Гулистон давлат университети педагогик амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича методик қЎлланма


Download 141.03 Kb.
bet18/21
Sana18.02.2023
Hajmi141.03 Kb.
#1212015
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
57 19 Малакавий амалиёт қўлланмаси

Дарсга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш. Замонавий дарсга қўйилаётган юксак талаблар ўқитувчини ҳар бир дарсга пухта тайёргарлик кўришга мажбур қилади. Бугунги кунда ўқувчилар таркиби ўзгараётганлиги, акселерация жараёнлари кучайиб бораётганлиги, турли хил ахборотларнинг "сел" дек оқиб келаётганлиги, ҳар хил мафкуравий таъсирларнинг пайдо бўлаётганлиги, иш шароитларининг ўзгараётганлиги, таълимда инновацион ва ахборот технологиялари кириб келаётганлиги ўқитувчидан ҳар бир дарсга пухта тайёргарлик кўришни тақозо этади. Аммо, ўқитувчининг ҳар бир дарсга алоҳида тайёргарлик кўриши, ўқув-тарбиявий ишга тайёргарлик кўриш тизимининг бир қисми, холос. Бу тизим ўз ичига қуйидаги таркибий қисмларни олади: 1) ўқитувчининг ўз предмети бўйича бутун курс юзасидан тайёргарлик кўриши; 2) ўқув дастурининг ҳар бир мавзусига тайёргарлик кўриш; 3) ҳар бир дарсга тайёргарлик кўриш.
Ҳар бир дарсга алоҳида тайёргарлик кўришда ўқитувчи қуйидаги ишларни амалга оширади: дарс мавзусини аниқлаш ва унинг вазифаларини белгилаб олиш; ўқув материали мазмунини ажратиб, уни дидактик жиҳатдан ишлаб чиқиш (конуният, факт ва амалий маълумотларни ажратиб олиш); уни илгари ўрганилгани билан боғлаш, мазмунни жойлаштириш машиқини назарда тутади.
Ўқувчиларни ўқув-билиш фаолиятлари характерини аниқлайди, яьни кандай кўникма на малакаларни шакллантириш, репродуктив ва изланиш фаолияти, мустақил иш ва ўқитувчининг роли ўртасидаги нисбат қандай бўлишини ўйлаб қўяди. Шу шаклларни ишлаб чиқади, дарсни таркибий кисмларга ажратади.
Ўқитиш методлари: оғзаки (суҳбат, ҳикоя, тушунтириш), амалий (масала, машқ топшириқ), кўргазмали (асл холича, тасвирий-ифодавий шаклларда), муаммоли методлар (муаммоли саволлар, топшириқлар, вазиятлар)ни танлайди ва аниқлайди. Ўқитишнинг (ТВ) техник воситаларини танлайди ва текширади.
Ўқитувчи бутун бир дарс жараёнини режалаштириб, уни лойиҳасини ишлаб чиқади.
Албатта, яхши тайёргарлик кўрилган дарсни уюшган ҳолда бошлаш ва самарали ўтказа билиш ҳам керак. Бунда қуйидаги қоидаларга амал қилиш лозим:
- дарсни аниқ ва уюшган ҳолда бошлаш, бунинг учун эса дарсга ҳамма нарса олдиндан тайёрланган бўлиши керак;
- ўқувчилар эътиборини дарс мазмунига қарата билиш ва бутун дарс давомида уларнинг билиш қобилиятини фаолаштириб боришга эришиш;
- дарсда вақтдан оқилона фойдаланиш;
- ўз хатти-ҳаракатини кузатиш, ғоявий эътикод, юксак ахлокийлик ва маданият, гапириш ва талаб қилиш, рағбатлантириш, ўқувчиларга мурожаат қилиш услуби, буларнинг барчаси ўқитувчи фаолиятининг услубини белгилайди ҳамда ўқувчиларнинг зўр бериб ишлаши ёки ўта ҳиссий қўзғолувчанлигини истисно қилади;
- дарсда тадбиркорликни намойиш этиш юзага келган шароитда дарсни муваффақиятли ўтказиш учун керакли ўзгаришларни ҳисобга олиш зарур.

Download 141.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling