1 –маъруза қурилиш жараёнлари технологияси бўйича асосий тушунчалар ва қоидалар
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
1-MA\'RUZA
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Қурилиш ишлари 3.1. Бажарилиш тавсифига қараб
- 4. Қурилиш жараёнлари
- 5. Иш операциялари 6. Иш усуллари 7. Иш ҳаракати 1 Қурилиш майдонида бажариладиган жараёнлар ва ишларнинг таснифий схемаси
Асосий тушунчалар ва қонунлар Қурилиш ишлари ва жараёнларининг таснифи 1.Капиталь қурилиш 2. Қурилиш ишлаб чиқариши 2.1. Қурилиш ишлаб чиқариш технологияси 2.1.1. Қурилиш жараёнлари технологияси 2.1.2. Бино ва иншоотларни барпо этиш технологияси 2.2. Қурилишни ташкил этиш 3. Қурилиш ишлари 3.1. Бажарилиш тавсифига қараб 3.1.1. Умумқурилиш 3.1.2. Махсус 3.1.3. Ёрдамчи 3.2. Бажарилиш вақти ва оқилона кетма-кетлигига қараб 3.2.1. Тайёрлов даври 3.2.2. Асосий давр 3.2.2.1. Ер ости цикли (нолинчи цикл) 3.2.2.2. Ер усти цикли 3.2.2.3 Пардозлаш цикли 3.2.2.4. Технологик жиҳозлар монтажи цикли 4. Қурилиш жараёнлари 4.1. Бажарилиш жойига қараб 4.1.1. Майдон ичидаги 4.1.2 Майдон ташқарисидаги 4.1.2.1. Технологик белгиларига қараб 4.1.2.1.1. Тайёрлаб қўйиш 4.1.2.1.2. Транспорт 4.1.2.1.3. Тайёрлов 4.1.2.1.4. Монтаж-ўрнатиш 4.1.2.1.4.1.1. Етакчи 4.1.2.1.4.1.2. Биргаликдаги (ҳамроҳ) 4.1.2.1.4.2. Мураккаблик даражасига қараб 4.1.2.1.4.2.1. Оддий 4.1.2.1.4.2.2. Мажмуавий (комплекс) 4.1.2.1.4.3 Механизациялаштириш даражасига қараб 4.1.2.1.4.3.1. Автоматлаштирилган 4.1.2.1.4.3.2. Механизациялаштирилган 4.1.2.1.4.3.3. Яриммеханизациялаштирилган 4.1.2.1.4.3.4. Қўлда бажариладиган (дастаки) 5. Иш операциялари 6. Иш усуллари 7. Иш ҳаракати 1 Қурилиш майдонида бажариладиган жараёнлар ва ишларнинг таснифий схемаси Қурилиш иштирокчилари. Қурилиш жараёнлари ва ишлари. Қурилиш махсулотини яратишда ишлаб чиқариш жараёни иштирокчиларининг ўзаро муносабатлари тизими катта аҳамиятга эга бўлади. Қурилишда мавжуд бўлган тизим иштирокчилар занжири кўринишида ифода этилиши мумкин, унинг бир томонида капитал қўйилмалар (инвестициялар), иккинчи томонидан – яратилган қурилиш махсулоти туради. Инвестицияларнинг хусусиятига кўра улар давлат (бюджет) ва хусусийларга ажратилади.Бюджет инвестицияларнинг тақсимланиши маҳаллий ваколатли ташкилотлар орқали ёки Давлат архитектура қурилиш қўмитаси орқали амалга оширилади. Хусусий инвестицияларни жалб қилиш аниқ бир қурилиш махсулотини яратишдан манфаатдор бўлган инвесторлар орқали амалга оширилади. Давлат ёки хусусий инвестор буюртмачи ҳисобланади, яъни қурилиш махсулотини яратишга буюртма берувчи фуқаролик муносабатларининг субъекти ҳисобланади. Қурилиш махсулотини яратишда буюртмачининг манфаатлари – лойиҳани ғоядан бошлаб қурилган объектни фойдаланишга топширгунга қадар ривожланишни буюртмачи–қурувчи лойиҳанинг барча иштирокчиларини ишларини мувофиқлаштиришни амалга оширувчи ихтисослашган ташкилот ифода этади, бунга қурилишга дастлабки - рухсат этувчи ҳужжатларни давлат органлари билан келишиш, қурилиш устидан техник назорат ўрнатиш, қурилган объектни фойдаланишга топшириш киради. Буюртмачи – қурувчи олдида турувчи асосий вазифалардан бири объект қурилишини инвестицияга қадар тайёрлаш ҳисобланади. Инвестицияга қадар тайёргарлик деганда лойиҳани техник, ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий, ҳамда асосланишини шакллайдиган тадбирлар мажмуи тушунилади. Бевосита лойиҳалаш жараёни учун бурюртмачи танлаб оладиган асосий иштирокчилар бош лойиҳачи ва бош пудратчи ҳисобланади. Бу ташкилотларнинг ваколатини лойиҳавий ва қурилиш – монтаж ишларининг айрим турларини бажаришга давлат лицензиясига эга бўлганлиги, шунингдек шунга ўхшаш объектларни қуриш тажрибасига эга бўлиш тасдиқлайди. Одатда пудратчи ташкилотлар қурилиш ва махсус ишларнинг барча турларини бажаришга қодир бўлмайдилар ва бунда улар ихтисослашган ташкилотлар – санитария – техника, электромонтаж ва бошқа ишларни бажарувчи субпудратчи ташкилотлар билан шартномалар тузишади. Инвестицион босқичдан олдинги ишларнинг кетма – кетлиги ва ўзаро алоқаси инвестицион жараённинг гоҳ бир, гоҳ бошқа иштирокчиси томонидан навбатма – навбат хал қилинадиган масалаларнинг берк доираси (1-расм) кўринишида тақдим этилиши мумкин. Бундай масалалар қаторига қуйидагилар киради: ● тендер ҳужжатларини тайёрлаш ва қурилишга пудрат савдоларини эълон қилиш; ● тендер таклифини тайёрлаш ва тақдим этиш; ● танлов таклифларини баҳолаш, ғолибни танлаш, пудратчи билан битим тузиш тўғрисида музокаралар ўтказиш; ● қурилишга тайёрланиш, буюртмаларни жойлаштириш; ● лойиҳа – смета ҳужжатларини тузиш, технологик ҳисоб – китоблар; ● смета ва ҳисоб – китобларни текшириш, эътирозлар ва келишмовчиликларни кўрсатиш; ● тўлов ҳужжатлари калькуляцияларни тузиш ва тузатишлар киритиш; 1-расм. Инвестициядан олдинги тайёргарлик масалаларининг кетма-кетлиги ва ўзаро алоқаси: 1-тендер ҳужжатларини тайёрлаш ва қурилишга савдо эълон қилиш; 2- офертани тайёрлаш ва тақдим этиш; 3-танлов таклифларини баҳолаш; ғолибни танлаш; 4-қурилишга тайёргарлик, буюртмаларни жойлаштириш; 5-лойиҳа- смета ҳужжатларини тузиш; 6-ҳужжатларни баҳолаш, келишмовчиликларни боғлаш; 7-лойиҳа смета ҳужжатларига тузатиш киритиш. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling