7-мавзу. Парламент фаолиятини ёритишда унинг ахборот хизматлари роли ва вазифалари
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси ахборот хизматлари фаолияти, уларда фаолият юритаётган ходимлар маҳорати, Парламент ахборот хизматларининг ОАВ билан алоқалари, ПР-стратегияси.
8-мавзу. Сиёсий партиялар фаолияти ёритилишида уларнинг ахборот хизматлари роли
Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган сиёсий партиялар ахборот хизматлари фаолияти, уларда фаолият юритаётган ходимлар маҳорати, сиёсий партиялар ихборот хизматларининг ОАВ билан алоқалари, ПР-стратегияси, савловолди кампаниясининг о‘зига хос жиҳатлари.
9-мавзу. Сайлов жараёнларини ёритишда ОАВнинг роли
Парламент сайлови жараёнлари, хусусан, сайловолди кампанияси, сайлов куни ва сайлов якунлариини ёритиш. Парламент сайлови жараёнларини телеканал, радио, босма ва интернет нашрларида ёритишнинг ўзига хосликлаир.
10-мавзу. Парламент журналистининг касбий ахлоқи
Парламент фаолиятини ёритиш жараёнида журналистнинг риоя қилиши лозим бўлган қоидалари. Сайловчилар, сенаторлар, депутатларга савол бериш этикаси. Парламент йиғилишларидаги муҳокамалар, фраксиялар фаолиятига холис бо‘лиши.
11-мавзу. Парламент имижи
Парламент имижи шаклланишида сенатор ва депутатларнинг фаоллиги, ахборот хизмати, ОАВнинг фаолияти.
12-мавзу. Хорижий давлатларда парламент журналистика
Хорижий давлатлар, хусусан, МДҲ мамлакатларида парламент журналистикасининг ҳолати, ўзига хос ёки Ўзбекистонда парламент журналистикасига ўхшаш жиҳатлари, халқ вакилларининг сайловчилар билан мулоқотида ОАВ ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш даражаси.
IV. Семинар машғулотлари бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Семинар машғулотлари учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:
1. Парламент журналистика тарихи, ўзига хосликлари ҳақида тақдимот қилиш.
2. Парламент журналистиканинг медиа макондаги ўрни ва аҳамиятини таҳлил қилиш.
3. Парламент таркибий тузилмалари, унинг бошқа ташкилотлар билан муносабатлари юзасидан тақдимот тайёрлаш.
4. Блогер ва журналистларнинг парламент ҳамда сенатор ва депутатлар фаолиятини танқид қилган материалларини таҳлил қилиш.
5. Парламент соҳасини ёритишда журналист маҳорати масалалари ҳақида тақдимот тайёрлаш.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси расмий веб-сайтларини таҳлил қилиш.
7. Сиёсий партиялар нашрлари ҳақида тақдимот қилиш.
8. Парламент журналистиканинг давлат ва жамият тараққиётидаги ўрнини таҳлил қилиш.
9. Сиёсий партиялар ахборот хизматлари фаолияти ҳақида тақдимот қилиш.
10. МДҲ мамлакатларида парламент журналистика
11. Парламент имижини шакллантирувчи омилларни таҳлил қилиш
12. Сайлов жараёнларини ёритишда ОАВнинг роли
Семинар машғулотлар мултимедиа қурулмалари билан жиҳозланган аудиторияда бир семинар гуруҳига бир ўқитувчи томонидан ўтказилиши лозим. Машғулотлар фаол ва интерфаол усуллар ёрдамида ўтилиши, мос равишда муносиб педагогик ва ахборот технолог-иялар қўлланилиши мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |