Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/217
Sana12.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1767723
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   217
Bog'liq
ХАЛҚАРО-ҲАМКОРЛИК-ВА-ИННОВАЦИЯЛАР-ТИББИЙ-ТАЪЛИМ-ИСЛОҲОТЛАРИНИНГ-АСОСИДИР

Стратегик компетенция чет тили муҳитида нутқий хамда ижтимоий 
мулоқот тажрибасидаги камчилик хамда нуқсонларни айрим вербал/новербал 
воситалар ѐрдамида тўлдириш, коммуникатив вазиятда тушунмовчиликлар 
пайдо булганда такроран сўраш, узр сураш ва ҳоказолар оркали мураккаб 
вазиятлардан уддабуронлик билан чиқиб кета олиш қобилиятини назарда 
тутади. 
Ижтимоий компетенция хозирги кўп маданиятли дунѐда таълим 
олувчиларда чет тилини ўрганиш муҳимлиги тушунчаси, чет тилида мулоқот 
килиш, ўз устида ишлаш ва ижтимоий мослашув воситаси сифатида 
фойдаланиш эҳтиѐжини шакллантириш ва ривожлантириш, фуқаролик ва 
ватанпарварлик 
фазилатларини 
тарбиялашда, 
чет 
тили 
орқали 
маданиятлараро мулоқотни амалга ошириш истаги ва хоҳишида намоѐн 


31 
бўлади. Чет тилига ўқитиш дидактик, методик, лингвистик тамойилларни 
хамда замонавий таълим технологияларини кўллаш асосида амалга 
оширилади. 
Бугунги ҳаѐт барча соҳалар учун кутилган ва кутилмаган янгиликлар
кашфиѐтлар, инновацион технологиялар даври ҳисобланади. Педиатр 
шифокорлар амалиѐтига ҳам янги, истиқболли, юқори даражадаги 
технологиялар кириб келмоқда. Биз бугунги дунѐ тажрибасига суяниб 
Ўзбекистонда педиатрия илмини янги босқичга олиб чиқиш, замон 
талабларига янада мослаштириш долзарб ва зарурдир. Дунѐ илмини чуқур ва 
мукаммал ўрганиш учун тил билишнинг аҳамияти ортиб бормоқда. Хусусан 
лотин тилини, инглиз ва немис тилларини, рус ва яна бошқа жаҳон 
тилларини ўрганишга эҳтиѐж кундан кунга тобора ортиб бораѐтганлиги 
барчага маълум. 
Ўзбекистон Президентининг 3775-сонли Қарори ўзининг қамрови 
билан Олий таълим муассасаларининг мамлакат тақдирига фаол қатнашиш, 
амалга оширилаѐтган чуқур ислоҳотларда иштирок этиш имконини яратди. 
Замон талабларига мувофиқ равишда фаолият юритиш мураккаб ҳамда 
прогрессив янгиланишларга олиб келувчи муҳим омил ҳисобланиб, бунда 
ўрганувчининг билими, дунѐқараши, мақсадлари ва талаблари асосида 
ташкиллаштирилган фаолият юқори самарага эришишнинг асосий шарти 
ҳисобланади. 

Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling