Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш
ПЕДАГОГНИНГ КОММУНИКАТИВ ТОЛЕРАНТЛИГИ
Download 3.4 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚАРО-ҲАМКОРЛИК-ВА-ИННОВАЦИЯЛАР-ТИББИЙ-ТАЪЛИМ-ИСЛОҲОТЛАРИНИНГ-АСОСИДИР
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чет тиллар, педагогика ва психология кафедраси Долзарблиги
- Ишнинг мақсади.
- Қўлланилган усуллар.
ПЕДАГОГНИНГ КОММУНИКАТИВ ТОЛЕРАНТЛИГИ МАСАЛАЛАРИ Шойимова Ш.С., Мирзаева Н.А., Мирзаева Ш.Р. Тошкент педиатрия тиббиѐт институти Чет тиллар, педагогика ва психология кафедраси Долзарблиги. Коммуникатив толерантлик – инсоннинг энг муҳим ва жуда кўп ахборот берувчи жиҳатидир. Ўз моҳиятига кўра, у анча мураккаб ҳосила ҳисобланади. Унда шахснинг таълим маданияти ва тарбиясининг ўзига хос хусусиятлари, мулоқот тажрибаси, қадриятлари, эҳтиѐжлари, қизиқишлари, интилишлари, характери, темпераменти, ўрганган одатлари, фикрлаш хусусиятлари, ва албатта, шаклланган ўзини тутиш стереотиплари акс этади. Шахснинг касбий-педагогик фаолиятда ўта зарур бўлган руҳий саломатлик, ички уйғунлик, ўз-ўзини бошқариш ва ўз-ўзини коррекция қилиш бевосита толерантликка боғлиқдир. Ишнинг мақсади. Адабиѐтлар билан ишлаш, манбаларни ўрганиш ва маълумотлар таҳлили орқали педагогнинг коммуникатив толерантлиги муаммоларини назарий жиҳатдан ѐритишдан иборат. Қўлланилган усуллар. Адабиѐтлар билан ишлаш ва назарий таҳлил. Олинган натижалар муҳокамаси. Толерантлик лотин тилидан таржима қилинганда, кимгадир ѐки нимагадир нисбатан чидамлилик, у билан муросага келиш, кўнгилчанликни билдиради. Коммуникатив толерантлик – шахснинг инсонларга муносабатининг тавсифи, хусусияти бўлиб, ўзаро муносабатга киришган шахсларнинг ѐқимсиз ѐки номақбул руҳий ҳолатлари, хусусиятлари ва хулқ-атворларига чидай олиши даражасини кўрсатади. Кундалик мулоқот ва касбий-фаолият мулоқоти коммуникатив толерантликнинг кўп шаклда намоѐн бўлишидан далолат беради. Шахснинг толерантлик даражаси биринчи навбатда унинг атрофдаги таъсир этувчиларга эмоционал реакция қилишининг хусусиятларида намоѐн бўлади. Коммуникатив толерантлик механизмида суҳбатдошларнинг бир тоифали жиҳатлари – интеллекти, характери, ўрганиб қолган одатлари, темпераментининг мос келиши ѐки мос келмаслиги ҳал этувчи рол ўйнайди. Бошқача айтганда, суҳбатдошлар бир-бирининг хусусиятларини ва ҳолатларини шахснинг айрим кичик тузилмалари даражасида баҳолайди. Коммуникатив толерантлик кўпинча, инсон ўз шахсининг ва суҳбатдоши шахсининг кичик тузилмалари орасидаги фарқни кўрмаганда, ѐки уларнинг фарқи юзасидан салбий кечинмалари бўлмаганда намоѐн бўлади. Толерантлик даражасининг ортиши, агар биз иккита нарсани ўргансак, юз бериши мумкин: биринчидан, ўз шахсининг ва суҳбатдоши шахсининг 220 кичик тузилмаларидаги фарқлардан салбий тассуротларни енгиб ўтиш ѐки уларни камайтириш; иккинчидан, бу фарқларни келтириб чиқарувчи ѐки таъкидлаб кўрсатувчи ҳолатларни бартараф этиш. Толерантлик атрофдагилар томонидан шахснинг ижобий кўриниши сифатида қабул қилинади. Коммуникатив толерантликнинг юқори даражасига эга бўлган киши етарлича вазмин бўлиб, унинг муносабатларида ҳаракатларини олдиндан билиш мумкин, улар турли кишилар билан киришимли бўлади. Шу фазилатлари туфайли биргаликдаги фаолиятда синергик таъсир кўрсатишга (ҳамкорлик даражасида ўзаро муносабатдан лаззат олиш) эришиш учун психологик қулай вазият яратилади. Толерантлик даражаси юқори бўлган шахс билан мулоқот қилганда сиз ўзингиз учун қулай туйғуларни сезасиз. Коммуникатив толерантликнинг йўқлиги ѐки унинг паст даражаси индивиднинг ўз шахсининг ва суҳбатдоши шахсининг кичик тузилмаларида аниқланган фарқларга салбий реакцияси билан изоҳланади. Инсоннинг бошқа шахснинг ўзига хослиги сабабли салбий кечинмалари қанчалик кучли бўлса, толерантлик даражаси шунчалик паст, ва суҳбатдошга ижобий муносабатни намойиш этиш, уни барча ѐки баъзи жиҳатларида қабул қилиш, ундан норозиликни тийиб туриш шунчалик қийин бўлади. Коммуникатив толерантлик даражаси паст бўлган киши салбий ҳиссий қувват манбаи бўлиб, уни ўз суҳбатдошларига йўналтиради. В.М.Целуйко коммуникатив толерантликни белгилаб берувчи шахснинг асосий кичик тузилмалари қуйидагилар деб билади: 1. Интеллектуал – муайян кишининг фикрлаш фаолияти парадигмаси (намунаси, тури, услуби) яъни, унинг воқеликни тушуниш тамойилларини, унга одат бўлган муаммоларни, ғояларни англаб етиш, қарорларни қабул қилиш стереотипларини намоѐн қилади. 2. Қадриятни мўлжал олиш – муайян шахснинг асосий дунѐқараш идеалларини, унинг ҳаѐтий энг яқин ва узоқдаги мақсадлари, қизиқишлари, воқеаларни баҳолашларини ўз ичига олади. 3. Этика – инсон эътиқодидаги маънавий меъѐрларни ифодалайди. Бунда унинг фикрлари, баҳолашлари ва ҳаракатларида виждон мавжудлигининг у ѐки бу даражаси намоѐн бўлади: яхшиликка ва ѐмонликка, адолатга ва адолатсизликка йўналтирилганлиги, бурч туйғусига таянишга мойиллиги ѐки ўзини масъулиятсиз туттишга ўрганиб қолганлиги ѐтади. 4.Эстетика – шахснинг афзал кўришлари, диди ва туйғулари, инсоннинг гўзаллик ва хунукликни, олижаноб ва тубан жиҳатларни, кулгили ва фожиавий жиҳатларни идрок этиши хусусиятлари соҳасини қамраб олади. Бу ерда, шахс учун ким, нима ѐқиши ѐки ѐқмаслиги, нима учунлиги белгиланади. 5. Ҳиссий – кишида энг кўп учрайдиган устувор ҳислар спектри намоѐн бўлади: хурсандлик ѐки ғамгинлик, оптимизм ѐки пессимизм, ҳаяжон ѐки хотиржамлик, кўтаринкилик ѐки тушкунлик, беғамлик ѐки хавотирланиш, тинчликсеварлик ѐки агрессивлик. 6. Сенсор (сезги-туйғулар) – оламни кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билиш, тери сезгилари ва ҳаракат сезгилари даражасида сезги-туйғу идрок этишнинг хусусиятларини ўз ичига 221 олади. 7. Энерго-динамик – кишининг энергетик хусусиятларини, унинг энергетик майдони сифатини ва кучини акс эттиради. Индивид тарқатадиган энергия сифати унинг белгисига боғлиқ бўлади – мусбат, манфий ѐки нейтрал. 8. Алгоритмик – шахснинг ушбу кичик тузилмаси турли хил бўлишига қарамай, уларда маълум умумий жиҳатлар кўринишида шахсий хусусиятларни бирлаштиради ва уларнинг қайта такрорланиши бир хил бўлади. 9. Характерологик – атрофдагиларнинг таъсирида, тарбиялаш, ўрнак бўлиш, бировнинг ҳаракатини такрорлаш натижасида шахснинг туғма ѐки орттирилган барқарор, туб ҳосил қилувчи хусусиятларини мужассамлаштиради. 10. Функционал – шахснинг турли хил ҳаѐтий фаолиятини таъминлаш ва қулайлигини тутиб туриш тизимларини мустаҳкамлайди – булар энг аввало эҳтиѐжлар ва уларнинг асосида юзага келадиган афзал кўришлар ва истаклардир. Қуйидаги хулқ-атвор хусусиятлари умумий коммуникатив толерантликнинг паст даражасидан далолат беради: 1. Педагог бошқа кишиларнинг индивидуаллигини тушунишни ѐки қабул қилишни билмайди ѐки истамайди. 2.Кишиларнинг хулқини, фикрлаш образи ѐки айрим хусусиятларини баҳолаб, педагог ўзини эталон сифатида кўради. 3. Педагог ўқувчиларни ва ўз ҳамкасабаларини баҳолашда ўта қатъий ѐки консерватив бўлади. 4. Педагог ўз тарбияланувчиларида киришимли бўлмаган хусусият- ларига дуч келганда унда юзага келадиган ѐқимсиз туйғуларни яшира олмайди ѐки ҳеч бўлмаса юмшата олмайди. 5. Педагог ўқувчиларни ўзгартиришга, қайта тарбиялашга интилади. 6. Педагог суҳбатдошини ўзига мос, ўзи учун қулай шаклга келтиришни истайди. 7. Педагог ўқувчиларнинг хатоларини, қўполлигини, унга тасодифий етказилган кенгилсизликларини кечиришни билмайди. 8.Педагог ўқувчи тушиб қолган жисмоний ѐки психик ноқулайлик ҳолатига нисбатан муросасиз бўлади. 9.Педагог бошқаларнинг характерларига, одатларига, йўналишларига ѐки даъволарига яхши мослашмайди. Хулоса. Атрофдагиларга муросасизликнинг ортиши толерантликнинг барқарор паст ѐки ўта паст даражасининг аломатидир – бу характер акцентуацияси, шунингдек шахснинг касбий деформацияси белгиси бўлиши мумкин. Булар педагог учун айниқса хавфли, чунки бу вақт ўтиб касбий фаолиятни амалга ошириш давомида шахснинг ижтимоий-психологик ва психик ўзгаришларига олиб келиши ҳамда улар ўқувчиларнинг руҳий ҳолатига тузатиб бўлмайдиган даражада зарар етказиб, улар шахсининг шаклланиши ва ривожланишига салбий таъсир этиши мумкин. Download 3.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling