Гулистон давлат университети педагогик амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича методик қЎлланма
Download 141.03 Kb.
|
57 19 Малакавий амалиёт қўлланмаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Т ақризчилар
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ПЕДАГОГИК АМАЛИЁТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА МЕТОДИК ҚЎЛЛАНМА (бакалавриат таълим йўналиши IV босқич талабалари учун) Гулистон - 2021 Абдукаримов Ҳ.А., Сувонов О.С., Эргашев Р.Н. Педагогик амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича методик қўлланма. (бакалавриат таълим йўналиши IV босқич талабалари учун). Гулистон - 2021. - 31 б. Ушбу методик қўлланма бакалавриат таьлим йўналишлари намунавий ўқув режалари асосида ўтказиладиган малакавий-педагогик амалиётга бағишланган бўлиб, унда таълим муассасаларида амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш дастури, дарсни кузатиш ва таҳлил этиш, дарс жараёнини лойиҳалаштириш, дарсдан ва синфдан ташқари ишларни ташкил этиш, ўқувчиларга тавсифномалар тузиш хамда педагогик амалиётни якунлаш ва баҳолаш жараёнида қилинадиган ишлар тўғрисидаги маълумотлар келтирилган. Қўлланма педагогик амалиётни бошқарувчи раҳбар ходимлар, унга масъул кафедра мудирлари, методист-ўқитувчилар, амалиётчи-талабаларга услубий ёрдам сифатида тавсия этилади. Методик қўлланма Гулистон давлат университети ўкув-методик кенгашининг 2021 йил .... ..... даги ...... - сонли баённомаси билан нашрга тавсия этилган. Тақризчилар: Нишанова З.Т. - психология фанлари доктори, профессор. Курбонов Б.Қ. - педагогика фанлари номзоди, доцент. Университет - 2021 К И Р И Ш Республикамизда турли соҳалар бўйича етук малакали мутахассис, педагог кадрларни тайёрлаш давлат таълим сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Олий ўқув юртлари таълим тизимида бўлажак ўқитувчи кадрларни назарий билимлар билан қуроллантириш билан бир қаторда амалий фаолиятга тайёрлаш, уларда педагогик кўникма ва малакаларни шакллантириш жараёнини самарали ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади. Билиш назариясида инсоннинг моддий дунёни билиш жараёни асосини амалиёт ташкил этиши таъкидланган: «Ҳақиқатни билишнинг энг тўғри йўли – жонли мушоҳададан жонсиз мушоҳадага ўтиш, ундан яна амалиётга қайтиш». Амалиёт жараёнида сезилган, идрок этилган ва тасаввур этилган билимлар мураккаб ақлий операциялар натижасида инсон тафаккурининг маҳсулига айланади. Ҳақиқий билим тафаккур жараёнининг барча қирралари (таҳлил, умумлаштириш, таққослаш, хулоса чиқариш ва бошқалар)да акс этганидан кейин мукаммал маълумот даражасига етади. Инсон онгида ҳосил бўлган тушунчалар амалиётга татбиқ этилади. Ана шундагина ушбу билимларнинг ҳаётийлиги, тўғрилиги, фойдалилиги маълум бўлади. Амалиёт инсон томонидан эгалланган билимларнинг қанчалик даражада зарур ва керак эканлигини белгилаб беради. Ҳар қандай билим амалиётда синаб кўрилгандан кейин унинг мукаммал ва тугал эгалланганлиги аниқланади. Билимларни амалиётда қўллашнинг шакл ва турлари ҳар хил бўлиб, бу билимнинг мазмуни, қандай мақсадга қаратилганлиги, қандай натижани қўлга киритишга қараб белгиланади. Олий ўқув юртида талабаларга ихтисослик йўналишига мос равишда илмий-назарий билимлар берилади. Шуларнинг орасида умумкасбий ва ихтисослик фанларидан олган билимлари амалиёт жараёнида синаб кўрилади. Уларнинг сифати ва самарадорлиги қай даражада эканлиги аниқланади. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим давлат стандартларида педагогик (малакавий) амалиёт мактабгача таълим, умумий ўрта таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўтказилиб, талабалар олий таълим муассасасида олган назарий билимларини ҳаёт, амалиётга татбиқ эта олишлари кўникмалари шаклланишида муҳим ўрин тутиши кўрсатиб ўтилган. Бунинг учун намунавий ўкув режаси асосида педагог кадрлар тайёрланаётган ихтисосликнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда турли хил (танишув, ўқув, ўқув-малакавий, педагогик) амалиётлар бакалавр таълим йўналишининг барча босқичларида ўз ўрнини топган. Ўкитувчилик касбини эгалламоқчи бўлган ҳар бир талаба ижтимоий-гуманитар, умумкасбий ва ихтисослик фанларидан чуқур назарий билимлар олишга ҳаракат қилади. Бироқ, у эгаллаган билимларини амалда татбиқ этиб кўриш имкониятига ҳар доим ҳам эга бўлавермайди. Чунки, бунинг учун у таълим муассасасига бориши, бирор бир синфга кириб ўқувчиларга ўз билимларини намойиш этиши керак бўлади. Бўлажак ўқитувчига бундай имконият асосан малакавий (педагогик) амалиёт давридагина яратиб берилади. Университет таълим тизимида педагогик амалиётга жуда кам миқдорда вақт ажратилган бўлиб, унинг ҳар бир кунидан, ҳар бир соатидан унумли фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Акс ҳолда талаба кўп қиррали педагогик фаолиятнинг мураккаб жиҳатлари ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлмай қолади. Амалиётчи-талаба ихтисослик фанларидан дарс ўтишдан ташқари мактабнинг ички тартиб қоидалари билан яқиндан танишиши, дарсдан ва синфдан ташқари таълим-тарбиявий ишларда фаол иштирок этиши ва уларни ташкил этиши, мактабни бошқариш, унга раҳбарлик килиш ва ички назорат ишлари, ўқитувчилар кенгаши ва методик кенгашнинг иш юритиш тартибини ўрганиши, ўқувчилар ўз-ўзини бошқариш ташкилоти фаолиятини кузатиши зарур. Бундан ташқари у маданий-оқартув, оммавий соғломлаштириш ва спорт ишларини йўлга кўйишни ҳам ўрганиши зарур. Ўқувчилар фаол иштирок этган тадбирлардан амалиётчи четда туриши маъқул бўлмайди. Ўқувчилар ўз-ўзини бошқариш ташкилоти иш тартибини ўрганиши, унинг айрим тадбирларида қатнашиб, уларга яқиндан ёрдам ва маслаҳатлар бериши лозим. Амалиётчи-талаба, албатта, ўқувчиларнинг ота-оналари билан ҳам мулоқотга киришиши, унда педагогик назокат талабларига амал қилиши керак. Мазкур методик қўлланмада юқорида қайд этилган барча вазифаларни ҳал этиш учун керак бўлган услубий тавсиялар, педагогик амалиётнинг мазмунини ифодаловчи ишчи дастур ва режа, дарс кузатиш ва таҳлил қилиш тартиби ўрин олган. Шу билан бирга синфдан ва мактабдан ташқари тадбирларни режалаштириш ва ўтказиш, тарбиявий ишнинг намунавий режа матни, ўқувчи ва синф жамоасига педагогик-психологик тавсифнома тузиш, педагогик амалиёт якуни бўйича ҳисобот, хужжатлар тайёрлаш, уни ҳимоя қилиш ҳамда якуний назорат топшириш учун мўлжалланган саволлар берилган. Методик қўлланма педагогик амалиётни юқори савияда ўтказиш учун ёрдам беради деган умиддамиз. Уни янада такомиллаштириш мақсадида самимий фикр ва мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз. Download 141.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling