Режа: Ахборот тизимда бошқарувнинг роли Ахборот тизимидаги жараёнлар Ахборот тизимининг тушунчаси


Download 79.09 Kb.
bet3/7
Sana12.02.2023
Hajmi79.09 Kb.
#1190698
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ахборот тизимлари01

Ахборот тизимидаги жараёнлар
Ахборот тизими ишини ташкил этувчи жараёнлар шартли равишда 3.1-расмда кўрсатилган. Бу жараёнлар қуйидаги қисмлардан ташкил топган:

  • ахборотнинг ташқи ёки ички манбалардан киритиш;

  • киритилган ахборотни қайта ишлаш ва уни қулай кўринишда тақдим этиш;

  • ахборотни истеъмолчига тақдим этиш ва бошқа тизимга узатиш учун чиқариш;

  • тескари алоқа - бу, киритилаётган ахборотни тузатиш учун мазкур ташкилот ходимлари томонидан қайта ишланган ахборотдир.


3.1-расм. Ахборот тизимидаги жараёнлар
Ахборот тизими қуйидаги хусусиятлар билан аниқланади:

  • Исталган ахборот тизимини таҳлил этиш, қуриш ва бошқариш вазифалари қуришнинг умумий тамойиллари асосида амалга оширилиши мумкин;

  • ахборот тизими динамик ва ривожланувчандир;

  • ахборот тизимини тузишда тизимли ёндошувдан фойдаланиш зарур;

  • ахборот тизимининг натижавий маҳсулоти ахборот саналади ва бу ахборот асосида қарорлар қабул қилинади;

  • ахборот тизимини ахборотни қайта ишлаш "инсон-компpютер" тизими сифатида қабул қилиш лозим.

Хозирги пайтда ахборот тизими ҳақида компpютерли техника ёрдамида амалга ошириладиган тизим деган фикр юзага келган. Лекин умумий ҳолда ахборот тизимини компpютерсиз вариантда ҳам тушуниш мумкин.
Ахборот тизими ишини яхши билиш учун у ҳал этаётган муаммолар, шунингдек, у киритган ташкилий жараёнлар моҳиятини тушуниш лозим. Масалан, қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш учун ишлаб чиқилган компpютер ахборот тизими имкониятларини аниқлашда қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур:

  • ҳал қилинаётган бошқарув вазифаларининг тартиблашганлиги;

  • қарор қабул қилиши лозим бўлган фирма бошқаруви иерархия (мансаб погоналари) даражаси;

  • ҳал этилаётган вазифа тижоратнинг у ёки бу соҳасига оидлиги;

  • фойдаланиладиган ахборот технологияси тури.

Компpютер ахборот тизимининг технологик иши бошқа соҳа мутахассисларига ҳам тушунарли бўлган ҳолда, улар ўз касб фаолиятида фойдаланишлари мумкин.

Download 79.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling