Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш


КЛИНИК АЛЛЕРГОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ЎҚУВ


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet200/217
Sana12.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1767723
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   217
Bog'liq
ХАЛҚАРО-ҲАМКОРЛИК-ВА-ИННОВАЦИЯЛАР-ТИББИЙ-ТАЪЛИМ-ИСЛОҲОТЛАРИНИНГ-АСОСИДИР

КЛИНИК АЛЛЕРГОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ЎҚУВ 
МАҚСАДЛИ ЭЛЕКТРОН ВОСИТАЛАРНИНГ ЎРНИ 
 
Юлдашев И.Р., Тухтаева О.Т., Каратаева Н.А.
Тошкент педиатрия тиббиѐт институти 
Аллергология клиник иммунология микробиология кафедраси 
Долзарблиги. Ўқитиш технологиялари бу - инсонлар орасида яшаш
ҳаѐтда турмуш кечириш ва фаолият кўрсатиш учун зарур бўлган билим, 


298 
кўникма ва малакалар йиғиндисини ўзлаштиришга қаратилган онгли фаолият 
ифодасидир. Ўқитиш натижасида шахс зарурий билимлар билан 
таъминланиб, келгусида турли даражадаги махсус маълумотни олиш 
имконига эга бўлади. Ҳозирги кунда компьютер технологияларининг 
ривожланиши шиддат билан давом этяпти. Бундай ривожланиш борган сари 
жамият ҳаѐтининг турли соҳаларига кириб бормоқда. У нафақат компьютер, 
алоқа соҳаларига балки, ҳокимият, бизнес, тиббиѐт, таълим соҳалари каби 
кўплаб соҳаларга кириб бормоқда. 
Ишнинг мақсади. Кафедрамизда мавжуд дарсликлар асоссида клиник 
аллергология фани бўйича ахборот коммуникация технологиялари (АКТ) ни 
қўллаган ҳолда ўқув мақсадли электрон дарслик, ўқув қўлланмалар яратиш, 
унинг олдинги дарсликлардан фарқли равишда маълум маънода динамик 
ҳолда назорат саволлари, назорат тестларига эга ўқув воситаси кўринишига 
келтириш. Бунинг натижасида таълим соҳаси ва тиббиѐтда маълум маънода 
барча учун қулай бўла оладиган, шу соҳада билим олишга имкон берадиган 
электрон дарслик, нафақат дарслик сифатидаги балки текшириш ва ўз 
билимини назорат қилиш имконини берувчи электрон дарслик тушунчасини 
чуқурроқ англаб етишга кўмаклашувчи электрон восита яратилишига ва шу 
орқали таълим олиш самарадорлигини ошириш ва ўз навбатида тиббиѐтда 
мутахасислик соҳаларини тўғри тушунилиши ва тадбиқ этилишига 
эришилади. 

Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling