Дарс кузатувчи ва таҳлил этувчи: Абдуллаева М.
МУАММОЛИ ДАРС ЎТИШ ЖАРАЁНИНИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ
Педагогик жараённи мувоффақиятли амалга оширишнинг муҳим шартларидан бири ўқув машғулотларини лойиҳалаштиришдир. Дарс жараёнини лойиҳалаш ўқитувчи касбий фаолиятининг қурилиши бўлиб, ўқув машғулотининг технологик тузилмаси, унинг натижаларини таъминловчи мазмуни, метод ва воситалар йиғиндиси сифатида тавсифланади.
Ўқув жараёнини лойиҳалаш бир неча босқичларни ўз ичига олади (Ў. Толипов, Н. Усмонбоева, 2006):
мавзуга доир материалларни тўплаш;
таълим мақсад ва вазифатарини аниқлаш;
таълим мазмунини ишлаб чиқиш;
таълимнинг шакл, метод ва воситаларини танлаш;
вақт ўрнини белгилаш;
машқлар тизимини ишлаб чиқиш;
ўқувчилар фаолиятини назорат қилиш ва тест тизимини яратиш;
лойиҳани ўқув жараёнига татбиқ этиш.
Бу босқичларнинг ҳар бирида муайян ишлар амалга оширилиб. уларни мувоффақиятли бажарилиши таълим жараёнини самарали бўлишини таъминлайди.
Ҳар қандай вазифа ўқувчи учун ўқув муаммоси ҳисобланади, чунки ўқиш жараёнида ўқувчилар ўзлари учун маълум бўлмаган нарсалар билан танишадилар. Муаммоли ёндашув ўқитувчи томонидан мавзуни баён этиш, ўқувчиларга мустақил ишлар бажартириш, уй вазифалари бериш, такрорлаш дарсларида ўз ифодасини топиши ҳамда ўқувчилар ҳар доим билимга интилиши, ижодий ёндашишига хизмат қилади.
Ўқитувчи муаммоли дарс ўтмоқчи бўлса, у муаммоли вазиятларни яратиш йўлларини билиши лозими. Муаммоли вазиятлар муаммоли савол, топшириқ ва вазифалар бериш орқали яратилади.
Муаммоли дарснинг технологик харитаси тахминан қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:
ДАРСНИНГ ТЕХНОЛОГИК ХАРИТАСИ
5-илова
Do'stlaringiz bilan baham: |