Режа: Ахборот тизимда бошқарувнинг роли Ахборот тизимидаги жараёнлар Ахборот тизимининг тушунчаси
Download 79.09 Kb.
|
Ахборот тизимлари01
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ташкилотнинг персонали Ташкилотнинг персонали
Бошқариш даражаси (бошқарув фаолияти тури) бажарилаётган вазифаларнинг мураккаблиги билан аниқланади. Вазифа қанча мураккаб бўлса, бу вазифани бажариш учун юқори даражали бошқарув талаб қилинади. Ташкилот бошқарув тузилмаси анъанавий уч даражага бўлинади: Тезкор, функционал ва стратегик. Бошқарувнинг уч даражаси 3.2-расмда кўрсатилган.
3.2-расм. Бошқарув тузилмасининг даражалари Тезкор бошқарув даражаси кўп марта такрорланадиган амалларни бажариш ва жорий ахборотни ўзгаришига тезда жавоб бериш вазифаларини амалга оширади. Бу даражада бажарилаётган амалларнинг ҳажми ҳам, бошқарув қарорларни қабул қилиш динамикаси ҳам юқори бўлади. Функционал (тактик) бошқарув даражаси биринчи (тезкор) даражада тайёрланган ахборотларни таҳлил қилган ҳолда вазифаларни бажаришни амалага оширади. Бу даражада бошқарувнинг таҳлил вазифаси катта аҳамиятга эга. Бажарилаётган вазифалар камаяди, лекин уларнинг мураккаблиги ошади. Стратегик бошқарув даражаси ташкилотнинг узоқ муддатли стратегик мақсадни бажаришга қаратилган бошқарув қарорларини тузиш билан шугулланади. Стратегик бошқарув даражасини истиқболли режалаштириш деб ҳам юритилади. Бошқарув қарорини қабул қилиш масъулияти жуда юқоридир ва у математик ва махсус усуллар ёрдами тайёрланган таҳлил натижаларига ҳамда менежер маҳоратига боглиқдир. Ташкилотнинг персонали Ташкилотнинг персонали - турли малакага ҳамда бошқариш даражасига эга бўлган ходимлардир (оддий наъмунавий амалларни бажарадиган котибадан бошлаб, стратегик қарор қабул қиладиган мутахассислар ва менежерларгача). Ташкилотнинг персонали бошқарув даражаси бўйича таснифи 3.3-расмда берилган: 3.3-расм. Бошқарув даражаси бўйича персоналнинг таснифи юқори, стратегик, бошқарув даражасида юқори погона ташкилот раҳбарлари (ташкилот бошлиги ва унинг ўринбосарлари) фаолият кўрсатади. Уларнинг асосий вазифаси - ташкилот фаолиятининг стратегик режалаштиришдир. ўрта, функционал, бошқарув даражасида ўрта погона менежер ва мутахассислар (бўлим, цех бошлиқлари, илмий ходимлар ва бошқалар). Асосий вазифа - фаолият соҳасидаги вазифаларни бажариш бўйича тактик бошқаришдир. қуйи, тезкор, даражасида-бажарувчилар ва қуйи погона менежерлар ( мухандислар, масъул бажарувчилар, мастер, техник, лаборант ва бошқалар). Уларнинг асосий вазифаси - ҳолат ўзгаришига қараб тезкор таъсир ўтказишдан иборатдир. Download 79.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling