Тарқатма материал Рецептура блокнотини тўлдириш
Download 72.5 Kb.
|
№5 тарк.мат 6 пед
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ностероид яллиғланишга қарши воситаларни ножўя эффектлари
5.Қўлланилишга кўрсатма
Ностероид яллиғланишга қарши воситаларни ножўя эффектлари 1. МИТ томонидан (юбориш йўлига қарамасдан): кўнгил айнаш, қайт қилиш, эпигастрал соҳада оғриқлар, метеоризм, қабзият, диарея, ульцероген таъсир, яранинг перфорацияси, меъдадан қон кетиш. Меъда- ичак шиллиқ қаватини жароҳатланиши (шиллиқ парда эритемалари, қон талашиш, эрозия, “соқов” яралар ва ҳ.к.). НЯҚВларни қўлланиши клиник ўзгаришларсиз кечадиган ва кейинчалик бемор хаёти учун ҳавфли бўлган қон кетишларга олиб келадиган меъда ярасини ҳосил қилиши мумкин. Ацетилсалицилат кислотаси, индометацин, бутадион, пироксикам бу борада ҳавфли препаратлар бўлиб ҳисобланади. 2.Аспирин чақирган астма ёки Видаль синдроми (нафас сиқилиши, бурун шиллик қавати полипози, ринит, эшакеми). 3. Психиканинг ўзгариши: галлюцинациялар, эшитишнинг транзитор ўзгариши. 4. Тери ва шиллиқ пардаларнинг зарарланиши: тошмалар (скарлатина- ва қизамиқсимон), фотосенсебилизация (тошмалар факат тананимг очиқ қисмларида), полиморф эритема, токсикодермия, пемфигус. Ибупрофен аллопеция чақириши мумкин. Аспиринли ринит, конъюктивит, астматик триада чақириши мумкин). 5. Кўрув нервининг неврити, ретинопатия ва кератопатия. (индометацин). 6. Шишлар. Суюқлик ва электролитларни ушланиб қолиши (буйрак нефрон каналчаларида ЦОГни блокланиши натижасида). Бутадион ва индометацин айниқса хафли хисобланади. НЯҚДВлар (фенацетин кўпроқ) буйраклар паренхимасига тўғридан тўғри токсик таъсир кўрсатиши мумкин ва “аналгетитик нефропатия” чақириши мумкин. 7. Метгемоглобинемия, эритроцитларни гемолизи парацетамолни 1 ёшгача бўлган болаларда қўлланилишида келиб чикиши мумкин. 8. Тромбоцитопения, анемия, лейкопения, агранулоцитоз. тромбоцитопения, агранулоцитоз (пиразолон, индометацин, аспирин). 9. Геморагик синдром. Ацетилсалицилат кислотаси қўлланилишида пайдо бўлиши мумкин, чунки у антиагрегант билан бирга антикоагулянт хусусиятига эга ва жигарда кон ивишининг II, VII, IX, ва X факторларини фаоллашишини бузади. 10.Ретинопатия ва кератопатия (индометацинни кўзнинг тўр ва шох пардасида тўпланиши натижаси). 11. Аллергик реакциялар (терида ўзгаришлар, иммуноаллергик гепатит). 12. Токсик гепатит (НЯҚДВларни узоқ вақт қўлланилишида, одатда сариқлик билан кечади). 13. Рейе синдроми, гепато- ва нефротоксиклик, бош айланиши, бош оғриги, уйқусизлик, депрессия, темор, галлюцинация. 14. Ҳомилада вақтдан олдинги Ботал йўлини ёпилиши (ҳомиладорлик вактида НЯҚДВларни қўлланилиши). 15.Узок вақт қўлланилганда бош оғриғи. бош айланиши, тажанглик, уйқусизлик, периферик шишлар, қулоқ шанғиллаши, талвасалар. Download 72.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling