Гулистон давлат университети педагогик амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича методик қЎлланма


ЎҚУВЧИ ВА СИНФ ЖАМОАСИГА ПЕДАГОГИК-ПСИХОЛОГИК ТАВСИФНОМА ТУЗИШ


Download 141.03 Kb.
bet12/21
Sana18.02.2023
Hajmi141.03 Kb.
#1212015
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21
Bog'liq
57 19 Малакавий амалиёт қўлланмаси

ЎҚУВЧИ ВА СИНФ ЖАМОАСИГА ПЕДАГОГИК-ПСИХОЛОГИК ТАВСИФНОМА ТУЗИШ
Бир ўқувчига тузиладиган педагогик-психологик тавсифнома ўқувчининг таьлим-тарбия олишини яхшилаш, шахс сифатида камол топишини тўғри йуналтириш, касб танлашда хато қилмасликни таъминлаш, маънавий-ахлоқий ва руҳий жиҳатдан такомиллашувини амалга ошириш каби вазифаларни ҳал этишга қаратилади. Тавсифнома тузиш учун талаба истаган бир ўқувчини танлаши мумкин.
У амалиётнинг бошидан охиригача ўқувчини дарс ва дарсдан ташқари вақтларда, жамоатчилик орасида, оилада ва бошқа турли ҳолатларда синчковлик билан кузатиб, уни ўрганиб боради. Ўқувчида аниқланган хусусиятларни ёзиб боради.
Ўқувчига педагогик-психологик тавсифнома тузишда қуйидаги ҳолатларга алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ:
- ўқувчининг фамиляси, исми, отасининг исми, тўғилган йили, ойи ва куни, оила муҳити, унда бола тарбиясига эътибор, оилавий муносабатлар тизими;
- ўқувчининг ўқишга бўлган муносабати, ўзи қизиқиб ўқийдиган фанлари, билим эгаллаш мотивлари, қизиқмайдиган фанлари ва қизиқмаслигининг сабаблари;
- ўқувчининг руҳиятини ўрганишдан аввал жисмоний сифатларини аниқлаш, ёшига нисбатан оpганизмнинг шакилланганлиги, барча аъзоларнинг уйғунлиги, қандай жисмоний машқлар ва спорт турлари билан шуғулланиши;
- ўқувчининг темперамент тури, характер хусусиятлари, ижобий ва салбий одатлари, сезги, идрок, тасаввур, хотира, диққат, ҳаёл ва бошқа психик жараёнлари, иродавий сифатлари, ўз-ўзини бошқариши, асаб тизими ва бошқа руҳий кечинмаларини тест, анкета ва тренинг ўтказиш йўли билан ўрганиш;
- ўқувчининг келажакдаги орзу-ҳаваслари, касб эгаллашга бўлган муносабати, касб танлаш мотивлари, ўз-ўзига баҳо беришини ўрганиш;
- ўқувчининг бошқа кишиларга бўлган муносабати, шунингдек ўқувчи ҳақида яна бирор бир қўшимча маълумот аниқланса, у ҳам тавсифномага киритилиши мумкин.
Юқоридаги тартибда ўқувчи ҳақида маълумот тўплангандан кейин, синф раҳбари ва мактаб психологи билан маслаҳатлашган ҳолда тавсифнома ёзилади.
Синф жамоасига педагогик-психологик тавсифнома тузишда қуйидаги жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш лозим:
- синф ҳақида умумий маълумот, ўқувчилар рўйхати (уларнинг исми шарифи тўлиқ ёзилади), тўғилган йили, ой ва куни, миллати, турар жойи, ота-онаси);
- синф фаоллари рўйхати, уларнинг бажарадиган вазифалари (сардор, ўқув, ташкилий, бадиий, жисмоний тарбия ва спорт, тозалик ва гигиена, деворий газета ва бошқа ишлар бўйича);
- иқтидорли ўқувчилар (уларнинг қайси фан йўналишларига қизиқиши, билим олиш мотивлари);
- ўзлаштириши бўш бўлган ўқувчилар (ўзлаштирмаслик сабаблари);
- синф ўқувчиларининг психологик хусусиятлари (темперамент турлари, характер сифатлари, иродаси, диққати, хотираси, тасаввури, тафаккури ва бошқалар);
- ўқувчилар жамоасининг шаклланганлик даражаси (уларнинг ўзаро муносабатлари, бир-бирларини тушунишлари, қўллаб-кувватлашлари, иноқлиги, дўстлик муносабатлари);
- синф ўқувчилари орасида муаммоли вазиятлар ва уларнинг ечимлари;
- ўқувчиларнинг дарсда, синфдан ва мактабдан ташқари фаолиятлари (турли хил тугарак, спорт секцияларида иштирок этишлари, қизиқиш ва хоббилари);
- ўқувчиларнинг касб-ҳунар танлашга муносабатлари;
- ўқувчиларнинг оилавий шароитлари ва унинг педагогик йўналтирил-ганлиги ва бошқалар.
Булардан ташқари ўқувчилар синф жамоасига хос бўлган бошқа маълумотларни педагогик таҳлил қилган ҳолда тавсифномага киртиш мумкин. Синфга янги ўқувчи қўшилса, унга алоҳида тавсиф берилади.



Download 141.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling