Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш
Download 3.4 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚАРО-ҲАМКОРЛИК-ВА-ИННОВАЦИЯЛАР-ТИББИЙ-ТАЪЛИМ-ИСЛОҲОТЛАРИНИНГ-АСОСИДИР
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШНИ ЎЗИГА ХОС ТОМОНЛАРИ Шерқўзиева Г.Ф., Самигова Н.Р. Тошкент тиббиѐт академияси
- Коммунал ва меҳнат гигиена кафедраси
Хулоса қилиб айтганда, инновацион фаолиятни тўғри ташкил этиш,
таълим жараѐнида юзага келган муаммоларни аниқлаш, муаммони ҳал этиш усулларини шакллантириш, унга доир қарор қабул қилиш ҳамда танлаб олинган қарорни амалга ошириш ва уни баҳолаш имконини яратиб, тизимнинг алоҳида таркибий қисмларидагина эмас, яхлитликда бутун жараѐнга доир муаммоларни самарали ҳал этиш имконини беради. ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШНИ ЎЗИГА ХОС ТОМОНЛАРИ Шерқўзиева Г.Ф., Самигова Н.Р. Тошкент тиббиѐт академияси Коммунал ва меҳнат гигиена кафедраси Йилдан йилга ахборат окимларининг кўпайиб бориши, уларнинг тезда янгиланиб туриши, ҳамда маълумотлар олиш имкониятларининг кенгайиб бориши мавжуд ўқитиш усулларининг бир шаклга келтириш, замонавийлаштириш ва шу билан бирга янада такомиллаштиришни талаб этади. Бунда таълим технологияларини туғри қўллаш хусусан тиббий таълимда мақсадга муофиқдир. Таълим технологиялари эса қуйидагиларга асосланган: таълимнинг ҳар бир шахсга йўналтирилганлик тизимли ѐндашув, таълимнинг услубий воситаларининг ўзгаришига, яъни муаммоли холатлар, фаол ижодий танқидий фаолиятни яратишга муаммоларнинг қидириш ва ечиш билимларини амалда қўллашга йўналтирилганлик, фаол ва интерфаол усуллардан фойдаланиш. Таълим технологияларидан келиб чиққан холда тиббий профилактика йўналиши бўйича мутахассисларни тайѐрлашда муаммоли холат яъни талабалар коммунал объектларни мустақил равшда санитария назоратдан ўтказиш мақсадга муофиқ ҳисобланади. Бунда талабалар муамоли холатга баҳо бериш билан бир қаторда уларнинг бартараф этиш бўйича профилактик чора тадбирлар ишлаб чиқиб мустақил ижод қиладилар. Айниқса бунда кейсни қўллаш мақсадга муофиқ ҳисобланади, чунки бунда таълим олувчиларни муаммони ифодалашни ва мақсадга мувофиқ ечим излашга йўналтирувчи, аввалдан олинган маълум шароитларни баѐнли тақдим этилишидан иборат ва қўшимча ахборатлар хусусан санитария қоидалари ва меъѐрлари, Давлат стандатлари ва ахборат хатларидан фойдаланадилар. Ушбу холатда педагогик вазифалар қўйидагилардан иборат: ташқи муҳит объектларининг ифлосланишининг салбий таъсирига қарши курашиш бўйича профилактик чора тадбирларни ишлаб чиқиш техникасини ўргатиш; талабаларга коммунал объектларда огоҳлантирувчи ва жорий санитария назоратини олиб боришда шифоқор вазифалари билан таништириш, ташқи муҳит объектларини ифлослантирувчи манбаларини ўзига хос томонларини, 218 уларни аниқлаш усулларини ўргатиш талабалар билим доирасини шакллантириш ва қизиқиш уйғотиш. Талабаларни касбий тайѐрлашда муҳимлилигини қайд этган ҳолда мавзуни асослаш, санитар топографик, санитар-техник ва санитар эпидемиологик текширишлардан асосий мақсад, ташқи муҳит объектларига қўйилган гигиеник талабларни бузилишини аниқлаш ҳисобланади. Талабалар мустақил равишда коммунал объектларни санитария текширувидан ўтказганларида: вазиятни, яъни объектни санитария холатини мустақил тахлил қилишни, муаммони ифодалашни (санитария-гигиена қоида ва меѐрларига риоя қилинганлиги, камчиликлар) муаммони ечимини топиш йўлларини аниқлашни, яъни камчиликларни бартараф қилиш бўйича соғломлаштирувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уни бажарувчи масъул шахсни белгилайдилар. Ўқув фаолиятида кутиладиган натижалар қуйидагича: объектни санитария текшириш дастури билан олдиндан танишиб чиқиб, ушбу объектга таллуқли бўлган қонуний меѐрий ҳужжатлар тўпламини тахлил қилиш ва объектни санитария текширишга тайѐргарлик кўриш; санитария текшириш олдида турган вазифаларни кўрсатиб бериш; объектни санитария текшириш жараѐнида аниқланган муаммоли вазиятларни ечишда назарий билимларни қўллаш; муаммо ва камчиликларни аниқлаб, уни ҳал қилишда ечим топиш, яъни таклифлар бериш ҳамда санитария назоратини ўтказганлиги тўғрисида далолатнома тузиш. Ушбу таълим технологиясининг муваффақиятли амалга ошириш учун олдиндан талабалар қуйидаги билим ва кўникмаларга эга бўлмоқлари керак: ташки муҳит объектлари, уларга қўйиладиган гигиеник талаблар, санитар назорат турлари, далолатнома. Бунда талаба қўйидагиларни амалга ошириши керак: мавзуни мустақил ўрганади, санитария текширишда аниқланган муаммоларни аниқлаштиради, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ғоясини илгари суради, санитария текшириш натижаларини танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқиб, мустақил қарор қабул қилишни ўрганади, объектни санитария текшириш даврида ўз нуқтаи назарига эга бўлиб, мантиқий хулоса чиқаради, объектни санитария текширишга таалуқли бўлган қонуний-меъѐрий ҳужжатлар билан мустақил ишлайди, санитария текширишда олинган натижаларни таққослайди, тахлил қилади ва умумлаштиради Талабалар санитария текшириш далолатномасини тузишда қуйидаги: коммуникатив, хамкорликдаги ишлар, муаммоли холатларни тахлил қилиш кўникмаларига эга бўладилар. Коммуникативликда талабалар берилган аник вазиятни тадкик қилиш ва вазифани ечиш учун ахборат йиғадилар,бунда улар мустақил равшда текширилаѐтган объектни кўрадилар, бу билан улар ўзларининг назарий билимларини амалиѐтга тадбиқ этадилар. Муаммоли холатларни тахлил қилиш кўникмаларида талабалар санитария текшириш давомида аниқлаган качиликларнинг қай даражада санитария қоидалари ва меъѐрларига мос келмаслигини аниқлаб, тахлил қиладилар. Шу билан бирга 219 талабалар аҳоли саломатлигини сақлаш ва атроф муҳитни турли ифлосланишлардан муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқадилар. Бу эса уларнинг мустақил равшда фикрлаш, ижод этишларига имкон беради. Download 3.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling