етакчи жараёнлар, бино ва иншоотни барпо қилишнинг
якуний
муддатларини белгилаб берувчи;
қўшма жараёнлар, фақат етакчи жараёнлар билан паралел равишда
бажариладиган (монтаж ва туташув жойларини бекитиш, ғишт териш ва суваш,
умумқурилиш ва махсус ишлар). Қўшиб олиб бериладиган жараёнлар
қурилишнинг муддатига таъсир кўрсатувчи етакчи жараёнга айланишига йўл
қўйиб бўлмайди.
Иккинчи томондан, жараёнларни бирга қўшиб бажариш
қурилишнинг давомийлигини анча қисқартиришга имкон беради.
Бажарилаётган жараёнлар таркиби доимий ҳисобланмайди ва аниқ
шароитга боғлиқ ҳолда – машина ва
ускуналарнинг мавжудлигига, йил фаслига,
иқлим ва геологик шароитларга боғлиқ ҳолда ўзгариши мумкин.
Бино ва иншоотларни барпо этишда шундай ишлар мажмуи бажариладики,
уларни уч гуруҳга бирлаштириш мумкин:
Умумқурилиш ишлари - уларни бажариш усули ёки қўлланилаётган ва
ишлов берилаётган материалларига кўра ер ишлари, қозиқли ишлари, ғишт-тош
ишлари, монтаж, бетон, том ёпмани ёпиш, пардозлаш ва бошқа ишларга
бўлинади.
Махсус ишларга - сув таъминоти, канализация, иситгич,
вентиляция,
электромонтаж, технологик конструкцияларни, лифтларни монтаж қилиш,
резервуарларни, саноат печларини ва ҳ. к. ларни барпо қилиш киради. Бу ишлар
ўзига хосдир, шу жумладан ҳар бир қурилиш объекти учун шунга ўхшаш
ишларнинг ўз
номенклатураси мавжуд, шунинг учун махсус ишларни асосан
ихтисослаштирилган
ташкилотлар бажаришади, улар қурилишнинг асосий
ижрочисига субпудратчи бўлиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: