Гулистон давлат университети педагогик амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича методик қЎлланма


Download 141.03 Kb.
bet14/21
Sana18.02.2023
Hajmi141.03 Kb.
#1212015
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21
Bog'liq
57 19 Малакавий амалиёт қўлланмаси

Мавзу: «Жаннат оналар оёғи остидадир»


Дарс тури: аралаш, эркин фикр алмашиниш.
Дарс жиҳози ва асосий манбалар: тарбиявий соат дарслиги, Ҳадислар китоби, оналар акс этган суратлар, она ва бола ҳақидаги видео лавҳалар, компьютер, экран, тарқатма материаллар.
Тарбиявий мақсад: оналарни эъзозлашга, ҳурмат қилиш, қадрлаш, фарзандлик бурчини адо этишга ўргатиш.
Таълимий мақсад: ўқувчиларга оналар ҳаётнинг давомчилари бўлган фарзандларни дунёга келтириши ва уларга меҳр-муҳаббат кўрсатиши ҳақидаги билимларни бериш.
Ривожлантирувчи мақсад: болаларда оналарга ёрдам бериш, уларга кўмаклашиш, ғамхурлик қилиш истагини ошириш.


Амалиётчи-талабанинг дарс жараёнидаги вазифалари:

  • онанинг энг эъзозли зот эканлигини сўзлаб бериш;

  • оналарга меҳр-муҳаббат кўрсатишни режалаштириш;

  • оналарнинг орзу-ҳавасларини руёбга чиқаришга ҳаракат қилиш;

  • оналар ҳақида ижодий ишлар бажариш.



Кўриладиган асосий масалалар:
1. Она – муътабар зот.
2. Онанинг жамиятда тутган ўрни
3. Она бўлиш бахт
4. Она безовта қалб соҳиби.


Мавзу бўйича асосий тушунча ва таянч иборалар: она, ота, фарзанд, ҳадис, жаннат, муътабар зот, уммат, эъзоз, мадҳ, орзу-ҳавас, оналик бахти, оналар ташвиши, она-Ватан тимсоли.
Биринчи саволнинг баёни: Мухаммад пайғамбар (саллоллоҳу алайҳи васаллам) ўзига эргашганларни, ислом динига кирганларни, худога ишонч-эътиқод қилганларни умматларим деб атаганлар. Умматлари ўз йўлида хато қилмасликлари учун хадислар яратганлар. Пайғамбарнииг ўзи бажаргани, буюргани ва маъқўллагани хадис хисобланади. Хадислар турли мавзуларда бўлади. Пайғамбаримиз оналар ҳақида ҳам хадис битганлар. Улар жўда кўп бўлиб айримларини сизга ўргатдик. Бугунги дарсимизда "Жаннат оналар ойғи остидадир" хадиси, унинг ҳозирги кундаги мазмун-моҳияти ҳақида тушунча берамиз (савол мазмунининг давоми оналарни мадҳ этиш ҳақида бўлади).
Иккита ўқувчи она ҳақида шеър ўқиб беради. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист О.Хайитованинг "Онам дерман" қўшиғи тингланади.
Яна бир ўқувчи ривоят сўзлаб беради:
"Баркамол ўғлон донишманддан сўради: - мен онамни елкамга ўтказиб хаж зиёратига олиб бориб келдим. Яна ҳурматини қилиб, хизматини бажо этмоқдаман. Фарзандлик бурчимни адо этдимми? Донишманд деди: - гудакли- гингда бир кечаси йиғлаганингда онанг ўйғониб, сени овутганининг қарзидан қўтилган бўлишинг мумкин. Қолганлари зиммангда турипти". Ўқувчилар ривоятнинг моҳиятини муҳокама қиладилар.
Ўқитувчи биринчи саволга якун ясайди.

Download 141.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling