VI. Малакаларни баҳолаш тизимини ривожлантириш
35.
|
Малакаларни баҳолаш маркази тўғрисидаги намунавий низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси
|
2021 йил февраль
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.У. Маджидов), Савдо-саноат палатаси (А.И. Икрамов)
|
36.
|
Малакаларни баҳолаш марказлари томонидан касб имтиҳони кўринишида малакани мустақил баҳолашни ўтказиш қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
|
2021 йил февраль
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.У. Маджидов)
|
37.
|
Тармоқ кенгашлари томонидан асосий лавозимлар ва касблар бўйича малака даражасини белгилашда фойдаланиладиган баҳолаш воситаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
Тармоқлар кенгашлари қарорлари
|
2021 йил давомида
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов), Меҳнат институти, тармоқ кенгашлари
|
38.
|
Етакчи миллий ва хорижий олий ўқув юртларида, шунингдек, маслаҳат кўринишидаги мунтазам семинарлар, тренинглар ва маҳорат дарслари ўтказиш йўли билан малакани баҳолаш бўйича экспертлар тайёрлашни ташкил этиш.
|
Режа-график лойиҳаси
|
2021-2022 йиллар
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов), Меҳнат институти, тармоқ кенгашлари
|
39.
|
Янги тизимнинг ҳудудларда самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида вилоят ва туман даражасидаги масъул ижрочиларнинг малакасини ошириш, ҳудудларда семинар-тренинглар ўтказиш.
|
Режа-график лойиҳаси
|
2021 йил давомида
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.У. Маджидов), Адлия вазирлиги (Р.К. Давлетов)
|
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 07/20/4939/1703-сон)