Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/217
Sana12.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1767723
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   217
Bog'liq
ХАЛҚАРО-ҲАМКОРЛИК-ВА-ИННОВАЦИЯЛАР-ТИББИЙ-ТАЪЛИМ-ИСЛОҲОТЛАРИНИНГ-АСОСИДИР

Материаллар ва усуллар: Амалий машғулотларда талабаларга 
компъютер технологияси ѐрдамида презентация усули кенг қўланилади. 
Амалий кўникмаларни ўзлаштиришда фантом ва муляжлар воситасида 
талабалар иштирокида бажарилди. Интерфаол ўйинларни ҳар бир 
машғулотда мавзуга боғлаб олиб борилганда машғулотлар янада қизиқарли 
бўлиб, талабаларнинг шу мавзу бўйича олган билимлари мустаҳкамланади. 
Бу ўйинларни ўтказиш учун мавзу бўйича тузилган саволлар, вазиятли 
масаллалар, тестларни тўғри танланиши ва талабага тушинарли бўлиши 
лозим. Интерфаол ўйинлардан «Мия хужуми», «Ручка стол ўртасида», 
«Талаба – бемор – хамшира» ва бошқа усуллар талабаларни фикрлаш 
қобилятини ошириш учун қўлланилди. 
Олинган натижалар. Анъанавий педагогик технологиядан фарқли 
ўлароқ, бу замонавий педагогик технология ѐрдамида талаба машғулотларда 
фаол иштирок этади. Унда нафақат мавзу матни билан танишиб қолмай, 
мавзуга оид матнни ўқиши, шунингдек, маьруза матнлари, улар асосида 
тайѐрланган презентациялар билан танишиши, мавзуга оид тест саволларига 
жавоб ѐзиб, ўз билим савиясини текшириши, машғулотга оид видеолар 
кўриши, холатий масалалар ечиши, амалий кўникмаларни расмли тест 
саволлар билан бойитиш имкониятига эга бўлмокдалар. Талабада билим 
олишга қизиқиши ортиб, олган билимларини янада бойитиш имконияти 
бўлади. Талабаларга бу усулларни қўллаш даврида амалий машғулотга янада 
қизиқишлари ортиб, кейинги дарсда янада ўз билимларин чуқур оширишга 
харакат қилмоқдалар. Ҳар бир амалий кўникмаларни бажариш жараѐни 
кузатилиб, талабаларни йул қўйган хатолари ўқитувчи томонидан 
тўғриланиб борилади. Бунда ҳар бир талаба ўзининг қилган хатосини англаб, 
шу заҳоти уни тузатишга харакат қилади. 
Хулоса. Замонавий педагогик технологиялардан кенг фойдаланиб 
ўқитиш талабаларни фанга бўлган қизиқишини ортишига, мунтазам равишда 
дарсларга тайѐрланиб келишига, интернет тизимидан фойдаланиб мустақил 
фикрлаш қобилятини оширишига ва албатта анестезиология ва 
реаниматология фанини ўзлаштириштириш даражасини ошишига олиб 
келди.


300 

Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling