1 –маъруза қурилиш жараёнлари технологияси бўйича асосий тушунчалар ва қоидалар
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
1-MA\'RUZA
1 –МАЪРУЗА Қурилиш жараёнлари технологияси бўйича асосий тушунчалар ва қоидалар. РЕЖА 1.Ҳозирги замон қурилиш ишлаб чиқаришининг асосий принциплари. 2. Қурилиш технологияларининг структураси, таркиби ва ўзига хос хусусиятлари. 3.Қурилиш иштирокчилари. Қурилиш жараёнлари ва ишлари. Таянч иборалар: Ҳозирги замон қурилиш ишлаб чиқариши, тизимлилик, хавфсизлик, мослашувчанлик, ресурстежамкорлик, сифат, самарадорлик,қурилиш маҳсулоти,қурилишиштирокчилари, буюртмачи, буюртмачи–қурувчи, бош лойиҳачи ва бош пудратчи, субпудратчи,оддий жараён, мураккаб жараён,умумқурилиш ишлари, махсус ишлар, ёрдамчи ишлар, ишчиларнинг касблари, мутахассислик, малака, техник нормалаш, меҳнат сарфи, вақт меъёри, машина вақти меъёри, тарифли нормалаш, тариф тўри, тариф коэффициенти, меҳнатга ҳақ тўлаш, звено, бригада, техник воситалар, экологик ҳавфсизлиги, қурилиш маҳсулоти сифати, нуқсонлар, қурилишда меҳнат муҳофазаси. Кириш Курилиш –инсон яратувчанлик фаолиятиннинг асосий куринишларидан биридир. Курилиш- моддий ишлаб чикаришнинг тармоги булиб , у ерда ишлаб чикаришга мулжалланган (саноат корхоналари, энергетик мажмуалар, йуллар, магистраль кувурлар ва бошкалар) ва ишлаб чикаришга мулжалланмаган(турар- жой бинолари, жамоат бинолари, мехмонхона мажмуалари ва бошкалар ) асосий фондлар яратилади. Курилиш шунингдек бино ва иншоотларни барпо этувчи ишлаб чикариш жараени булиб уз ичига уларни кейинги таъмирланиши, узгартирилиши, гарантли фойдаланишини хам уз ичига олади. Капиталь курилиш- умумлаштирувчи атама булиб узига бино ва иншоотларни янги курилиши, реконструкция, кайта техник куроллантириш билан кенгайтириш, капиталь ва жорий таъмирлашни уз ичига олади. Умуман олганда курилиш инсон хает фаолиятини шинам мухитини таъминловчи, ишчи уринлар яратувчи, узи билан бирга ишлаб чикаришни бир нечта туташ тармокларини ривожлантирувчи стабиль (сокин) ривожланаетган тармокдир. Курилиш ишлаб чикариши-курилиш майдонидаги тайерлов ва асосий даврдаги ишлар йигиндиси булиб у уз ичига бинонинг ерости ва ерусти кисмини барпо этиш, жами пардозлаш, мухандислик –санитар ва электротехник жихозлар, лифтлар ва бошка ишларни уз ичига олади. Курилиш ишлаб чикариши илмий- ишлаб чикариш сифатида узида курилиш ишлаб чикариш технологияси ва ташкилиетини бирлаштириб, бу ерда хар бир фан узининг аник куринишга эга булган мохияти ва илмий асосларига эга. Технология умумий тушунчада – бу керакли махсулотни олишдаги бажарилаетган жараенлар булиб , материал ва яримфабрикатларни тайерлаш еки ишлов беришдаги усуллар йигиндисидир. Технологиянинг вазифаси- замонавий илмий ютуклар ва ишлаб чикариш тажрибаси базаси асосида технологик жараенларнинг янгиларини ишлаб чикиш ва самарали хамда иктисодий жихатдан маъкулларини татбик этишдир. Курилиш ишлаб чикариш технологияси амалий фан сифатида жуда хам кенг холатларни, жаренларни, ишларни камраб, бир-бирига боглик булган курилиш жараенлари технологияси ва бино ва иншоотларни куриш технологияси тизим ости (подсистема) ларини бирлаштиради. Курилиш жараенлари технологияси курилиш жараенларини назарий асосларини куриб керакли сифатли махсулот олиш учун курилиш материаллари ,яримфабрикатлар ва конструкцияларига ишлов бериб уларнинг холатини ,физик-механик хусусиятларини, геометрик улчамларини узгаришини таъминловчи бажариш метод-усулларини ургатади. Бу аникламага киритилган «метод-усул» тушунчаси , курилиш жараенларини бажариш принципларини аниклаб, бажаришда мехнат предметларига (курилиш материаллари, яримфабрикатлар, конструкциялар ва бошкалар) мехнат воситаларини ( курилиш машиналари, кичик механизация воситалари, монтаж мосламалари, жихозлар, аппаратлар, кул ва механизация инструментлари, турли хил мосламалар) куллаб турли хил таъсир ( физик, химик ва бошка)курсатишга асосланганини курсатади. Бино ва иншоотларни барпо этиш технологияси - куриб битказилган бино ва иншоотлар шаклидаги махсулот олиш максадида курилиш, монтаж ва махсус ишларни алохида еки бошка ишлар билан боғлик холдаги бажарилиш назарий асосларини ва амалга ошириш принципларини аниклайди. Қурилиш ишлаб чикариши бизнинг Ватанимизда турли хил махаллий ва хорижда ишлаб чикарилган замонавий материаллар ва технологиялар кулланилиши асосида ривожланмокда. Фан ва техника ютуклари кул мехнати сарфи камайишига , янги , мехнат унумдорлиги юкори машина ва механизмлар, самарали механизациялашган инструментлар харид килинишига имконлар яратаяпти. Ҳозирги пайтда (даврда) назарий изланишлар , янги материаллар, илғор қолиплар ва қолиплар системалари базаси асосида монолит ва йиғма- монолит уй қурилиши жадал ривож топаяпти. Замонавий қурилиш ишлаб чиқаришининг асосий принциплари, ишлаб чиқаришда меҳнат унумдорлигини оширилишига , ишчилар меҳнатини ҳимоя қилишни яхшилаш, экология ва атроф муҳитни асрашга қаратилгандир. “ Қурилиш жараёнлари технологияси” курсининг баён этилиши фундаментал (назарий) , умумтаълим ва махсус инженер-техник фанларнинг ўзаро боғлиқлиги ва кетма-кет ўрганишлигига асосланади. Курс олдин ёки бир пайтда геодезия, қурилиш материаллари, саноат ва фукаро биноларининг архитектураси, қурилиш машиналари ва қурилиш конструкциялари фанларини ўрганилишини назарда тутган ҳолда тузилган. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling