230
интеграцияланган дарсга тайѐргарлик кўриш вақтида дарснинг мақсадини
аниқ белгилаб олиши, мавзу мақсадидан келиб чиққан холда аниқ
адабиѐтларни тавсия қилиши, танланган фаннинг нима учун интеграция
қилинаѐтганлигини, янги ўқитишнинг афзалликларини аниқ билиши лозим.
Фанлараро интеграция - ўзаро боғлиқлигини
асосий технологияси
нимадан иборат эканлиги, яъни хар бир фаннинг ўз мақсади, вазифа ва
дастурлари аниқ бўлиши, фанлараро боғлиқликни ўрганиш орқали талаба
дунѐқарашининг кенгайиши, фикрлашининг тезлашиши ва муаммоларни бир
бутунлигича қабул қила олишини таъминлайди.
Педагогларга фанлараро
интеграция ўз дарсларини ташқаридан бахоланиши, назарий билимларини
ягона мақсадли тизимга бирлаштирилиши, ўзининг
кучли ва кучсиз
томонларини билиб олиш имконини беради.
Бакалавр хамшираларни тайѐрлашда интеграцион таьлимни қўллаш
талабаларни ўз устида чуқур ишлаб, билимларни кенгрок олиши ва энг
асосийси уларни амалий кўникмалар устида жаҳон стандартларига амал
қилиб ишлаши, ижодий потенциалини ошиши,
профессионал олий
маълумотли ҳамшира бўлиб етишишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: