Таълим вазирлиги


Режага мустақиллик ғояларининг сингдирилиши


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/163
Sana17.10.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1706935
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   163
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

Режага мустақиллик ғояларининг сингдирилиши. Барча тарбиявий вазифалар 
мактаб олдига қўйилган асосий мақсадни 

ўқувчиларни ҳар томонлама, соғлом авлод 
учун дастури асосида маънавий ва жисмоний баркамол қилиб тарбиялаш, уларни ҳаëтга, 
мустақил давлат қурилишига фаол қатнашишга тайëрлаш мақсадини амалга оширишга 
қаратилмоғи даркор. 
Синф раҳбари ғоявий

сиëсий ишларни режалаштиришда болаларни фақат
китобий билмлар билан эмас, балки амалий, ҳаëтий тажрибалар билан қуроллантиришни 
назарда тутиши зарур. Бу маърузалар, сиëсий мактаблар, сиёсий клублар ва ҳоказоларни 
ташкил қилиш мўлжалланаëтган вақтда ўқувчиларнинг ўз ғоявий эътиқодларини қай 
даражада эканлигини синаб кўришга имкон берадиган вазиятларни вужудга келтиришни 
назарда тутади. Бу ишларни мунозараларда, баҳсларда, оғзаки ва ëзма журналларда, 
меҳнат ҳаракатларида, байрамларда, болалар ва ëшлар ташкилотлари ишларида, табиатни, 
ҳайвонот дунëсини, тарихий ëдгорликларни қўриқлаш каби ранг

баранг тадбирларда 
амалга ошириш мумкин. 
Ахлоқий ва ватанпарварлик тарбияларга истиқлол руҳи том маъноси билан 
сингиб кетган бўлиши керак. Баъзан айрим синф раҳбарлари иш фаолиятида кўнгилочар
ўйинларни кўпроқ ўтказиш анъанаси кўзга ташланади. Режалаштиришда шуни назарда 
тутиш керакки, у ўйинми, у ишми бирор мақсадга қаратилганлигига, унинг тарбиявий 
аҳамиятига эътибор бериш керак бўлади. 
Режанинг шакл ва йўналишлари ранг

баранг ҳамда истиқболли бўлиши. 
Тарбиявий ишнинг хилма

хил шакл ва услублари бўйича иш олиб бориш тарбиявий 
ишларни ўқувчилар учун янада ранг

баранг ва қизиқарли тарзда олиб боришга ëрдам 
беради. Режада ўқувчилар билан фақат умумий ҳолда эмас, балки шу билан биргаликда 
болаларнинг қизиқишлари ва майлларини ҳисобга олган ҳолда ҳам иш юритишни 
назарда тутиш муҳимдир. 
Режа узлуксиз ва изчил бўлиши. Режада белгиланадиган тарбиявий тадбирлар 
ягона тарбиявий жараëннинг таркибий бўлакларидан иборат бўлмоғи керак. Ҳар бир 
тадбир ўзидан олдинги тадбирнинг давоми бўлиши ва эришилган тарбия натижаларига 
асосланиши лозим. Бу узлуксизлик ва изчилликни таъминлайди, эришилган ютуқлар, 
қимматли кўникмаларни йўқолиб кетишдан сақлайди. 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling