Таълимда ииновацион технологияларнинг роли
Download 44 Kb.
|
Ж.Н.Рахимов (Тезис)
ТАЪЛИМДА ИИНОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ РОЛИ. Ж.Н.Рахимов (ТДТУ) Аннотация. В данной статье рассмотрены основные требования предъявляемые к современному техническому обучению в высщих учебних заведениях. Предлагается метод медиаобучения являющиеся один из основных инновационных технологий обучения. Хозирги замон олий техник таълим стратегияси нафақат мавжуд бўлган ишлаб чиқариш технологияларига хизмат кўрсатишга, балки инновацион жараёнларни амалга ошира оладиган мутахассис шахсини шакллантиришдан иборатдир. Бу стратегия касбий йўналтирилган ўқитиш технологиялари устиворлигида техника олий таълим тизими ўкув жараёни мазмуни ва шаклларининг турли йўналишларида амалга оширилади. Умуман инновация деганда, бу янгиланиш ва ўзгаришни амалиётга жорий этиш фаолияти тушунилади.Хозирги пайтда ўкитиш жараёнига қўйиладиган талабларни қуйидаги схема орқали ифодалаш мумкин: Ушбу талабларни мувоффакиятли бажаришда ўқитиш жараёнига илғор ўқитиш технологиялари, замонавий инновацион ғояларни ишлаб чиқиш ва таълим жараёнига тадбиқ этиш мухим ахамият касб этади. Ўқитувчи ўқув жараёнининг менежери хисобланади. У қуйидагиларни уддалаши лозим: - таълим максадини белгилаш ва ўқув фаолияти натижаларини режалаштириш - ўқув жараёнини лойихалаш, яъни режалаштирилган ўқув натижаларига эришиш учун энг самарали ўқитиш моделини танлаш - интерфаол ўқитиш усуллари ва шаклларини қўллаш -ўкув фаолияти натижаларини мажмуавий бахолаш Дарснинг максади илмий исботланган далиллар асосида қўйилиши ва таълим жараёнидан кутилаётган натижа аниқлаштирилган бўлиши керак. Мавзунинг ёритилишида етарлича қатъий кетма-кетлик, мантиқ ва муайян босқичларнинг мавжудлига эътибор бериш керак. Дарснинг самарадорлигини ошириш учун унинг режасини тизимли тузиш керак булади.Хар бир дарсни қизиқарли ўтишда ўқитувчи қуйидаги тўртта мухим бўлган жихатларга эътибор бериши лозим, яъни бу қизиқтирувчи мотивация, тақдимот-презентация, амалиёт-практика, натижа-ўзлаштириш даражасини текшириш. Қизиқтирувчи мотивация 4-5 дақиқадан ошмаслиги лозим. Бу албатта, тақдимотни қандай тайёрлаш, уни қизиқарли ўтказиш билан боғлик бўлади. Талаба ўқитувчининг оғзаки маърузасидан кўра, кўргазмали воситалардан фойдаланиб тушунтиришидан кўпрок таъсирланар экан.Ана шунда улар етказилаётган мавзуни кўпрок ёдида сақлаб қолади.Тақдимот-презентация усулида,яъни турли слайдлар, анимация элементлари, аудио-эшиттириш ва видеороликлардан фойдаланган холда ўтилган дарсларга нисбатан талабаларнинг қизиқиши юкори даражада бўлар экан. Дарс жараёнида берилаётган тушунча ва билимларнинг битирувчи талаба касбий фаолиятига йўналтирилганлигига эътиборни қаратиш лозим. Мавзуни ўтиш жараёнида ишлаб чиқаришдаги технологик жараённи ўз ичига олган амалий масалаларни ечиш усуллари тизимли тақдим этилиши лозим. Дарс жараёнида ўқитувчининг уз ҳудудидаги соҳага оид ишлаб чиқариш корхоналарида мавжуд бўлган муаммолар билан қай даражада таниш эканлиги ва уларнинг ечимини топишда талабалар эгаллаши лозим бўлган билим,куникма ва малакаларнинг шаклланишида уларни эътиборга олиши мухим ахамият касб этади. Талабаларнинг олган билимларини ва ўзлаштириш даражасини холисона бахолаш, таълим самарадорлигини ошириш бўйича ўкитувчининг креатив фаолияти талаб этилади. Инновацион таълим технологияларидан медиатаълимни караб чикайлик. Медиатаълим шахснинг оммавий ахборот воситалари оркали етказилиши мумкин булган медиа махсулотлар орқали ривожланиш жараёнини англатади. Медиатаълимнинг бош мақсади - асосий қонунларни тушунишга ёрдам беради, оддий йуналишлардаги медиа ахборот тилини ўрганиш, медиаматнларни қабул қилиш ва малакали тахлил қилиш кўникмасини шакллантиришдан иборат. Медиатаълим телевидения, радио, видео, киномотография, матбуот ва интернет каби воситалар орқали амалга оширилади. Медиатаълим якка, гурухли, оммавий тартибда яшаш жойида, ўқув юртида ва транспортда қўлланилиши мумкин. Медиатаълимнинг ўқув жараёнига қўлланилишида ўқитувчи ва талабанинг роли ва таълим жараёнининг характери, яъни таълим мазмуни,ўқитиш усуллари ва талабаларнинг мустакил таълим олиш фаолияти кескин ўзгаради. Ўқитувчи ва талабалар фаолияти шахсий-касбий функцияларнинг намоён бўлиши (эркин танлаш, креативлик, бахслашув) талабаларнинг мустакил фаолиятининг кучайиши асосида шаклланади. Хозирги кунда оммавий ахборот ва коммуникация воситаларидан ўқув жараёнида фойдаланиш бўйича ижобий ишлар олиб борилмокда.Бу борада қўлланиладиган медиа махсулотлар фан дастурларида келтирилган аудиторияда ва талабалар томонидан мустакил ўзлаштириладиган мавзулар доирасида бўлиши, фаннинг специфик жихатларини эътиборга олган холда қуйидаги шаклларда тайёрланиши мумкин: - умумлашган ёндашув ( ўқув предметини ўқитиш катта кўргазмалиликни талаб этадиган холларда); - факультатив ёндашув ( факультатив соатлар, фан тугараклари ва ўқишдан ташқари ўтказиладиган тадбирларда) - махсус ёндашув (ўқув жараёнига киритилган янги фанлар, махсус курсларда). Адабиёт: 1.Х.Зиёдуллаев “Таълим-тарбия жараёнида ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш муаммолари”.Республика илмий-техник конференцияси материаллари тўплами. Самарқанд , 2016 йил 8-9 сентябр.373-376 б Download 44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling