Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш
Download 3.4 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚАРО-ҲАМКОРЛИК-ВА-ИННОВАЦИЯЛАР-ТИББИЙ-ТАЪЛИМ-ИСЛОҲОТЛАРИНИНГ-АСОСИДИР
- Bu sahifa navigatsiya:
- МИКРОБИОЛОГИЯДА ИННОВАЦИОН ДАРС ЎТИШНИНГ МУАММОЛАРИ ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ҚИЛИШ ЙЎЛЛАРИ Ёдгорова Н.Т.
Шахсий натижалар:Таълимнинг барча босқичларига оид умумий
инновацион ва педагогик технологиялар педагогик ва дидактик талаб талабанинг дастурий билим, тасаввур ва кўникмалари асосида мустақил ишлаш самарадорлигини такомиллаштириш, илмий фикрлашга, ўқув фанига қизиқишини кучайтириш, касбий билимларни чуқурлаштириш назарий ва амалий машғулот мобайнида уларнинг фаоллигини оширишдан иборатдир. Инновацион технологиялар асосида ўтказилган машғулотлар талабалар эгаллаѐтган билимларни ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб, таҳлил қилишларига ҳаттоки хулосаларни ҳам ўзлари келтириб чиқаришларига қаратилган. Педагог олимларнинг йиллар давомида таълим тизимидаги муаммоларни бартараф этиш борасида ўқув жараѐнига инновацион технологияларни қўллашга, ўқитишни ишлаб чиқаришга оид аниқ кафолатланган натижа берадиган технологик жараѐнга айлантириш 241 заруриятини кўрсатди. Мана шундай вазифаларни амалга оширишда инновацион технологиялар ва педагогик технологиялардан фойдаланиш жуда қўл келишини тадқиқотчилар томонидан турли таълим муассасаларида ўтказилаѐтган кўпгина педагогик тадқиқот ва тажрибаларнинг натижалари тасдиқламоқда. Хулоса. Жаҳон педагогик тажрибаси, замонавий инновацион ва педагогик технологияларнинг талабаларда фанларга қизиқтиришга, уларни мустақил ишлашда фаолликларини оширишга имконияти чексиз эканлигини тасдиқламоқда. МИКРОБИОЛОГИЯДА ИННОВАЦИОН ДАРС ЎТИШНИНГ МУАММОЛАРИ ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ҚИЛИШ ЙЎЛЛАРИ Ёдгорова Н.Т. Тошкент Тиббиѐт Академияси, Микробиология, вирусология ва иммунология кафедраси Долзарблиги. Олий таълим ўқитиш тизимидаги бўлаѐтган ўзгаришлар янгиликлар замон билан хамнафас бўлган холди тиббиѐт таълим тизимига ҳам ўз таъсирини ўтказиб, ўзига хос бўлган шифокорлар тайѐрлаш жараѐнидаги мураккаб ўқитиш тизимини янгилашни талаб қилади. Мақсадимиз Микробиология фанининг ў қитиш жараѐнида инновациялардан фойдаланишдан иборат. Вазифаларимиз эса 1. Микробиология фани бўйича маърузаларда инновациялардан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш 2. Микробиология фанининг амалий машғулотда ўқитилишида инновацияларни тадбиқ этиш. Қўлланилган усуллар. Маърузалар давомида электрон доскаларни қўллаш ҳамда амалий машғулотларда компъютер технологияларидан кенг фойдаланиш. Олинган натижалар муҳокамаси. Микробиология, вирусология ва иммунология фанлари тиббиѐт олийгохларининг барча факультет талабаларига ўқитилади. Фаннинг савияли ўзлаштирилиши талабаларнинг келажакда малакали мутахассис бўлиб етишишида муҳим рол ўйнайди. Микробиология кафедрасининг электрон доска билан таъминланмаганлиги профессор ўқитувчиларда бир қанча муаммоларни келтириб чиқармоқда. Яъни слайдлар билан бир қаторда анимацион расмлар, жадваллар ва видеофильмларнинг маъруза матнлари билан бир вақтнинг ўзида намойиш қилишни чегараланиши. Саволларга жавоб беришда схематик гиперсилкалардан фойдаланиш имкониятининг йўқлиги маърузанинг тўлақонли талабалар томонидан ўзлаштирилишига тўсқинлик қилмоқда. Лекин амалий машғулотларда барча талабалар ноутбуклар билан дарсга қатнашишади, бу эса инновацияларни қўллашда фойдаланилмоқда. Мисол учун тестларни ечиш, видеофильмларни тамоша қилиш, интерактив ўйинларни ўтказиш, мустақил ишларни тезликда ва замонавий усулда тайѐрлаш имконини бермоқда. Ҳозирда кафедрамиз 242 ҳодимлари амалий машғулотларни инновациялардан фойдаланган ҳолда ташкил қилиш бўйича изланишлар олиб боришмоқда. Download 3.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling