1 –маъруза қурилиш жараёнлари технологияси бўйича асосий тушунчалар ва қоидалар


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/10
Sana04.11.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1746029
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-MA\'RUZA

Ёрдамчи ишлар–қурилишни материаллар, яримфабрикатлар, деталлар 
билан таъминлаш учун мўлжалланган ва транспорт ҳамда ортиш – тушириш 
ишларига ажратилади. 
Қурилиш ишлари мажмуалари ҳам даврлар ёки цикллар бўйича 
гуруҳланиши мумкин. Тайёргарлик даврида қурилиш майдонида ишларни 
амалга ошириш учун умумий тайёргарлик амалга оширилади, бунга эски 
биноларни бузиш, режалаш, вақтинчалик йўлларни қуриш, қурувчилар учун 
маиший хоналар қуриш, вақтинча коммуникацияларни ўтказиш ҳам киради. 
Ер ости қисмини ёки ноль циклини барпо этиш ишлари таркибига 
қуйидагилар киради: ер ишлари (котлован қазиш, тасмали пойдеворлар ва асосий 
магистраллардан бинога коммуникациялар тортиш учун траншеялар қазиш, 
уларни тўлдириб чиқиш), йиғма ёки монолит темир-бетон конструкциялардан 
пойдеворлар, ертўла деворлари, ички пардеворлар, устунлар, ораёпмаларни 
барпо этиш, бетон ишларига тайёргарлик ва ҳ. к., гидроизоляцион ишлар (полни 
ва ер ости қисми деворларини изоляциялаш), бинога зарур коммуникацияларни 
киритиш (бинога траншеялар орқали коммуникация қувурларини ўтказиб, 
уларни бинонинг ертўла (подвал) қисмида тарқатиш). 
Қурилишнинг иккинчи бочқичида (бинонинг ер усти қисмини барпо 
этишда) одатда: йиғма ёки монолит қурилиш конструкцияларни монтаж қилиш 
ёки барпо қилиш, ташқи ва ички деворлар панелларини монтаж қилиш, дераза ва 
эшик блокларини ўрнатиш, том ёпиш ишлари, вентиляция тизимларини қуриш, 


иссиқ ва совуқ сув устун(қувур) ларини (стоякларини) ўрнатиш бўйича 
санитария – техник ишларини газ таъминоти қувурларини ётқизиш, электр 
таъминоти устунларини ва тақсимлагичларни ўрнатиш ва ҳ. к. ишлар 
бажарилади. 
Учинчи якуний босқич пардозлаш цикли деб аталади, бу даврда барча 
пардозлаш ишлари бажарилади: ойна қўйишларни тугаллаш, плита ва 
сувоқчилик ишлари, пардозлаш (деворларни, шипларни, дурадгорлик 
буюмларини, қувурларни бўяш ва пардозлаш), барча турдаги полларни ўрнатиш, 
санитария – техника асбобларини ва электротехник арматурани ўрнатиш. 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling