Гулистон давлат университети педагогик амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича методик қЎлланма
Download 141.03 Kb.
|
57 19 Малакавий амалиёт қўлланмаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Учинчи саволнинг баёни
- Туртинчи саволнинг баёни
Иккинчи саволнинг баёни: Оналар фарзандларини дунёга келтириб, авлодларнинг давом этишини таъминлайди. Фақатгина дунёга келтириб қолмасдан, уни ундириб устиради, тарбиялайди, вояга етказади. Фарзандини билимли ва одобли бўлишига ҳаракат қилади. Оналар фарзанд тарбиялашдан ташқари оиладаги юмушларнинг жуда кўпини бажаради. У ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият ва маориф, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва саноат, қўйингчи ҳамма соҳаларда меҳнат қилади. Шунинг учун ҳам халқ орасида "Она бир қўли билан бешик тебратса, иккинчи қўли билан дунёни тебратади", дейилади. Оналар жамият тараққиётининг пойдеворини бунёд этадилар.
Ўқувчилар ўз оналарининг касб-кори, жамиятдаги ўрни ҳақида сўзлаб берадилар. Ўқитувчи иккинчи саволни якунлайди. Ўқувчиларнинг саволларига жавоб беради. Учинчи саволнинг баёни: Она ўз фарзандининг ўқиш, меҳнат, кундалик ҳаётдаги, харбий хизмат ёки спортдаги ютуқларини кўрганда ўзини жуда бахтли ҳис этади. Умуман фарзанднинг дунёга келиши она учун катта бахт. Фарзанднинг яхши инсон бўлиб улғайиши бахт устига бахт ҳисобланади. Ўқувчилар хаётий мисоллар келтиради. Бахтли оналар ҳақида ҳикоя қиладилар. Ўқитувчи саволни якунлайди. Туртинчи саволнинг баёни: Баъзан фарзандлар оналарини ранжитиб қўядилар. Ортиқроқ шўхлик қилиб қўйиш, гапга кирмаслик, онанинг қадрига етмаслик, ўқиш, иш, хаётдаги баъзи муаммоларга енгил-елпи қараш, она орзу-ҳавасларини рўёбга чиқармаслик, хулқ-ахлоқдаги нуқсонлар, ёмон одатлар, моддий ва маьнавий зарар келтириш, эл-халқнинг нафратини қўзғатиш ва бошқалар. Бундай ҳолларда онанинг қалби безовта бўлади, ўксинади, ташвиш тортади. Ҳеч қачон оналарни бундай ҳолга тушишига йўл қўймаслик керак. Пайғамбаримиз "Яхшиликни аввал онангга, яна онангга, яна онангга, кейин отангга қил", деганлар. Ушбу ҳадисдаги қоидалар барчангиз учун бажарилиши шарт бўлган қонунга айланишини истаймиз. Яқинда март ойи ўтди. 8 март – халқаро хотин-қизлар байрами ҳисобланади. Сизлар ҳар йили оналарингизга совғалар қиласизлар. Бу йилги байрамга "аъло" баҳолар ва мақтовларни ҳам совға қилишга ҳаракат қилдингиз. Ўқувчилар хаётий мисоллар келтиради. Ўқитувчи томонидан махсус тайёрланган назорат саволлари муҳокама этилади. Дарс Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Илҳом Фармоновнинг "Онажонинг рози кил," деган қўшиғи билан якунланади. Уйга вазифа: Оналар ҳақида ижодий иш ёзиб келиш. Дарс тугайди. Ўқитувчи дарсда фаол қатнашган ўқувчиларни рағбатлантиради ва ўқувчилар билан хайрлашади. Download 141.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling