Гулистон давлат университети педагогик амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича методик қЎлланма
Download 141.03 Kb.
|
57 19 Малакавий амалиёт қўлланмаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Дарснинг таркибий қисмлари ва асосий кўрсаткичлари
- Дарс кузатувчи ва таҳлил этувчи: Абдуллаева М.
- Дарснинг ташкилий қисми
- Уйга берилган вазифанинг бажарилишини назорат қилиш .
- Уйга вазифа бериш .
- Дарсни якунлаш .
- Ўқитувчининг педагогик маҳорат хусусиятларини изоҳлаш .
- Ўқувчиларнинг дарс жараёнидаги интизоми .
- Ўқитувчининг бунёдкорлик ва ижодкорлик тажрибалари .
- Дарс жараёнида йўл қўйилган ва зудлик билан бартараф этилиши зарур бўлган хато-камчиликлар .
Дарс кузатувчи ва таҳлил этувчи: Абдуллаева М. Дарсни кузатиш ва таҳлил этишда ҳар бир дарснинг умумий ва ўзига хос томонларини ҳисобга олиш керак. Шунинг учун дарсни кузатишга кирувчи талаба ўқитувчи билан қисқа суҳбат ўтказиб, қуйидаги ҳолатларни аниқлаши, тўғрироғи ёзиб олиши зарур бўлади. Дарс ўтиладиган синф ўқувчилари, фаннинг номи, дарснинг мавзуси, мақсадлари (таълимий, тарбияловчи, ривожлантирувчи, жумладан, идентив ўқув мақсадлари), фойдаланиладиган методлар, воситалар ва асосий дарс тури. Ушбу маълумотлар жадвалга тулдириб борилади. (3-иловага қаранг) Педагогик манбаларда дарсни кузатиш ва таҳлил этишнинг мақсад ва вазифалари, қонун-қоидалари, шакллари батафсил ишлаб чиқилган. Дарс таҳлилининг ўзи бир неча турларга бўлинади. Унинг асосийлари сифатида илмий-назарий таҳлил, методологик таҳлил, дидактик таҳлил, методик таҳлил, психологик таҳлил, умумий педагогик таҳлилларни қайд этиш мумкин. Буларнинг орасида илғор педагогик тажрибани ўрганиш, касб маҳорати сирларини аниқлаш, ўкитувчининг иш фаолиятини баҳолашда умумий педагогик таҳлилдан кўпрок фойдаланилади. Талабалар педагогик амалиёт даврида ўқитувчи ва методистларнинг дарсларини кузатиб таҳлил қилишлари, тажриба тўплашлари ҳамда дарс ўтиш сирларини эгаллашларида умумий педагогик таҳлил яхши натижа беради. Дарс таҳлилининг бу турини амалга ошириш учун (аралаш дарс тури бўйича) куйидагиларга эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқ. Юқорида қайд этилганидек, ўқитувчидан дарсга киришдан олдин керакли маълумотлар ёзиб олинади. Ўқитувчининг исми-шарифи, мактабнинг рақами, синф ва ўқувчилар миқдори, фанинг номи, мавзу, дарс ўтилиш соати ва сана (3- иловада келтирилган). Дарснинг ташкилий қисми: ўз вақтида дарсга кириш, саломлашиш, давоматни аниқлаш, ўқувчиларнинг диққатини тўла дарсга жалб этиш, дарсни бошлаш (сарфланган вақт кўрсатилади). Синф хонасининг ҳолати ҳам қайд этилади. Уйга берилган вазифанинг бажарилишини назорат қилиш. Агар ўқувчиларнинг билимлари текширилиб баҳоланса, қўйилган баҳоларнинг ҳаққонийлиги изоҳланиши, ўқувчиларнинг баҳога муносабати кўрсатилади. Ўтилган мавзуни янада яхшироқ ўзлаштириш учун ўқитувчи томонидан берилган маслаҳатлар ҳисобга олинади. Ўқитувчи томонидан янги мавзунинг баён этилиши. Ўтилган мавзу билан янги мавзуни боғлаш, ўқувчиларни янги мавзуга қизиқтириш, таянч тушунча ва ибораларни изоҳлаш, мазмуннинг илмий асосланганлиги, мантиқий тугаллик, исбот ва далилларнинг ҳаққонийлиги, келтирилган мисолларнинг мазмунга мослиги, ҳаётийлиги, тарбиявий таъсирчанлиги, фан бўйича ўқув дастури ва дарсликларга мослигига эьтибор қаратилади. Ўқитувчининг таълим методлари ва воситаларидан фойдаланиши. Замонавий педагогик технологияларга амал қилиш, интерфаол методлардан фойдаланиш, ўқувчилар фаоллигини таъминлаш, кўргазмали қуроллар ва ахборот технологияларини қўллашнинг самарадорлиги, янги мавзу мазмунини ўқувчилар томонидан тушунганлик даражаси, мустаҳкамлаш ва савол-жавобларнинг фойдалилиги. Янги мавзунинг баёни ва мустаҳкамлашга кетган вақт кўрсатилади. Уйга вазифа бериш. Уйга берилган вазифанинг аниқлиги, бажариш тартиби ва йўлларининг изоҳланиши, ўқувчилар томонидан уйга вазифанинг кундалик дафтарида қайд этилиши, унга сарфланган вақт. Дарсни якунлаш. Дарс давомида фаол бўлган ўқувчиларнинг рағбатлантирилиши, суст ўқувчиларни фаолликка даъват этиш, кейинги дарсга қизиқиш уйғотиш, хайрлашиш, ўз вақтида синфдан чиқиш, қўнғироқдан кеч қолинса сабабини кўрсатиш. Ўқитувчининг педагогик маҳорат хусусиятларини изоҳлаш. Ўқитувчи ташқи қиёфасининг таълим жараёнига мослиги, мимик ва пантомимик ҳаракатларнинг уйғунлиги, ҳис-хаяжон ва асабни бошқариш, ўқитувчининг гапириш техникаси, нутқ маҳорати ва камчиликлари, педагогик мулоқотга киришиш хусусиятлари, сезгирлиги, кузатувчанлиги, таъсирчанлиги. Ўқувчиларнинг дарс жараёнидаги интизоми. Онгли интизомга риоя қилиниши, диққатларининг дарсга йўналтирилганлиги, айрим ўқувчилар ва синф жамоасига эътиборлилик. Дарсда мажбурий (темир) интизомга амал қилиниши (ўқитувчидан қўрққани учун эмас). Ўқитувчининг бунёдкорлик ва ижодкорлик тажрибалари. Ўқитувчи дарсда қандай янги метод, шакл ва воситалардан фойдалангани, бу янгиликларни ўзи ижод қилганми ёки илғор ўқитувчилар тажрибасидан олганми, шу каби ҳолатларга изоҳ берилади. Бунёдкорлик ва ижодкорлик фаолияти самарадорлигига муносабат билдиради. Дарс жараёнида йўл қўйилган ва зудлик билан бартараф этилиши зарур бўлган хато-камчиликлар. Мавзунинг мазмуни бўйича йўл қўйилган илмий-назарий камчиликлар, нутқдаги нуқсонлар, ёзишдаги хатолар, ўқувчилар билан муносабатга киришишидаги камчиликлар, ўқувчилар билимини баҳолашдаги ноаниқликлар ва ҳ.к. Дарсни кузатиш ва таҳлил этишдан чиқарилган хулоса, таклиф ва мулоҳазалар асосли равишда баён этилади. Кузатувчининг педагогик, методик фикрлаш қобилияти, дунёқараши ўз ўзидан унинг қандай хулоса чиқариши, таклифлар бериши, мулоҳаза юритишида намоён бўлади. Дарс таҳлилининг якунида кузатувчининг фамилияси, исми, шарифи имзоси ва сана келтирилади. Қуйидаги 8-синфда «Адабиёт» фанидан ўтказилган дарс таҳлили намуна сифатида тавсия этилади. (4-иловага қаранг) Download 141.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling