Тарбиянинг умумий методлари


Download 61.5 Kb.
bet1/3
Sana20.06.2023
Hajmi61.5 Kb.
#1634845
  1   2   3

Тарбиянинг умумий методлари
Режа:


1. Тарбия методлари моҳияти ва унинг таснифи.
2. Ижтимоий онгни шакллантириш методлари.
3. Фаолиятни ташкил беринг_ ижтимоий хулқ-атвор нормаларини шакллантириш методлари.
4. Педагогик рағбатлантириш ва хулқ-атворни тузатиш методлари.
5. Тарбияда назорат, ўз-ўзини баҳолаш ва ў-ўзини назорат қилиш методлари
1. Тарбия методлари моҳияти ва унинг таснифи. Тарбия методи (юнонча “методос” – йўл) тарбия мақсадига эришишнинг йўли; тарбияланувчиларнинг онги, иродаси, туйғулари ва хулқига таъсир этиш усуллари. Мактаб амалиётига татбиқ этилганда, методлар – бу тарбияланувчиларнинг онги, иродаси, туйғулари ва хулқига таъсир этиш усулларидир.
Тарбиянинг мутлақо _ери методларини яратишга биронта тарбиячининг кучи етмайди. Методларни такомиллаштириш муаммоси доимо мавжуд, ҳар бир тарбиячи ўзининг имкониятига кўра уни ҳал қилади, тарбия жараёнининг аниқ шарт-шароитларига мос равишда ўзининг хусусий қарашларини ифода этиш асосида умумий методикани бойитади.
Методнинг ижобий ва салбийси бўлмайди, тарбия жараёнида маълум йўлни юқори даражадаги самарали ва самарасиз _ер баҳолаш мумкин эмас. Методнинг самарадорлигини у қўлланилаётган шароит нуқати назаридан баҳолаш мумкин.
Ижтимоий онгни шакллантирувчи методлар ўқувчиларда маънавий-ахлоқий сифатлар, эътиқод ҳамда дунёқарашни шакллантириш мақсадида уларнинг онги, ҳис-туйғуси ва иродасига таъсир кўрсатиш усуллари саналади.
Бу гуруҳ усулларининг моҳияти шундаки, улар орқали ўқувчилар онгига жамиятда устувор ўрин тутувчи ижтимоий ғоя ва мақсадлар сингдирилади. Ёшлар дунёқарашини шакллантириш, уларнинг ҳаёт мазмунини тушуниб олишларига кўмаклашиш учун ижтимоий онгни шакллантирувчи усуллар қўлланилади.
Ўқувчиларда ғоявий онглилик ва ижтимоий фаоллик, яъни, давлатнинг ичик ва халқаро сиёсати мазмунини тушуниш ва идрок қилиш кўникмаларини тарбиялаш лозим. Тушунтириш ижтимоий онгни шакллантиришда энг кўп ишлатиладиган усулдир. Тушунтиришнинг вазифаси ўқувчиларни юксак маданиятли, миллий ғурур туйғусига эга бўлиб вояга етишларини тарбиялашга ёрдам беришдан иборат.
Тушунтиришда ўқувчиларга мамлакат фуқаросининг давлатга нисбатан муайян ҳуқуқ ва бурчлар асосида боғланганлиги борасида маълумотлар берилади. Бунда давлат байроғи, герби, мадҳияси ҳамда Конституциясига садоқат руҳида тарбия беришнинг аҳамияти _ери. Шу сабабли давлат байроғи, герби, мадҳияси ҳамда Конституциясининг моҳияти тушунтириалди.
Суҳбат. Ўқувчи шахсини ғоявий ва маънавий-ахлоқий жиҳатдан шакллантиришда ўқитувчининг жонли сўзи энг таъсирчан усул ҳисобланади. Суҳбат учун мавзу танлашда унинг мазкур синф ўқувчилари учун долзарблиги, ўқувчиларда маънавий-ахлоқий ишонч уйғотишнинг суҳбат мазмунига бўлган муносабатлари ва суҳбатдан кутилаётган натижани ҳисобга олиш зарур. Суҳбат қуйидаги мавзуларда уюштирилиши мумкин:
а) этик мавзулар (ижтимоий маънавий-ахлоқий меъёрлар, жамиятда устувор ўрин тутувчи ижтимоий муносабатлар, жамоа орасида ўзини тутиш қоидалари ва бошқалар);
б) эстетик мавзулар (табиат гўзаллиги, шахслараро муносабатлар, инсон гўзаллиги);
в) сиёсий мавзулар (давлатнинг ички ва ташқи сиёсати, _ери воқеалари, халқаро муносабатлар ва бошқалар);
г) таълим ва билишга оид мавзулар (коинот, ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси, электроника ва бошқалар).
Суҳбатларнинг, шунингдек, ижтимоий-фойдали меҳнатни ташкил этиш, ҳуқуқий, экологик, иқтисодий ва гигиеник мавзуларда ҳам ташкил этилиши ўзининг ижобий натижаларини беради.
Суҳбат давомида ўқувчиларга уларнинг ўз фикрларини эркин ифода этишлари ҳамда мустақил фикрлашларига имкон берувчи саволлар _ерин мурожаат қилиш жуда муҳимдир. Бу борада баҳс-муноазараларнинг аҳамияти _ери.
Ҳикоя. Ўқувчилар одатда ҳаёт ва турли адабиётлардан олинган аниқ мисоллар _ерин бойитилган ҳикояларни _ери қизиқиш _ерин тинглайдилар. Уларга ахлоқ меъёрлари, халқ ўтмиши, табиий бойлар, қаҳрамонлар ҳаёти ва жасорати, шунингдек, тарих, адабиёт ва санъат ҳақида ҳикоя қилиб бериш мумкин. Бадиий адабиёт намуналари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари – радио, телевидение, газета ва журналлар саҳифаларида эълон қилинган маълумотлар ҳам ўқувчилар учун қимматли материал бўлади. Суҳбат ҳам, ҳикоя ҳам ўқувчиларнинг ёшига мос мавзуларда улар тушунадиган сўзлар воситасида адабий тилда ўтказилиши мақсадга мувофиқдир. Суҳбат ёки ҳикоя мавзусининг ўқувчилар томонидан белгиланиши, уларнинг самарали кечишини таъминлайди, бунинг натижасида ўқувчилар илгари сурилаётган мавзуга бефарқ қарамайдилар.
Намуна. Ўқувчилар ўз атрофидаги кишиларда ҳамма яхши ахлоқий сифатларни кўришлари ва ибрат олишлари ниҳоятда муҳим.
Ўқитувчининг шахсан ўзи намуна бўлиши, айниқса, ёшларга _ери таъсир кўрсатади. Улар ўқитувчининг дарсда ва ҳаётда ўзини қандай тутишини, атрофдаги кишилар _ерин қандай муомала қилишини, ўз вазифаларини қандай бажаришини кузатиб юрадилар.
Ўқувчилар ўзларига яқин кишиларнинг хулқ-атворига тақлид қиладилар, Хулқ-атворлар болаларда яхши сифатларнинг, баъзан эса ёмон сифатларнинг ҳам таркиб топишига таъсир кўрсатади. Шунинг учун ўқитувчи ва ота-оналар ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзларини тута билишлари керак. Улар қаерда бўлишмасин, атрофларида болалар борлигини ҳис этишлари лозим. Катталарнинг сўзи _ерин юриш-туриши ва хатти-ҳаракатларида тафовут бўлмаслиги керак.

Download 61.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling