Таълим вазирлиги


IV. Синфдан ташқари тарбиявий ишларни ташкил қилиш


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/163
Sana17.10.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1706935
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   163
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

IV. Синфдан ташқари тарбиявий ишларни ташкил қилиш. 
Бунда ақлий, ахлоқий, ватанпарварлик, ҳуқуқий ва бошқа тарбиялар бўйича 
белгиланган ишлар ва тадбирлар, касб танлаш ишлари (касблар рўйхатини тузиб чиқиш, 
касб ҳақида бурчак ташкил қилиш, меҳнат аҳлилари билан учрашувлар, ўқувчиларга 
анкеталар тарқатиш, жавобларни таҳлил қилиш, қизиқишлар картасини тўлдириш, касб 
ҳақида иншо ëздириш, ўқувчиларнинг техник ижодиëти кўргазмасини ташкил қилиш,
синфдан ташқари ўқишни ташкил қилиш), фан ўқитувчилари билан биргаликда 
адабиëтлар рўйхатини тузиб чиқиш, ўқилган асарлар юзасидан суҳбат уюштириш, синфда 
адабий кўргазма ташкил қилиш, кутубхона билан алоқа боғлаш ва ҳоказолар), синфда 
кўргазмали ташвиқот ишлари олиб бориш (синф бурчаги, деворий газеталар, варақалар 
чиқариш, синфни мазмунли безаш, экологик бурчак ташкил этиш ва ҳоказолар). 
V. Ота

оналар билан ишлаш. Бу бўлимда ота-оналарни ўрганиш (оиланинг 
ижтимоий аҳволи, ўқувчига яратилган шарт

шароитлар, оиланинг тарбиявий 
имкониятларини ўрганиш), ота

оналар фаоллари билан ишлаш (улар ëрдамида ва 
иштирокида болалар тарбиясига оид турли

туман ишлар режасини тузиш, улар


122 
томонидан баъзи оилаларга кўмак ва таъсир ўтказиш), ота

оналарнинг тарбияга оид 
билимларини ошириш (ота

оналар мажлислари, дорилфунунлари ташкил қилиш, яхши 
оилалар ташвиқоти билан шуғулланиш, ўзаро тажбира алмашиш). 
Келтирилган режа тартибини мажбурий деб қарамаслик керак. Синф раҳбарлари 
иш режаси турлича тузилиши ва ҳар хил шаклда бўлиши мумкин. Бу синф 
раҳбарларининг иш савияси, тажрибаси, ўз касбига қизиқиши, ҳар хил синфларда иш 
шароитларининг турличалигига боғлиқдир. Шуни назарда тутиш лозимки, иш режаси
қайси шаклда бўлишидан қатъи назар, тарбиявий ишларнинг мақсад ва вазифлаари мазкур 
режанинг муҳим бўлимларидан бири бўлиши шарт. 
Иш режасини тузиш ва уни ҳаëтга тадбиқ қилиш ишларига ўқувчилар ва 
ота

оналар фаолларини жалб қилиш керак. Аввало улар алоҳида топшириқларни, 
аста

секин эса режада кўрсатилган кенг ҳажмдаги ишларни амалга оширади. Режага 
киритиладиган иш ва тадбирлар, уларнинг мазмуни 

моҳияти, амалиëтга тадбиқ қилиш 
ҳақида мазкур китобнинг тегишли бўлимларидан атрофлича фикр юритилган. 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling