Таълимнинг энг паст даражасига қўйиладиган талабларни бекор қилган ҳолда ҳар бир лавозим ва касб бўйича малака доирасига мувофиқ малака даражасига талаблар киритилиши


II. Касб ва таълим стандартларининг мувофиқлигини таъминлаш тизимини шакллантириш, тармоқ малака доиралари ва малака талабларини янгилаб бориш


Download 477.04 Kb.
bet14/18
Sana18.06.2023
Hajmi477.04 Kb.
#1575525
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
ПҚ-4939 31.12.2020 (2)

II. Касб ва таълим стандартларининг мувофиқлигини таъминлаш тизимини шакллантириш, тармоқ малака доиралари ва малака талабларини янгилаб бориш

11.

Меҳнат институти фаолиятини ташкил қилиш, шу жумладан Институт тўғрисида низом ва унинг тузилмасини тасдиқлаш ҳақидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил 15 февралгача

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Меҳнат институти директорининг биринчи ўринбосари лавозимига етакчи хорижий мутахассислар, шу жумладан чет элдаги ватандошлар орасида танлов ташкил этиш ва ўтказиш.

Ташкилий чоралар

2021 йил февраль

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов), Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (О.А. Хасанов)

13.

Интернет тармоғида касбий стандартларнинг «profstandart.uz» ягона очиқ порталини ишга тушириш.

Ташкилий чоралар

2021 йил 1 апрелгача

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.М. Садиков)

14.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида талабалар томонидан ўзлари танлаган касбга қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлиш ва муваффақиятли касбий ўсиш учун зарур бўлган малака ва билимни эгаллаш йўллари ва усуллари билан таништириш мақсадида «Карьера» марказини ташкил этиш.

Ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар

2021 йил 1 мартгача

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И.У. Маджидов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов)

15.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида «Карьера» марказининг фаолияти натижаларини ҳисобга олган ҳолда «Карьера» марказларини ҳудудларда ташкил этиш тўғрисида таклифларни тақдим этиш.

Таклифларни тайёрлаш

2021 йил 1 июлгача

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И.У. Маджидов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

16.

Меҳнат бозорининг малакали кадрларга бўлган эҳтиёжини баҳоловчи тизимни шакллантириш, шу жумладан:
меҳнат бозорини мониторинг қилишнинг ва унинг натижаларини баҳолашнинг ташкилий ва услубий асосларини ишлаб чиқиш;
тармоқ кенгашлари томонидан иш билан бандликнинг, меҳнат бозорида талаб ва таклифнинг касблар ва малакалар кесимида сифат ва миқдор ўзгаришларини баҳолашни амалга ошириш учун янгиланган ягона воситаларини ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил 1 январгача

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов), Меҳнат институти

17.

Касбий стандартларни ва мустақил малака баҳолашнинг маълумотлар базасини шакллантириш ва бу борадаги энг яхши амалиётларни тарқатиш.

Маълумотлар базаси

2022 йил 1 январгача

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов), Меҳнат институти

18.

2021 йилгача ишлаб чиқилган касбий стандартларни иқтисодиётнинг ўзаро боғлиқ тармоқларида кейинчалик фойдаланиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда валидация қилиш.

Касбий стандартларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2021 йил давомида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов), Меҳнат институти, тармоқ кенгашлари

19.

Осиё тараққиёт банкининг «Касбий кўникмаларни ривожлантириш» лойиҳаси ва БМТ Тараққиёт Дастури гранти доирасида касбий стандартларни ва тармоқ малака доираларини ишлаб чиқишда иштирок этувчи мутахассисларни ўқитиш дастурларини ва ўқув модулларини ишлаб чиқиш.

Мутахассисларни тайёрлаш дастури, ўқитиш Режа-графиги

2021-2022 йиллар

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов), Меҳнат институти, тармоқ кенгашлари


Download 477.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling