1 –маъруза қурилиш жараёнлари технологияси бўйича асосий тушунчалар ва қоидалар


Қурилиш технологик жараённинг вертикал ажратилиши


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/10
Sana04.11.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1746029
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-MA\'RUZA

Қурилиш технологик жараённинг вертикал ажратилиши 
Қурилиш жараёни 
босқичлари 
Жараённинг мазмуни 
Мисол 
Ишчи таъсир 
Элементар ишчи усули; меҳнат 
қуроллари ва буюмларини 
тайёрлаш 
Кран илгагини 
йиғма элементга 
узатиш 
Операция 
Технологик жиҳатдан бўлинмас 
элемент; меҳнат буюмларининг 
миқдорий ва сифат 
тавсифларидан бири ёки бир 
нечтасининг ўзгариши 
Йиғма элементни 
кўтариш 
Оддий жараён 
Ташкилий ва технологик 
бўлинмас элемент; 
”Конструкция”ни бир қисмини 
яратиш 
Йиғма элементни 
лойиҳа ҳолатига 
урнатиш 
Комплекс 
технологик жараён 
“Конструкцияни”яратиш 
Бинонинг ер ости 
қисмини йиғма 
элементлардан 
қуриш 
Мураккаб қурилиш 
жараёни 
Объектни яратиш 
Бир қаватли саноат 
биносини барпо 
этиш 
Объектлараро 
қурилиш жараёни 
Объектлар мажмуи(комплекс)ни 
яратиш 
Бир неча объектни 
бир вақтда қуриш 


Қурилиш жараёларини мураккаблик даражасига кўра бўлишдан ташқари 
уларни қуйидаги белгилари бўйича ҳам гуруҳлаш мумкин: 
механизациялаш даражаси бўйича
механизациялашган 
жараён 
механизмлар 
ёрдамида 
бажарилади 
(экскаватор билан 
котлован қазиш, йиғма конструкцияларни кран билан монтаж қилиш); 
дастаки жараён механизациялашган асбоб (вибратор, краскопульт) ёки 
механизациялашмаган асбоб (белкурак, болта, арра) ёрдамида амалга 
оширилади; 
 
ярим механизациялаштирилган жараён шу билан тавсифланадики, уни 
бажаришда машиналар билан бирга қўл меҳнатидан ҳам фойдаланилади
вазифасига кўра
асосий жараёнлар, бажарилиши натижасида бино ва иншоотларнинг 
элементлари ва қисмлари яратилади. Бу жараёнлар қурилиш ишлаб чиқариш 
махсулотини олишни таъминлайди ва қурилиш жараёнларининг моддий 
элементларига ишлов бериш, шаклини ўзгартириш ва янги сифатлар беришдан 
иборат бўлади; 
ёрдамчи жараёнлар (тайёргарлик) асосий жараёнларни меъёрида 
бажариш учун зарур бўлган - ғишт териш учун ҳавозалар қуриш, 
траншеяларнинг 
деворларини 
тўсиш, 
монтаж 
қилишдан 
олдин 
конструкцияларни 
йириклаштириб 
йиғиш, 
монтаж 
қилинаётган 
конструкцияларни ёрдамчи осма мосламалар билан жиҳозлаш; 
тайёрлов жараёнларига қум, шағални қазиб олиш, қоришмани, бетонни 
тайёрлаш, қолип (опалубка), арматура элементларини ва ҳ.к. ларни тайёрлаш. 
Улар қурилаётган объектни яримфабрикат махсулотлар, деталлар ва буюмлар 
билан таъминлайди. Бу жараёнлар одатда карьерларда, ихтисослаштирилган 
корхоналар: товар бетон заводларида, арматура ва ёғочга ишлов бериш 
цехларида ва ҳ. к. да бажарилади; 
 
транспорт жараёнлари, қурилиш майдонига талаб этиладиган моддий 
ресурслар ва юкларни элтиб бериш учун зарур. Горизонтал транспорт ташқи 
(юкларни қурилиш майдонига элитиб бериш учун) ва ички (юкларни майдон 
доирасида кўчириш учун) га бўлинади. Вертикал транспорт материалларини 
ишлар амалга ошириладиган зона (ҳудуд)га узатишни таъминлайди. Транспорт 
жараёнларига одатда ортиш – тушириш ва омборга жойлаш ишлари киради. 
Қурилиш майдонидан грунтни қазиш ва унга келтириш бўйича кичик гуруҳ 
ажратиш мумкин (самосваллар, скреперлар, бульдозерлар); 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling