1 –маъруза қурилиш жараёнлари технологияси бўйича асосий тушунчалар ва қоидалар


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/10
Sana04.11.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1746029
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-MA\'RUZA

Қурилиш жараёнлари ва ишлари. 
Қурилиш технологиясини асосини қурилиш (ишчи) жараёни ташкил этади. 
Жараённинг моҳиятини
фаолият
(
таъсир)
ташкил этади. Жараён – фаолият 
(таъсир)лар йиғиндисидир. Фаолият (таъсир) харакатдан ажралмасдир, у ўз 
навбатида, вақт билан узлуксиз боғлиқдир. 
Таъсирларнинг ҳар бири дастлабки меҳнат буюмлари (материаллар, ярим 
тайёр махсулотлар, буюмлар ва ҳ.к.)ни қайта ишлашга, уларнинг миқдорий ва 
сифат тавсифларини ўзгартиришга йўналтирилган. Таъсир ижрочи томонидан 
мақсадга йўналтирилган ҳолда асбоблардан, мосламалардан, механизмлардан, 
машиналардан (техник воситалардан) фойдаланиб амалга оширилади. У керакли 
билим, малака, ахборот билан таъминланган бўлиши керак.
Битта ёки бир нечта кетма – кет таъсирлар операцияни – жараённинг 
технологик жиҳатдан ажралмас элементини ташкил қилади. Операциянинг 


натижаси дастлабки меҳнат предметининг хоссаларидан ёки тавсифларидан 
камида биттасини ёки уларнинг ўзаро жойлашишини ўзгартириш ҳисобланади. 
Бинонинг лойиҳавий конструкциясининг конструктив элементини 
яратишга ёки шакллантиришга олиб келувчи бир нечта операция оддий 
жараённи ташкил этади (масалан, котлованни қазишда грунтга ишлов бериш). 
Оддий жараён ишчилар ва техник воситаларнинг маълум бир аниқ таркиби билан 
бажарилади. 
Бажарилиш 
натижасида лойиҳа конструкциясининг бир қисми 
яратиладиган оддий жараёнлар йиғиндиси комплекс технологик жараённи 
ифода этади (масалан, бинонинг пойдеворини қуриш учун котлованни қазиш 
билан боғлиқ барча зарур ишлар мажмуини бажариш). 
Объектни барпо қилишда мураккаб жараённи ташкил этувчи бир неча 
комплекс жараёнлар йиғиндиси бажарилиши мумкин бўлиб, унинг натижасида 
бино ёки иншоот барпо этилади. 
Бир қатор объектларнинг битта қурилиш ташкилоти кучи билан қурилиши 
объект тизимларини мувофиқлаштиришни ва ўзаро боғланишини талаб этади. 
Бу ҳолда қурилиш оқими шаклланади, унинг асосида объектлараро жараённи 
ташкил этувчи бир қанча объект оқимлари йиғиндиси ётади. 
Қурилиш жараёнларининг кўриб чиқилган ва ифодаланган тавсифи 
уларнинг вертикал қурилишини ифодалайди ва 1.1-жадвалда келтирилган. 
1.1-жадвал 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling