Гулистон давлат университети педагогик амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича методик қЎлланма
ДАРСДАН ВА СИНФДАН ТАШҚАРИ ИШАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Download 141.03 Kb.
|
57 19 Малакавий амалиёт қўлланмаси
ДАРСДАН ВА СИНФДАН ТАШҚАРИ ИШАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Юқори босқич талаблари педагогик амалиёт даврида ўзларини ҳақиқий ўқитувчи сифатида ҳис этишлари зарур. Бунинг учун таълимий ишлар билан бир қаторда тарбиявий, маънавий-маърифий, ташкилий, услубий ишлар билан ҳам шуғулланишлари назарда тутилади. Бундай ишлар эса асосан дарсдан, синфдан ва мактабдан ташқари вақтларда ташкил этилади. Амалиётчи талабалар шахсий иш режа тузаётганларида буни эътиборга олишлари керак. Амалиётчи ҳар куни мактабда 3-4 соат таълимий ишлар (дарс кузатиш, уни таҳлил этиш, дарсга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш) билан шуғулланади. Камида 2-3 соат тарбиявий, маънавий-маърифий, ташкилий ишлар билан ҳам банд бўлишлари зарур. Талабанинг кун тартибида кундалик қилинадиган ишлари аниқ акс эттирилади. Дарсдан, синф ва мактабдан ташқари ишларга синф ўқувчилари жамоасининг таркиби, уларнинг шаклланганлик даражаси, айрим ўқувчиларнинг ўзига хос хусусиятлари, тугарак ишлари, бадиий хаваскорлик, жисмоний тарбия ва спорт ишлари, байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш, ҳар хил мавзуларда тарбиявий машғулотлар ташкил этиш, учрашувлар, мунозаралар, турли хил танловлар уюштириш, ўқувчиларнинг оилавий шароитлари билан танишиш ва бошқалар киради. Бундай тадбирлар ўзига хос мазмун, ташкил этиш методлари, воситалари ва шаклларига эга бўлиб, улардан унумли фойдаланганда амалиётчи талабаларнинг касбий тайёргарлиги ортиб, педагогик амалиётнинг самарали бўлиши таъминланади. Талабалар педагогик амалиёт давомида турли мавзуларда тарбиявий тадбирлар ўтказиш, умумхалк байрамларини нишонлаш ишларида фаол қатнашиб, уларни мустақил ташкил ҳам этадилар. Бунда албатта мактаб ва синфнинг тарбиявий иш режасига амал қилинади. Хар бир иш аниқ мақсадга қаратилган ва мукаммал режалаштирилган бўлиши лозим. Бунда қуйидагиларга эътиборни қаратиш тавсия этилади: - мавзунинг ўқувчилар ёши, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, қизиқиш ва эҳтиёжларига мос бўлиши; - тадбирни ўтказиш вақти, жойи ва иштирокчилар аниқланиши; - тадбир самарали бўлишини таъминловчи таркибий қисмларнинг аниқ режалаштирилиши ва уларнинг бажарилиши учун масъул бўлган шахсларнинг огоҳлантирилиши; - тадбирда фойдаланиладиган воситалар шай қилиб қўйилиши; - тадбирнинг тўла (сценарийси) режа-матнини тайёрлаш; - тадбир мазмунига мос шъер, қўшиқ, рақс, дидактик ва ролли ўйинлар, керакли жиҳоз ва воситаларни тахт қилиш; - тадбирда барча иштирокчиларнинг фаол қатнашишларига эришиш; - тадбир натижаларини таҳлил этиш, ундаги ютуқ ва камчилликларни аниқлаш ва якун ясаш. Қуйида 8-синф ўқувчилари учун мўлжалланган 1-соатлик тарбиявий машғулот ишланмасидан намуна келтирамиз. Download 141.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling