Гулистон давлат университети педагогик амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича методик қЎлланма


Download 141.03 Kb.
bet17/21
Sana18.02.2023
Hajmi141.03 Kb.
#1212015
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
57 19 Малакавий амалиёт қўлланмаси

Аралаш (комбинацион) дарсларда ўқув ишларининг ҳар хил мақсад ва турлари ўз аксини топади:
- ўтилган ўқув материали устида ишлаш;
- янги мавзуни англаш ва ўзлаштириш, амалий кўникма ва малакаларни ҳосил этиш.
Шу билан бирга аралаш дарс одатда қуйидаги таркибий қисмларни ўз ичига олади:
- ўқувчиларни дарсга тайёрлаш;
- такрорлаш ва умумлаштириш ишлари;
- янги материални англаш ва ўзлаштириш ишлари;
- билимларни амалиётда қўллаш, кўникма ва малакаларни шакллантириш ишлари;
- уйга вазифа бериш.
Янги материални баён этиш дарслари. Бунда ўқитувчи ўқувчиларни янги материал устида ишлашдан хабардор этади. Ушбу дарс тури ўрта ва юқори синфларда катта хажмдаги ва мураккаб материалларни ўрганишда муваффақиятли қўлланилади.
Бу дарснинг тузилиши қуйидагича: ўқувчиларни дарсларга жалб этиш, дарс мақсадларини қўйиш; янги мавзуни батафсил тушунтириш, қисқа текшриш, уйга вазифа бериш ва дарсни якунлаш қисмларидан иборат.
Ўрганилган материални мустаҳкамлаш ва амалий кўникма ва малакаларни ҳосил этиш дарслари мавзуни янада чуқурроқ англаш ва ўзлаштириш, амалий кўникма ва малакаларни амалиётда қўллаш мақсадидан келиб чиқиб, ҳамма синфларда алоҳида мавзуни ёки бўлимларни ўрганилгандан кейин ўтилган материални такрорлашга йўналтирилиб ўтказилади.
Такрорлаш, тизимлаштириш ва умумлаштириш дарслари. Бундай дарслар ўқув дастурининг бирор бир бўлимини такрорлаш билан боғлик ва дарҳол мавзуларни ўрганилгандан кейин, чорак ёки ўқув йили охирида ўтказилади.
Дарс тузилиши замонавий дарс амалиёти ва назариясида принципиал аҳамиятта эга. Дарснинг таркибий тузилиши мукаммал бўлганда ўқувчилар томонидан олинган билимлap сифатли ва самарали бўлади. Дарс қуйидаги таркибий кисмларга ажратилади:
- янги ўқув материалини ўрганиш;
- билимларни назорат қилиш;
- билимларни умумлаштириш ва тизимлаштириш;
- ўрганлган материалларни мустахкамлаш;
- уйга вазифа.

Download 141.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling