Гулистон давлат университети педагогик амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича методик қЎлланма


Download 141.03 Kb.
bet5/21
Sana18.02.2023
Hajmi141.03 Kb.
#1212015
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
57 19 Малакавий амалиёт қўлланмаси

«ТасдиҚлайман» факультет декани
____________________
___ _____ 2020
Факультет амалиётчи талабаси _____________________ нинг
(Ф.И.Ш.)
ПЕДАГОГИК АМАЛИЁТ ДАВОМИДА БАЖАРАДИГАН ШАХСИЙ ИШ РЕЖАСИ
1-илова



Ишнинг мазмуни

Бажарилиш вақти

Бажарилиш жойи

Изоҳ

1.

Факультет (таълим йўналиши) бўйича педагогик амалиётга бағишланган бошланғич ташкилий-методик конференцияда фаол иштирок этиш

амалиётдан
1-2 кун олдин

факультет маъруза зали




2.

Педагогик амалиёт ҳақидаги таассуротлар, фикр-мулоҳазалар ва қилинган ишларни акс эттирадиган кундалик дафтар тутиш

конференция кунидан бошлаб

факультет




3.

Методист-ўқитувчилардан педагогик амалиёт давомида қилинадиган ишлар бўйича маслаҳатлар олиш

1-2 чи кунлар

факультет




4.

Педагогик амалиётда юритиладиган хужжатларни аниқлаш ва зарур бўлган воситаларни тайёрлаш

1-2 чи кунлар

факультет




5.

Педагогик амалиёт ўтадиган таълим муассасаси (мактабгача таълим муассасаси, умумтаълим мактаби, АЛ ва КҲК) билан танишииш

биринчи кун

таълим муассасаси




6.

Таълим муассасаси маъмурияти, ўқитувчилар ва бириктирилган синф билан танишиш, кутубхона, компьютер синфи, ўқув хоналарини билиб олиш

биринчи кун

таълим муассасаси




7.

Таълим муассасасининг шарт-шароити, ички тартиб-қоидалари, дарс жадвали, кун тартибини ўрганиб чиқиш

1-2 чи кунлар

таълим муассасаси




8.

Ўзига бириктирилган ўқувчилар синф жамоаси (гуруҳ) билан танишиш ва дарс кузатишни бошлаш

2-3 чи кунлар

таълим муассасаси




9.

Фан ўқитувчиси ва синф раҳбарининг муддатли тақвим-мавзу режаси хамда тарбиявий иш режаларини ўрганиб чиқиш, амалиёт жараёнига тегишли чоракка мўлжалланган қисмини кўчириб олиш

биринчи ҳафта давомида

таълим муассасаси




10.

Таълим муассасасида амал қилинадиган ўқув ишларини режалаштириш, дарс ишланмаларини тузиш тартиби, таьлимнинг техник воситалари ва мавжуд кўргазмали қуролларни ўрганиш

иккинчи ҳафта

таълим муассасаси




11

БМИ мавзуси юзасидан таълим муассасасида олиб борилаётган ишларнинг амалиётдаги ҳолатини ўрганиш, уни такомиллаштириш бўйича тажриба-синов ишлари ўтказиш, тажриба тўплаш, унга доир услубий тавсиялар ишлаб чиқиш

амалиёт давомида

таълим муассасаси




12.

Фан (синф) ўқитувчисидан дарс ўтиш учун топшириқлар олиш, фанлардан тузилган тақвим-мавзу режадаги ўзи истаган мавзуларни очиқ синов дарси учун танлаб ва уларни белгилаб олиш, уларга тайёргарлик кўриш ва методистлардан тегишли маслаҳатлар сўраш

иккинчи ҳафта

таълим муассасаси




13.

Дарс ўтишдан бир неча кун олдин тайёрлаган барча ишланмаларини фан ўкитувчиси ва методистга кўрсатиш, унга тегишли тузатишлар киритиш, уни тасдиқлатиш

амалиёт давомида

таълим муассасаси




14.

Ўқитувчилар ва амалиётчи-талабаларнинг дарсларини кузатиш, таҳлил этиш, тажриба тўплаб бориш

мунтазам

таълим муассасаси




15.

Синф раҳбаридан тарбиявий тадбир ўтказиш ҳақида топшириқ олиш ва унга тайёргарлик кўриш

мунтазам

таълим муассасаси




16.

Таълим муассасасининг ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаш-тириш ишларида қатнашиш

амалиёт давомида

муассаса ҳудудида




17.

Синов дарслари ва тарбиявий тадбирлар ўтказишга ҳозирлик кўриш, унга пухта тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш

учинчи ҳафтадан

таълим муассасаси




18.

Педагогик амалиёт бўйича тайёрланган хужжатларни методист-ўқитувчиларга кўрсатиш, текширтириш ва уларга тузатишлар киритиш

ҳар душанба куни

таълим муассасаси




19.

Таълим муассасаси ўқувчиларининг университетга саёҳатини ташкил этиш, касб-ҳунарга йўналтириш ишлари олиб бориш, унга доир суҳбатлар ўгказиш

5-6 чи хафта

факультет




20.

Синф жамоаси ва бирор бир ўқувчига педагогик-психологик тавсифномалар тузиш учун материаллар тўплаш. Тавсифномани намуна бўйича ёзиб, психолог методист-ўқитувчига текширтириш

3-6 чи хафта
давомида

таълим муассасаси




21.

Синов дарсларини замонавий педагогик ва ахборот коммуникацион технология воситаларидан фойдаланган ҳолда, тақдимот шаклида ўтказиш

3-6 чи хафта

таълим муассасаси




22.



Педагогик амалиётни якунлаш учун зарур бўлган чора-тадбирларни амалга ошириш. Таълим муассасаси маьмуриятидан ўзига тавсифнома олиш

7 чи хафта

таълим муассасаси




23

Таълим муассасаси миқёсидаги барча амалиётчи- талабалар билан биргаликда маънавий-маърифий тадбир ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда бажаришга эришиш

амалиётнинг охирги кунлари

таълим муассасаси




24

Педагогик амалиёт давомида тайёрлаган хужжатларни махсус жилд ҳолига келтириш, уларни методист-ўқитувчиларга текширтириш ва рейтинг асосида баҳоланиш

7 чи хафта



факультет




25

Педагогик амалиётнинг якуний конференциясига тайёргарлик кўриш, амалиёт давомида бажарилган ишлар бўйича кўргазма тайёрлаш



7 чи хафта

факультет




26

Педагогик амалиётдан якуний назорат ишлари топшириш

амалиётнинг охирги куни

факультет




Амалиётчи талаба: __________________
Педагогик амалиётнинг ҳар бир кунидан тўлиқ фойдаланиш, ўқитувчилик касбининг масъулиятли, мураккаб ва шу билан бирга қизиқарли, шарафли эканлигига ишонч ҳосил қилдиришга эришиш зарур. Бунинг учун университет педагогик амалиёт раҳбари, факультет деканлари, амалиётга масъул шахслар, методистлар ва таълим муассасаси ўқитувчилар жамоаси ўзаро бир-бирларини тушинган ҳолда, ҳамкорликда фаолият юртишлари талаб этилади. Шундай ҳамкорлик ўрнатилса, талабаларнинг педагогик амалиётлари юқори савияда бўлиб ўтиши кафолатланади.
Талабанинг шахсий иш режасида ҳар кунги бажарадиган ишлари ўз аксини топади: неча соат дарс кузатиши, ўқувчилар билим олишига ёрдамлашиши, ўзлаштириши суст бўлган болалар билан ишлаши, ташкилий ва тарбиявий тадбирларда қатнашиши, тугарак ишларига ёрдамлашиши, кўргазмали қуроллар ва тарқатма материаллар тайёрлаши, дарс ўтишга тайёргарлик кўриши ва ҳ.к.
Амалиётчи-талаба шахсий иш режасининг бажарилиши вазифа турига қараб методист, синф раҳбари ва ихтисослик фан ўқитувчилари томонидан назорат қилинади.
«ТасдиҚлайман»
ўкув ишлар проректори
__________
_____ ________ 2020


ПЕДАГОГИК АМАЛИЁТ ДАСТУР-РЕЖАСИ
(IV босқич – 7 хафта)
2-илова



Ишнинг мазмуни



муддат

масъул

1.

Амалиётчи талабалар учун алоҳида ва жамоавий маслаҳатлар ташкил этиш

амалиётдан бир хафта олдин

декан, кафедра мудири, методист

2.

Умумий педагогика, педагогик маҳорат, педагогик технология, умумий психология фанлари, ихтисослик фанларини ўқитиш методикасидан эгаллаган назарий билимларини амалиётда синаб кўриш билан боғлиқ бўлган маълумотларни кайта эсга тушуриш

амалиётдан
2-3 кун олдин

кафедра мудири ва фан ўқитувчилари

3.

Педагогик амалиётнинг бошланғич ташкилий-услубий конференциясини ўтказиш. Кундалик дафтар тутиш ва барча хужжатларни тартиб билан тўлдириб бориш

амалиётдан
1-2 кун олдин

методист- ўқитувчилар

4.

Талабаларни педагогик амалиёт ўтадиган таълим муассасасининг ички тартиб-қоидалари, у жойлашган ҳудуд, унга олиб борадиган транспорт воситалари, техникавий хавфсизлик қоидалари билан таништириш

амалиётнинг биринчи куни

мактаб маъмурияти, методист- ўқитувчилар

5.

Уюшган ҳолда амалиёт объектига бориш, таълим муассасаси маъмурияти ва амалиётга даҳлдор ўқитувчилар иштирокида йиғилиш ўтказиш: унда мактаб жамоаси ва амалиётчи талабаларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, тегишли шарт-шароитнинг яратилиши, мактабда амал қилинадиган меҳнат интизоми ҳақида тушунча бериш. Амалиётчи талабаларни синфларга тақсимлаш

амалиётнинг биринчи куни



методист, фан ўқитувчиси, синф раҳбари, амалиётчилар

6.

Ўзига бириктирилган ўқувчилар синф жамоаси билан яқиндан танишиш. Амалиётчи-талабанинг шахсий иш режасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш

амалиётнинг иккинчи куни

методист, амалиётчи

7.

Синф раҳбарининг тарбиявий ищ режаси, ихтисослик фанлари ўқитувчисининг муддатли (III-IV чорак) тақвим-мавзу режасини кўчириб олиш, дарс кўзатишни бошлаш ва уларни тегишли тартибда ёзиб бориш

биринчи ҳафта

синф рахбари, амалиётчи

8.

Ўзига бириктирилган синфда таълим-тарбия жараёнининг йўлга қўйилишини ўрганиш, синф ўқувчилари жамоасининг педагогик-психологик хусусиятларини аниқлашга киришиш, дарс кузатиш ва синфда ўтказилиши мўлжалланган дарсдан ташқари ишларда фаол қатнашиш

биринчи ҳафтадан

фан ўқитувчиси, методист ва амалиётчи

9.

Ихтисослик фанларидан дарс ўтиш учун топшириқлар олиш, унга тайёргарлик кўриш. Фан ўқитувчиси ва методист ёрдамида дарс ишланмаси, унинг режа матнини тайёрлаш, улардан тегишли маслаҳатлар олиш

амалиётнинг иккинчи хафтаси

фан ўқитувчиси, методист ва амалиётчи

10.

Ихтисослик фанлари бўйича қўшимча машғулотлар, турли хил тугараклар, бадиий ҳаваскорлик ва касб-ҳунарга йўналтириш, жисмоний тарбия ва спорт ишларининг йўлга қўйилишини ўрганиш ва уларда иштирок этиш

мунтазам

методист, амалиётчи

11

Ўзи танлаган БМИ мавзуси юзасидан таълим муассасасида олиб борилаётган ишларнинг амалиётдаги ҳолатини ўрганиш, уни такомиллаштириш бўйича тажриба-синов ишлари олиб бориш, илғор тажрибаларни тўплаш, унга доир услубий тавсиялар ишлаб чиқиш

амалиёт давомида

БМИ раҳбари



12

Таълим муассасасини бошқариш ва унга раҳбарлик қилиш тизими, ўқувчилар ўз-ўзини бошқариш ишларининг тартиби, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг иш фаолияти билан танишиш

амалиёт давомида

методист, амалиётчи

13

Мустақил равишда ўтадиган тажриба-синов дарслари учун кўргазмали қуроллар ва тарқатма материаллар, такдимот (слайд)лар тайёрлаш

амалиёт давомида

фан ўқитувчиси, методист

14

Ихтисослик фанлари бўйича тажриба-синов дарсларини ўтишга киришиш, ўқитувчи-методист ва амалиётчи талабаларнинг дарсларини кузатиш ва таҳлил этиб бориш. Мактаб кутубхонаси, компьютер синфи, фан кабинетлари иш тартибини ўрганиш ва улардан самарали фойдаланиш

амалиёт давомида

методист, фан ўқитувчиси, амалиётчи

15

Синфдаги иқтидорли ўқувчилар билан мулоқотга киришиш, ўқув фани, ўқишга ва касбга қизиқишлари сабаби (мотивацияси)ни аниқлаш. Университет шароитида билим олиш ва касб эгаллаш ҳақида суҳбатлашиш, университет музейи, кутубхонаси ва фан кабинетларига саёҳатлар уюштиришни режалаштириш ва ўтказиш

амалиётнинг учинчи хафтасидан охиригача

методист, амалиётчи

16

Ўзлаштириши суст ва тарбияси оғир ўқувчилар билан мулоқотга киришиш, уларни педагогик-психологик ташхис килиш, уларга билим олиш ва касб-ҳунар эгаллаш ҳақида маслаҳатлар бериш

амалиёт давомида

методист, синф рaҳбaри, амалиётчи

17

Амалиётчи талабалар томонидан ўтилаёттан дарсларни таҳлил этиш, улар йўл қўяётган камчиликлар сабабини аниқлаш ва уларга методик тавсиялар бериб бориш

3-6 чи хафта
давомида



методист, фан
ўқитувчиси,
амалиётчи

18

Синф ота-оналар кенгаши иши билан танишиш, мактабнинг бу йўналишдаги анъаналарини ўрганиш. Ота-оналар билан олиб бориладиган ҳамкорлик ишларининг мазмун, шакл ва усулларидан самарали фойдаланиш йўлларини аниқлаш

амалиёт давомида

синф раҳбари,
методист,
амалиётчи

19

Синф учун режалаштирилган тадбирларни амалга оширишга ёрдамлашиш, мустақил тарбиявий тадбирлар ўтказиш. Соғлом турмуш тарзи, диний экстремизм ва гиёҳвандликка қарши курашиш ва бошқа мавзуларда тадбирлар уюштириш. Синф жамоасига психологик-педагогик тавсифнома тайёрлаш

3-7 чи хафта
давомида

синф раҳбари,
методист,
амалиётчи

20

Педагогик амалиёт давомида тайёрланган хужжатларни тартибга солиш, амалиёт юзасидан ҳисобот тайёрлаш. Мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилар билаи алоқани давом этириш мақсадида маслаҳатлашиш

амалиётнинг охирги хафтаси

методист, амалиётчи

21

Мактаб ўқитувчилар кенгаши ва методик кенгаш иш тартиби билан танишиш. Синф раҳбари ва макгаб маъмуриятидан амалиётчига тавсифнома олиш

амалиётнинг охирги хафтаси

синф раҳбари, амалиётчи

22

Педагогик амалиёт натижаларини муҳокама этиш, баҳолаш ва якун ясаш мақсадида конференция ташкил этиш ва унда амалиётчи талабаларнинг ҳисоботини тинглаш. Амалиётчи талабалар тайёрлаган стендлар, кўргазмали қуроллар ва тарқатма материаллардан намуналар қўйиб, уларнинг танловини ўтказиш ва ғолибларни рағбатлантириш

амалиёт тугагандан кейинги хафта

декан, кафедра мудири, методист, синф раҳбари, фан ўқитувчилари


Download 141.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling