298
кўникма ва малакалар йиғиндисини ўзлаштиришга қаратилган онгли фаолият
ифодасидир. Ўқитиш натижасида
шахс зарурий билимлар билан
таъминланиб, келгусида турли даражадаги
махсус маълумотни олиш
имконига эга бўлади. Ҳозирги кунда компьютер
технологияларининг
ривожланиши шиддат билан давом этяпти. Бундай ривожланиш борган сари
жамият ҳаѐтининг турли соҳаларига кириб бормоқда. У нафақат компьютер,
алоқа соҳаларига балки, ҳокимият, бизнес, тиббиѐт, таълим соҳалари каби
кўплаб соҳаларга кириб бормоқда.
Ишнинг мақсади. Кафедрамизда мавжуд дарсликлар асоссида клиник
аллергология фани бўйича ахборот коммуникация технологиялари (АКТ) ни
қўллаган ҳолда ўқув мақсадли электрон дарслик, ўқув қўлланмалар яратиш,
унинг олдинги дарсликлардан фарқли равишда
маълум маънода динамик
ҳолда
назорат саволлари, назорат тестларига эга ўқув воситаси кўринишига
келтириш. Бунинг натижасида таълим соҳаси ва тиббиѐтда маълум маънода
барча учун қулай бўла оладиган, шу соҳада билим олишга имкон берадиган
электрон дарслик, нафақат дарслик сифатидаги балки текшириш ва ўз
билимини назорат қилиш имконини берувчи электрон дарслик тушунчасини
чуқурроқ англаб етишга кўмаклашувчи электрон восита яратилишига ва шу
орқали таълим олиш самарадорлигини ошириш ва ўз навбатида тиббиѐтда
мутахасислик соҳаларини тўғри тушунилиши ва тадбиқ
этилишига
эришилади.
Do'stlaringiz bilan baham: