Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш
ТАЪЛИМДА ИННОВАЦИЯЛАР, “КЛИНИК ФАРМАКОЛОГИЯ”
Download 3.4 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚАРО-ҲАМКОРЛИК-ВА-ИННОВАЦИЯЛАР-ТИББИЙ-ТАЪЛИМ-ИСЛОҲОТЛАРИНИНГ-АСОСИДИР
ТАЪЛИМДА ИННОВАЦИЯЛАР, “КЛИНИК ФАРМАКОЛОГИЯ”
ФАНИДА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ Шерова З.Н., Шаабидова К.Ш. Тошкент педиатрия тиббиѐт институти Тошкент Педиатрия Тиббиѐт институтида Давлат таълим стандартларининг бош талабларидан бери олий таълимни ривожлантиришнинг жахон тенденциясини хисобга олган холда, бакалавриат йуналиши ва магистратура мутахасисликларининг ўқув режалари ва фанлар дастурларининг янги авлодини ишлаб чиқиш. Бу жараѐн дарслар давомида педагогик технология, иновацион методларни қўллаш орқали амалга оширилади. Таълим жараѐнидаги қўлланиладиган ҳар бир технология, берилган топшириқлар талабаларни ижодий фикрлашга, қисқа вазиятларда тезкор равишда қарор қабул қилишда ва ижодий жараѐнларни ривожланишга олиб келишига ҳизмат қилиши мумкин. Шундай вазият яратиш керакки, ҳар бир талаба ўз хоҳиши билан излансин, тафаккурини ривожлантирсин, интилсин, унда фанни эгаллашга қизиқиш уйғонсин ва ижодий қобилиятини оширсин. Иновацион методларнинг ўзига ҳослиги шундаки, бунда педагог ва талабаларнинг биргаликда фаолият кўрсатиши яъни педагогик ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали амалга оширилади. Педагогик ҳамкорлик эса ўзига ҳос хусусиятларга эга бўлиб, ўз олдига қўйидагиларни мақсад қилиб олади: - талабанинг дарс давомида хуѐрликка, мустақил фикрлаб ижод этиш ва изланишга ундаш; - талабаларни дарс давомида билимини оширишга бўлган қизиқишини доимий равишда чуқурлаштириш; - талабанинг билимга бўлган қизиқишини мустақил равишда ҳар бир масалага ижодий ѐндошган ҳолда кучайтириш; -педагог ва талабанинг хамкорликдаги фаолиятини доимий ташкиллаштириш. Педагогик ҳамкорлик эса педагогик технологияларни қўллаш орқали амалга оширилади. Педагогик технологиянинт энг асосий негизи - бу ўкитувчи ва талабанинг белгиланган мақсаддан кафолатланган натижага ҳамкорликда эришишлари учун танлаган технологияларига боғлиқдир. Ўқитиш жараѐнида, мақсад бўйича кафолатланган натижага эришишда қўлланиладиган ҳар бир таълим технологияси ўқитувчи ва талаба ўртасида ҳамкорлик фаолиятини ташкил эта олиши, ҳар иккаласи ижобий натижага эришиши зарур. Ҳар бир дарс, мавзу ўзига хос педагогик технологиядан фойдаланишни тақазо қилади, бу эса талабаларнинг эхтиѐжидан келиб чиққан ҳолда бир мақсадга йўналтирилган, олдиндан лойиҳалаштирилган ва кафолатланган натижа беришига қаратилган педагогик жараѐн ҳисобланади. Ўқитиш жараѐнида дарсларда турли педагогик технологиялардан фойдаланиш орқали, талабаларда ҳозиржавоблик, чуқур фикрлаш, тахлил 301 қилиш, фарқлаш каби ҳислатларини такомиллаштириш орқали дарснинг мақсадига эришиш мумкин. Амалий машғулотларига танланадиган масалалар мутахасислик йўналишларига мослаб тузилса, талаба ўз мутахасислигига қизиқиши янада ортади ва келгусида ўз мутахасислигида олган назарий билимларини тадбиқ қила олади Download 3.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling