Таълим вазирлиги


 Синф раҳбари ишини режалаштириш


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/163
Sana17.10.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1706935
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   163
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

2. Синф раҳбари ишини режалаштириш. 
Синф раҳбари ўқув йили охирида синф жамоаси ишини таҳлил қилишга алоҳида 
эътибор беради. Бунда режада белгиланган вазифаларни қандай ҳал этилганлигини
синф ижтимоий ҳаëтида қандай иштирок этганлигни, мамлакатимиздаги ва чет эллардаги 
воқеаларга 
қандай 
қараганлигини, 
амалга 
оширилган 
ишлардан 
қайсилари
муваффақиятли бўлган ва анъанага айланиши кераклигини, ўқувчилар ўртасида қандай 
муносабатлар вужудга келганлигини, синф фаолларининг ташаббускорлиги
мустақиллиги, обрў

эътибори ва бошқа масалаларни атрофлича таҳлил қилиш муҳимдир. 
Синф раҳбари тажриба орттирган сари анча мураккаб масалалар билан қизиқа 
бошлайди. Уни синфдаги ишлар қанчалик муваффақиятли ўтгани эмас, балки улар
ўқувчиларга қандай таъсир кўрсатгани, синфнинг ижтимоий фойдали ишларда иштирок 
этиши эмас, балки иштирок этиш сабаблари қизиқтиради. Шуни назарда тутиш керакки, 
синф раҳбари ўз синф жамоаси олдига қўядиган аниқ тарбиявий вазифлаари дастлабки 
вақтларда унча мураккаб бўлмаслиги мумкин. 
Масалан, синф раҳбари синфга келгандан сўнг деярли ҳамма ўқувчилар яхши 
ишлашини, лекин уларнинг бир

бири билан алоқаси йўқлигини аниқлади. Бундай синфда 
шундай бир иш топиш керакки, бу иш ҳамма ўқувчиларни ягона мақсадга олиб борсин. 
Болаларга бу вазифа 

мамлакатимиздаги ЎзДЭУ автомобиль заводи учун металлом 
йиғиш ва жўнатиш шаклида етказади. Ўз мазмунига кўра жуда оддий бўлган бу 
топшириқ ўқувчиларда қизиқиш уйғотади, уларда темир

терсак йиғишда бир

бирлари 
билан мусобақалашиб, уни тезроқ бажариш иштиëқини ҳосил қилади. 
Бошқа бир синф раҳбари ўз ишларини таҳлил қилиб чиқиб, шундай хулосага 
келди

синфда кўп ишларни ўзи бажаради, ўқувчилар эса шахсий ҳаëт эгалари бўлиб 
эмас, балки кўпинча ишнинг ижрочилари бўлиб қоладилар. Шунинг учун у 
ўқувчиларнинг ташаббус ва мустақиллигини ривожлантириш, барча ўқувчиларни синф 
ижтимоий фаолиятига жалб этиш ва ҳар бир ўқувчида ўзига ëқадиган иш бўлишга 
эришиш вазифасини қўйди. Шундай вазифа қўйгач, синф раҳбари ўқувчиларнинг 
кўпчилик қисмини зарур малака ва кўникмалар билан қуроллантириш учун ўз 
диққат

эътиборини синф фаолларини тарбиялашга қаратиш кераклигини тушунади. Ана 
шу таҳлитда изчил иш олиб борилса, тарбиявий вазифлаар ўқувчилар учун қизиқарли, 
истиқболли вазифаларга айланади. 
Синф раҳбари турли режалар тузиб олиши мумкин

келажакка мўлжалланган, 
яъни истиқболли (йиллик, бир неча йиллик) ва муваққат (ойлик, ҳафталик, кунлик). 
Хўш режанинг асосий манбаи нималардан иборат бўлиши керак 

Бош манба

ҳукуматимизнинг фармон ва қарорлари, президентимиз қатор 
рисолалари ҳамда халқ таълими тизимнинг расмий йўл

йўриқлари, ҳужжатлари 
ҳисобланади. 
Режанинг яна бир муҳим манбаи 

ўтган ўқув йилидаги тарбиявий тадбирларнинг 
ютуқ ва камчиликлари таҳлилидир. 
Режа қуйидаги бир қатор талабларга жавоб бериши керак

1. Режага Истиқлол ғояларини сингдириш. 
2. Режанинг шакл ва йўналишлари ранг

баранг ҳамда истиқболли бўлиши. 
3. Режа узлуксиз ва изчил бўлиши. 
4. Режанинг аниқлиги. 


120 
Ушбу талабларнинг қисқача мазмуни билан танишиб чиқамиз. 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling