Режа: Ахборот тизимда бошқарувнинг роли Ахборот тизимидаги жараёнлар Ахборот тизимининг тушунчаси
Ахборот тизимларининг тараққиёт босқичлари
Download 79.09 Kb.
|
Ахборот тизимлари01
Ахборот тизимларининг тараққиёт босқичлари
Ахборот тизимларининг тараққиёт босқичлари 3.2-жадвалда келтирилган. 3.2-жадвал. Ахборот тизимларининг тараққиёт босқичлари
Дастлабки ахборот тизимлари 50-йилларда пайдо бўлди. Бу йилларда улар маош ҳисоб-китобларини қайта ишлаш учун мўлжалланган бўлиб, электромеханик бухгалтерлик ҳисоблаш машиналарида амалга оширилган. Бу қогоз ҳужжатларни тайёрлаш ишларида ҳаражатни ва вақтни бир қадар қисқартиришга олиб келган. 60-йилларда ахборот тизимларига муносабат бутунлай ўзгарди. Бу тизимлардан олинган ахборот даврий ҳисобот учун кўпгина кўрсаткичлар бўйича қўллана бошланди. Бунинг учун ташкилотларга кўпгина имкониятларга эга бўлган компpютер қурилмалари талаб этила бошланди. 70-80-йиллар бошларида ахборот тизимлари қарор қабул қилиш жараёнини қўллаб-қувватловчи ва тезлаштирувчи назорат бошқаруви воситалари сифатида кенг фойдаланила бошланди. 80-йиллар охиридан бошлаб, ахборот тизимларидан фойдаланиш концепцияси янада ўзгариб бормокда. Улар ахборотнинг стратегик манбаи бўлиб қолмокда ва исталган соҳанинг барча даражаларида фойдаланилмокда. Бу даврнинг ахборот тизимлари ахборотни ўз вақтида тақдим этиб, ташкилот фаолиятида муваффақиятга эришишга ёрдам бермоқда, яъни товарлар ва хизматлар яратиш, сотиш бозорларини топиш, муносиб шериклар билан таpминлаш, арзон нархда маҳсулот чиқариш ва бошқаларга имкон яратмоқда. Download 79.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling