276
саналади. ОИВ инфекцияли болаларнинг 55-61% ида оғиз бўшлиғи
патологиялари учрайди.
Мақсад:
ОИВ
инфекцияси
билан
зарарланган
болаларда
иммуносупрессия фонида оғиз бўшлиғи патологияларни ўрганиш.
Материал ва методлар: Текширув Термиз шаҳар ОИТС га қарши
кураш
марказида, 2017-йил январъ ойидан 2018-йил
август ойигача муддат
оралиғида олиб борилди. Текширув учун 2 ѐшдан 14 ѐшгача ОИВ-
инфицирланган, иммуносупрессия фонида оғиз шиллиқ қавтида ўзгаришлар
кузатилган болалар олинди. Ушбу болаларга объектив кузатиш ва СД4
лимфоцитлари миқдорини текширув усуллари қўлланилди.
Натижа ва таҳлиллар: Текширувимиздаги болалар умумий сони 30
нафарни ташкил этди. Уларни жинс бўйича тақсимланганда 19 (63.3%)
нафарни ўғил болалар, 11(36.6%) нафарни қиз болалар ташкил этди.
Текширувдаги бемор болаларда оғиз бўшлиғи патологияларидан кандидозли
стоматит 9 (30%) нафар, герпетик стоматит 6 (20%) нафар, афтоз стоматит 4
(13.3%) нафар, милклардаги чизиқсимон эритемалар 4 (13.3%), пародонтит 2
(6.66%) та, кандидозли хейлит 1 (3.3%), оғиз бўшлиғи тукли лейкоплакияси 2
(6.66%) ва ниҳоят бир нафар(3.3%) беморнинг оғиз бўшлиғида саркома
капоши ѐмон сифатли ҳосиласи кузатилди. Олинган натижалардан кўриниб
турибдики кандидиоз стоматит бошқа оғиз бўшлиғи патологияларига
нисбатан деярли икки баробар кўп кузатилади. Оғиз бўшлиғи
тукли
лейкоплакияси, саркома капоши, кандидозли хейлит эса энг кам учраган.
Ушбу патологиялар аниқланган болалар чуқур иммуносупрессия ҳолатида
бўлиб, СД4 лимфоцитлари миқдори текширилганда 250 кл/мкл
дан паст
натижа олинди.
Хулоса: ОИВ билан зарарланган болаларда иммуносупрессия ҳолатида
бошқа оппортунистик инфекциялар қатори оғиз бўшлиғи патологиялари ҳам
учраш ҳолатлари кўпайиши аниқланди. Айниқса оғиз бўшлиғи замбуруғли ва
вирусли инфекциялари икки баробар кўп юзага келиши ўрганилди.
Do'stlaringiz bilan baham: