Тарбия технологияси тарбиявий жараёнга комплекс ёндашиш орқали амалга оширилади. Тарбиянинг замонавий технологиялари қуйидаги мажбурий талабларни бажарган ҳолда комплекс ёндашувни амалга оширади:
Тарбияланувчиларга уч йуналиш – онги, ҳисси ва ахлоқи – буйича таъсир курсатилади
Тарбия ва шахснинг узини-узи тарбиялаши узаро қушилиб кетса ижобий натижаларга эришилади
тарбияга алоқаси булган барча жамоаларнинг ҳаракатларини бирлаштириш
Шахсга берилган хислатларни аниқ тарбиявий ишлар тизими орқали шакллантирилади.
Комплекс ёндашув тарбия жараёни ва уни бошқаришга тизимли ёндашувни кузда тутади
Тарбиявий ишларнинг аниқ вазифаларини чуқур англаш
Ҳар қандай тарбиявий иш ишчан ва комплекс йуналиш асосида лойиҳалаштирилади
Тарбиявий ишлар мазмунини унинг вазифалари ва амалга ошириш шароитлари билан боғлиқ ҳолда белгилаб олинади
Мақсадга мувофиқ методлар, усуллар ва воситалар тарбиявий ишларнинг ҳар бир босқичи учун алоҳида лойиҳаланади
Тарбиявий ишлар турли-туман булиши керак
Тарбиявий ишлар ҳис-туйғуларнинг қудратли катализатори каби лойиҳалаштирилади
Тарбиявий ишларни ташкил этишнинг асосий қоидалари:
бажарилиши лозим булган ишларнинг мақсадини аниқ белгилаш, ҳаракатни бошидан охиригача яхлит тасаввур қилиш:
қул остида ҳар бир киши учун аниқ вазифаларни белгилаш
кутилаётган иш учун барча зарур нарсаларни тайёрлаш
натижаларни аниқлаш учун муайян мезонларни урнатиш
жавобгарлик, адресат ва ҳисобот вақтини тақсимлаш
ташкилий тизимни уюштириш воситаси сифатида ижрочиларга йул-йуриқ курсатиш
Do'stlaringiz bilan baham: |