Тарбия методлари ҳақида тушунча
Download 33.85 Kb.
|
Arslonova Gulshoda
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тарбия методлари ҳақида тушунча
- Тарбиянинг мақсад ва вазифалари
- Ёш хусусиятлари муайян бир ёш даврига хос бўлган -анатомик -физиологик (жисмоний) -психологик хусусиятлардир. Айтайлик, масъулият туйғусини
- Халқ педагогикасида тарбия методлари
- Насиҳат қилиш, ўгит
- Халқ педагогикаси намуналари, тарбия методлари ва тарбиявий таъсирлар муайян воситалар ёрдамида қўлланилган. -Меҳмон кутиш -меҳмонга бориш
Режа: 1.Тарбия методлари хакида тушунча. 2. Тарбия методлари таснифи. 3. Ижтимоий онгни шакллантириш методлари. 4. Фаолиятни ташкил этиш ва ижтимоий хулк-атвор меъёрларини шакллантириш. 5. Педагогик рагбатлантириш ва хулк-атворни тузатиш методлари. 6. Тарбия методларини танлаб олиш шартлари. Тарбия методлари ҳақида тушунча. Мақсад, мазмун, шакл, метод ва воситалар каби тушунчалар тарбия жараёнининг моҳиятини очиб беради. Бироқ, тарбия моҳиятини ёритишда ўзига хос аҳамиятга эга бўлган энг асосий тушунчалардан бири бу тарбия методлари тушунчасидир. Тарбия методи (юнонча «методос» – йўл) тарбия мақсадига эришишнинг йўли; тарбияланувчиларнинг онги, иродаси, туйғулари ва хулқига таъсир этиш у суллари. Методларни такомиллаштириш муаммоси доимо мавжуд, ҳар бир тарбиячи ўзининг имкониятига кўра уни ҳал қилади, тарбия жараёнининг аниқ шарт-шароитларига мос равишда ўзининг хусусий қарашларини ифода этиш асосида умумий методикани бойитади. Методнинг ижобий ва салбийси бўлмайди, тарбия жараёнида маълум йўлни юқори даражадаги самарали ва самарасиз дея баҳолаш мумкин эмас. Методнинг самарадорлигини у қўлланилаётган шароит нуқати назаридан баҳолаш мумкин. Тарбиянинг мақсад ва вазифалари. Тарбия мақсади ва мазмуни методларни тўғри танлашга имкон беради. Мақсад қандай бўлса, унга эришиш методлари унга мувофиқ бўлиши зарур. Тарбиянинг мазмуни шахснинг шаклланишига қўйилувчи ижтимоий талаблар моҳиятидан иборат. Унутмаслик керакки, айнан битта вазифа турли хил фикрлар билан тўлдирилган бўлиши мумкин. Шунинг учун методларни умуман мазмун билан эмас, балки аниқ фикр билан боғлаш ғоят муҳимдир. Ёш хусусиятлари муайян бир ёш даврига хос бўлган -анатомик -физиологик (жисмоний) -психологик хусусиятлардир. Айтайлик, масъулият туйғусини бошланғич таълим, ўрта таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим олаётган ўқувчиларда ҳам шакллантириш мумкин. Бироқ ҳар бир босқичда мазкур сифатни шакллантириш борасида турли методлар қўлланилади. Халқ педагогикасида тарбия методлари. Халқ педагогикаси ўзбекона ахлоқ, одоб ва тарбиянинг барча қирраларини ўзида мужассамлаштирган. Халқ педагогикасида турлича тарбия методлари ҳамда воситаларидан фойдаланилади. Бу метод ва воситалар ниҳоятда ранг-баранг бўлиб, кўп жиҳатлари билан илмий педагогикадан устунлик қилади(1-rasm). Бинобарин, ушбу методлар илмий педагогиканинг шаклланишига ҳам ўз таъсирини ўтказган. Халқ педагогикасида тарбия методлари. (1-rasm) Тушун тириш насиҳат Халқ педагогикаси методлари машқ намуна қоралаш ва жазо Халқ педагогикасида қўлланилган хилма-хил тарбия методларини қуйидаги тарзда умумлаштириш мумкин. 1. Тушунтириш (ҳикоя қилиш, ўргатиш). 2. Машқлантириш (одатлантириш, машқ қилдириш). 3. Намуна (маслаҳат бериш, узр сўраш, яхшиликлар ҳақида сўраш, ўрнак бўлиш). 4. Насиҳат қилиш, ўгит (ундаш, кўндириш, илтимос қилиш, ёлвориш, тилак-истак билдириш, маъқуллаш, раҳмат айтиш, дуо қилиш, оқ йўл тилаш ва ҳоказолар). 5. Қоралаш ва жазо (таъкидлаш, таъна, гина, танбеҳ бериш, мажбур қилиш, койиш, айблаш, уялтириш, қўрқитиш, нафратланиш, онт-қасам ичириш, уриш, калтаклаш ва ҳоказолар). Халқ педагогикаси намуналари, тарбия методлари ва тарбиявий таъсирлар муайян воситалар ёрдамида қўлланилган. -Меҳмон кутиш -меҳмонга бориш -турли меҳнат жараёнлари -ҳашарлар -турли гурунглар (чойхона, тўй маросимлари -сайиллар Download 33.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling