Таълим вазирлиги


Синф тарбиявий соатларини ташкил этиш, уни ўтказишнинг тартиби ва


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/163
Sana17.10.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1706935
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   163
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

 
2. Синф тарбиявий соатларини ташкил этиш, уни ўтказишнинг тартиби ва 
услублари. 
Ҳар бир педагог ўз иш фаолиятидан келиб чиқиб,таълим-тарбия масканларида 
олиб бориладиган тарбиявий соатларни шундай ташкил этсинки, токи унинг мазмун ва 
моҳияти узоқ муддат эсдан чиқмасин. Уларни қуйидаги мавзуларга асосланиб олиб 
борилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. 
I.Маънавият ва бурч тарбияси. 
Маънавиятимизнинг қадимийлиги, мазмун ва моҳияти, ўзига хос хусусиятлари, 
асосий тамойиллари, унинг жамиятимиз тараққиëтидаги роли ва аҳамияти, Президентимиз 
асарлари ва нутқларида инсонни жонли мавжудотлардан ажратиб турадиган онг ва тил,
ақл

идрок ва тафаккур, одамгарчилик, мурувват ва саҳоват, раҳм

шавқат, меҳр

оқибат, 
иймон

эътиқод, меҳнатсеварлик, ҳалоллик, поклик, табиатни эъзозлаш, илм ва фанни
адабиëт ва санъатни, маданиятни севиб ардоқлаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга 
садоқат, ўзи ва ўзга миллат кишиларини, уларнинг тили, тарихи, маданияти, 
урф

одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилиш ва қадрлаш хислатларини тарбиялаш 
асосий мақсад қилиб олинади.
Тарбиявий соат мавзулари

 
1. Маънавият инсонга ҳаводек, сувдек зарур. 
2. Инсонни ҳаëтини безайдиган, гўзаллаштирадиган омил маънавиятдир. 
3. Давлат ва миллат маънавияти билар кўркамдир.. 
4. Маънавий баркамол кишилар ҳаëти биз учун намуна. 
5. Ҳалоллик ва ростгўйлик

инсон фазилати. 
6. Бугун ният

эртанги ҳақиқат. 
7. Чин ва ëлғон дўстлик. 
8. Ҳақиқий ва қалбаки қаҳрамонлик. 
9. Ëмон одатдан сақлан. 
10. Иймонсизда Ватан туйғуси бўлмайди. 
12. Қуръони карим ва Ҳадис шарифдан парчаларни ўқиш ва муҳокама қилиш. 
Эслатма. Юқоридаги ва қуйидаги тавсия қилинадиган мавзуларни синф 
ўқувчиларининг қабул қилиш даражасига қараб соддалаштириш, мураккаблаштириш 
мумкин. 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling