Режа: Ахборот тизимда бошқарувнинг роли Ахборот тизимидаги жараёнлар Ахборот тизимининг тушунчаси


Download 79.09 Kb.
bet5/7
Sana12.02.2023
Hajmi79.09 Kb.
#1190698
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ахборот тизимлари01

Ташкилотнинг бошқарув тузилмаси
Ташкилотнинг ҳамма бўлимларининг фаолиятини ташкил этиш турли даражадаги бошқарув бўгинлари иштирокида амалга оширилади. Бошқариш деганда қўйилган мақсадни эгаллаш учун қуйидаги вазифаларни бажариш кўзда тутилади:
Ташкиллаштириш, режалаштириш, ҳисобини олиш, таҳлил этиш, назорат қилиш, рагбатлантириш. Ъар бир бошқарув вазифаларнинг моҳиятини кўриб чиқамиз.
Ташкиллаштириш вазифасига ташкилий тузилмани ва меъёрий ҳужжатлар тўпламини тузиш киради: фирма, бўлим, лаборатория ва гуруҳлар учун масъулияти, хабардорлик доираси, ҳуқуқи, мажбуриятларини кўрсатган ҳолда тузилган штат жадваллари. Булар асосан ташкилот бўлимлари учун чиқарилган Низомларда кўрсатилади.
Режалаштириш вазифаси қўйилган мақсадни кўзлаган ҳолда режаларни тайёрлаш ва амалга оширишни ўз ичига олади. Мисол, ташкилот учун бизнес - режаси, ишлаб чиқариш режаси, маркетинг тадқиқот режаси, молиявий режа, илмий-тадқиқот режаси ва бошқа режалар ( турли даврларга мўлжалланган: йил, квартал, ой, кун).
Хисобини олиш вазифасига ташкилот фаолиятининг кўрсаткичларини тайёр шаклларда ва усулларда ҳисоб-китоб қилишни ташкил этиш ва амалга ошириш киради: бухгалтерия ҳисоби, молиявий ҳисоб, бошқарув ҳисоби ва бошқалар. Умуман олганда, ҳисобини олиш вазифасига хўжалик жараёнининг аниқ ахборотларини олиш, қайд қилиш, тўплаш, қайта ишлаш ва кўрсатиш киради.
Таҳлил этиш вазифаси режа ва буюртмаларни бажарилиш натижасини ўрганиш, таъсир этувчи факторларни аниқлаш, заҳираларни кўрсатиш, тараққиёт йўналишларини ўрганиш билан боглиқ бўлади.
Назарот қилиш вазифасини менежер олиб боради: режани бажарилиши, материаллар заҳирасини сарфланиши, молиявий воситаларни ишлатилишларни назорат қилади.
Рагбатлантириш вазифасига персоналнинг меҳнатга интилишларини ошириш бўйича тадбирлар тузиш ва амалга ошириш киради:

  • молиявий рагбатлантириш - иш хақи, мукофат, акциялар, лавозимини кўтариш ва бошқалар;

  • псиҳологик рагбатлантириш - ташаккурнома, фахрий ёрлиқ ва бошқалар.

Бошқариш соҳасида “ қарор қабул қилиш “ тушунчаси ишлатилмоқда. Бу тушунча билан боглиқ бўлган қарор қабул қилишни қўллаб-қувватловчи тизимлар, усуллар, воситаларни қўллаш ишлари ташкил қилинмоқда.
Карор қабул қилиш - бошқариш объектига мақсадли таъсир этиш: ҳолатни таҳлили асосида мақсадни аниқлаш, шу мақсадни эгаллаш дастурини тузиш.

Download 79.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling