Тарбияда тутган ўрни. Режа


Ўзбек халқ педагогикасининг асосий манбаси


Download 26.67 Kb.
bet4/6
Sana19.03.2023
Hajmi26.67 Kb.
#1284629
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
\'zbek xalq pedagogikasi)

1.1. Ўзбек халқ педагогикасининг асосий манбаси


Ўзбек халк педагогикасининг манбаларини асосан уч турга бўлиб ўрганиш мумкин. Булар қуйидагилар:
1. Халқимизнинг буюк мутафаккирлари томонидан мерос қилиб қолдирилган насрий ва назмий асарлар, одобнома ва пандномалар;
2. Халқимиз томонидан яратилган халқ о\заки ижоди ва фольклори намуналари, халқимизнинг қадриятлари, урф-одатлари ва турли хил маросимлари;
3. Ислом динининг муқаддас китоби “+уръони карим”, Пай\амбаримиздан мерос қилиб қолдирилган ҳадис намуналари ва буюк исломий таълимотларнинг намуналари.
Энди биз шулар хусусида ўзимизнинг фикр-мулоҳазаларимизни билдириб ўтмоқчимиз. Халқимизнинг буюк мутафаккирлари бўлмиш Имои- ал-Бухорий, Абу Али Ибн Сино, Абу Райхон Беруний, Абу Наср Форобий, Бахоудцин Нақшбандий, Алишер Навоий, Мирзо Улу\бек, Мирзо Бобур, Абдурауф Фитрат, Абдулла +одирий, Боту, Махмудхужа Бехбудий ва бошқа шу каби кўплаб буюк аждодларимиз томонидан яратилган маънавият сарчашмалари ўзининг тарбиявий аҳамиятга, маърифатни тар\иб этиш хусусиятларига ва ибратлилик хусусиятларига эга эканлиги туфайли хозирги кунга қадар ўз қадр-қимматини йўқотмай келмоқда. Булар жумласига Навоийнинг машҳур “Хамса” сини, Бехбудийнинг “Туркий Гулнстон ёхуд аҳлоқ”, Имом - ал Бухорийнинг “Ас сахих” ҳадислар тўплами каби кўплаб юксак қадр-қимматга эга асарларни киритишимиз мумкин. Халқимиз томонидан яратилган қадриятлар ва урф-одатлар ҳамда халқ о\заки ижоди намуналари бевосита халқимиз руҳияти асосида шаклланган бўлиб, улар маънавий баркамол инсонни тарбиялашда энг мухим аҳамиятга эгадир. Ушбу қадриятлар ўз навбатида юқорида санаб ўтилган буюк мутафаккирларимизни ҳам тарбиялаб вояга етказгандир. Шундай экан биз буюк халқимиз томонидан яратилган миллий қадриятларимиз ҳар қанча фахрлансак арзийди. Бизнинг бурчимиз бундай қадриятларни асраб-авайлаш ва уларни изчил равишда такомиллаштириб боришдир.
Маълумки, халқимизнинг салкам минг йиллик тарихи Ислом дини билан чамбарчас бо\лангандир. Шунинг учун халқимиз томонидан яратилган миллий қадриятларнинг аксарияти ҳам ва мутафаккирларимиз томонидан яратилган маънавият сарчашмалари ҳам айнан ана шу дин асосида шаклланиб, ривож топиб келган. Шундай экан,биз бу диннинг урф-одатларига оқилона ёндашиб, уларни ту\ри англаб олишга харакат қилишимиз керак. Чунки, ислом дини юксак тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, доимо миллатлар ўртасидаги тинчлик-тотувликни ва исониятга нисбатан қилинадиган ҳар қандай зуравонликка қарши харкатларни ҳамда беҳуда қон тўкилишига қарши \ояларни тар\иб этиб келган.

Download 26.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling