Тарих факультети жаҳон тарихи кафедраси
II–г. Е.П.Блаватскаянинг Шарқ
Download 243.24 Kb.
|
ТЕКСТ ЛЕКЦИЙ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЦИВИЛИЗАЦИЯЛАРНИНГ ТАНАЗЗУЛГА ЮЗ ТУТИШИ ВА ҲАЛОКАТИ САБАБЛАРИ
II–г. Е.П.Блаватскаянинг Шарқ эзотерик концепцияси
Е.П.Блаватская бутун ҳаётини “Яширин Доктрина” китобига бағишлаган эди. Космос Гармония (уйғунлик) Қонуни асосида ҳаракатда бўлади. Бу маконда фақат Манвантарагина абадийдир. Уйғунлик Қонунига учта қонун – Карма, Реинкарнация, эркин туғилган одамларнинг Эркин иродаси бўйсунган. Гармония қонуни бўйича табиат 3 млрд. йил давомида туманлиликдан ҳаёт асоси бўлган минеллар оламини яратди. Умумбашарий Руҳдан ҳаёт тўлқинлари (атомлари) кела бошлади. Ҳар бир атом материя қобиғига ўралган бўлиб, ундан шакллар ясаш керак эди. Ҳаётий импульс дунёлар ёки сайёраларнинг етти занжири сифатида берилади. Блавасткая пайдо бўлиш жараёнига киритилган оламларнинг жойлашишини ипга ўтказилган етти шодага қиёслайди. Оламда ўзгариш, руҳнинг материяга айланиш жараёни кечади. ЦИВИЛИЗАЦИЯЛАРНИНГ ТАНАЗЗУЛГА ЮЗ ТУТИШИ ВА ҲАЛОКАТИ САБАБЛАРИ А.Тойнби жаҳон тарихида 32 цивилизация мавжуд бўлганлигини қайд этиб, ундан йигирма бирини юксалган ва ўзини намоён эта олган, деб ҳисоблайди. Ҳамма цивилизациялар ўзига хос ва мустақил. У ирланд, Ўрта Осиё насронийлик, скандинав ва сурия цивилизацияларини ўлик ҳолда туғилган, полинез, эскимос, кўчманчи, спарта, усмонийлар каби 5 цивилизацияни ўз ҳаракатида тўхтаб (қотиб) қолганлигини алоҳида ажратади. Нега бундай бўлди? Тойнби фикрига кўра, цивилизациялар ўзлари-ўзларини тамом қиладилар. Цивилизацияни ҳаракатга келтирувчи ижодий кучларининг заифлашиши, кўпчилик томонидан иҳтиёрий тақлид қилишнинг сусайиб кетиши, бунинг натижасида жамият ижтимоий бирлигининг йўқотилиши ҳалокат сабабларидир. Цивилизация таназзули дарз кетиши, тушкунлик, ғойиб бўлиш фаза (давр)ларини ўтади ўтади ва у асрлар мудом давом этиши мумкин. Масалан, Миср цивилизацияси эр.авв. XVI асрда дарз кетган бўлса, эрамизнинг V асрида мавҳумликка айланди. 2 минг йил у “тошга айланган ҳаёт-мамот” шаклида (гиксослар Фаластинда, 1550 1504-Тутмос I)мавжуд бўлди. Тойнби фақат ғарб цивилизациясини яшовчан деб таърифлайди, қолганларини “тошга айланган цивилизациялар” деб билади. Унинг фикрига, Хитой минг йилга, Миср – 2 минг йилга қотган. Римнинг йўли бошдан-оёқ тўхтовсиз чиришдан иборат бўлган эди. Цивилизацияларнинг тарихий типи: тарихий-сиёсий тақдир ва иқтисодий ривожланишнинг бирлиги ва ўзаро боғлиқлиги; маданиятларнинг ўзаро чатишиб кетиши; истиқболда умумий манфаат ва умумий вазифаларнинг мавжудлиги белгилари асосида аниқланади. Download 243.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling