Режа: Ахборот тизимда бошқарувнинг роли Ахборот тизимидаги жараёнлар Ахборот тизимининг тушунчаси
Download 79.09 Kb.
|
Ахборот тизимлари01
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ахборот тизимининг тушунчаси
- Тизим Тизим элементлари Тизимнинг бош мақсади
- Ахборот тизими
Ахборот тизимлари Режа: Ахборот тизимда бошқарувнинг роли Ахборот тизимидаги жараёнлар Ахборот тизимининг тушунчаси Ахборот тизими тушунчасини кўришдан аввал тизим тушунчасига изоҳ бериб ўтамиз. Тизим деганда хохлаган объект тушунилади. Тизимда объект бир вақтнинг ўзида ҳам яхлит ҳам ҳар хил элементларнинг йигиндиси сифатида қўйилган мақсадга эришиш учун хизмат қилади. Тизим тушунчасига мисоллар 3.1-жадвалда келтирилган. 3.1 - жадвал. Тизим тушунчасига мисоллар
Тизим тушунчаси информатикада бир нечта маъноларга эга. У кўпроқ техник восита ва дастурлар тўпламига нисбатан қўлланилади. Компpютернинг аппарат қисмини ҳам тизим деб аташи мумкин. Амалий вазифаларни ёзиш учун ишлатиладиган дастурлар тўпламини ҳам тизим деб аташ мумкин. “Ахборот тизими” ибораси ҳам тизимда кўзланган мақсадни кўрсатади. Ахборот тизимлари соҳа бўйича қарор қабул қилиш жараёнига керакли ахборотларни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш, топиш, чиқариб бериш вазифаларни бажариш учун хизмат қилади. Ахборот тизими - қўйилган мақсадни эгаллаш учун ахборотни сақлаш, қайта ишлаш ва кўрсатишга қаратилган ўзаро алоқадор жамоа, восита ва усуллар тўпламидир. Замонавий ахборот тизимлари ахборотнинг қайта ишлашнинг асосий техник воситаси сифатида шахсий компpютерлардан фойдаланишни кўзда тутади. Каттароқ муассасаларда компpютердан ташқари техник воситалар таъминотига мэйнфрейм ёки супер ЭХМлар (дарсликнинг 2-бўлимига қаранг) ҳам кириши мумкин. Бундан ташқари, ахборот тизимини техник киритишда бу тизимнинг ахборотини ишлатадиган ва шу ахборотни олишда, кўрсатишда қатнашаётган инсонни ўрнини ҳам ҳисобга олиш зарур. Компpютер ва ахборот тизимлар ўртасидаги фарқни ҳам билиш керак. Махсус дастурий воситалар билан таъминланган компpютерлар ахборот тизимининг техник базаси ҳисобланади. Ахборот тизимига компpютерлар ва телекоммуникация тармоқлари билан ишлайдиган ходимлар ҳам киради. Download 79.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling