Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш


ЗАМОНАВИЙ МАЪРУЗАЛАРГА ТАЛАБЛАР


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet179/217
Sana12.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1767723
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   217
Bog'liq
ХАЛҚАРО-ҲАМКОРЛИК-ВА-ИННОВАЦИЯЛАР-ТИББИЙ-ТАЪЛИМ-ИСЛОҲОТЛАРИНИНГ-АСОСИДИР

ЗАМОНАВИЙ МАЪРУЗАЛАРГА ТАЛАБЛАР 
 
Ташкенбаева У.А., Анваров Ж.А. 
Тошкент тиббиѐт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта 
тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази 
 
Маъруза – бирор бир мавзуни тизимли кетма-кетликда ва аниқ баѐн 
этилишидир. Умумий айтганда, жонли ва тушунарли нутқ ѐрдамида 
танланган мавзу таълим олувчиларга тизимли, тушунарли ва мантиқий 
кетма-кетликда ѐритилишидир (Артюхина А.И. ва бошқ. 2015). 
Маърузанинг дидактик вазифалари қуйидагиларни ўз ичига олади: 
таълим олувчиларга ўқиладиган конкрет мавзу бўйича замонавий
қимматли, мақсадли, далилларга асосланган маълумот бериш; 


277 
маърузачига кенг ижодий имкониятлар очиб бериш ҳамда 
маърузачи-тингловчи бевосита мулоқатини таъминлаш; 
таълим олувчиларда ўқилаѐтган фанга нисбатан қизиқишни ва 
келажакда ушбу мутахассисликка интилишни пайдо қилиш; 
маърузачи маҳорати ѐрдамида таълим олувчиларда кўпчилик олдида 
нутқ сўзлаш ва ўзини намоѐн қилиш кўникмаларини шакллантириш. 
Ҳозирги кунда маърузаларга қўйиладиган талаблар: илмийлик, 
тушунарлилик, маъруза ўқишда эмоционаллик, бошқа турдаги машғулотлар 
ва амалиѐт билан боғлиқ бўлиши, маъруза амалиѐтдан мисоллар ва аниқ 
далиллар, соҳа бўйича сўнгги ва янги маълумотлар келтирилиши, дунѐ ва 
Ўзбекистон Республикаси бўйича статистик маълумотлар билан бойитилган 
бўлиши, таълимнинг бошқа турдаги шакллари (амалий машғулотлар, 
семинарлар) билан боғлиқ бўлиши лозим. Ундан ташқари маърузада муаммо 
кўтарилган бўлса, уни ечиш йўллари келтирилиши, маърузадан сўнг 
талабаларни ушбу муаммо устида ўйлашга ва мустақил қўшимча 
маълумотлар билан ишлашга ундаши зарур. 
Фан ва ўқилаѐтган мавзу хусусиятидан келиб чиқиб маърузалар 
кўргазмали бўлиши керак, яъни диаграммалар, схемалар, аудио-, видео-, 
фотовизуал эффектлардан, жадваллардан унумли ва ўринли фойдаланиш 
маърузани янада бойитади. Соҳага тегишли бўлган хар бир янги терминлар 
улар биринчи пайдо бўлганда таълим олувчиларга тушунтирилиши лозим, 
акс ҳолда бу термин нима эканлигини билмаган аудитория бутун маърузани 
яхши тушунмай қолиши мумкин. Маъруза албатта аудиторияга мослашган 
бўлиши керак, яъни бакалавриятура талабалари, магистратура талабалари ѐки 
малака ошириш курси тингловчилари контингентига қараб мавзу қийинлик 
даражаси ва таркиби белгиланади. 
Юқоридагиларни инобатга олиб, хар бир маърузачи маърузаларга 
тайѐргарлик кўришида тиббиѐт соҳасида юз бераѐтган ўзгаришлар ва 
амалиѐтга киритилаѐтган инновацияларни инобатга олган ҳолда мунтазам 
равишда ўз маърузаларини янгилаб, тўлдириб бориши зарур, акс ҳолда бу 
маърузачи таълим олувчилар тили билан айтганда ―зерикарли маърузачи‖га 
айланиб қолиши эҳтимоли юқори. 

Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling