Тарих факультети жаҳон тарихи кафедраси
Цивилизациялар таснифи (классификацияси)
Download 243.24 Kb.
|
ТЕКСТ ЛЕКЦИЙ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТОЙНБИ Арнольд (1889-1975) – инглиз тарихчиси, файласуфи, жамоат арбоби ва социологи.
2. Цивилизациялар таснифи (классификацияси)
Цивилизацияларнинг макон тавсифида олинганлиги унга кўплик сонида ёндашиш зарурлигини кўрсатади. Тарихчи олимлар улар сонини еттидан йигирма биттагача, деб оладилар. 1. Цивилизацияларнинг макон ва вақт таснифи уларнинг қаерда ва қачон юз берганлиги, шунингдек, қандай характерда бўлганлиги тўғрисидаги масалаларни кун тартибига қўяди. Бу хусусда эса фикрлар жуда хилма-хилдир. Биринчидан, цивилизацияларни локал – минтақавий ёки континентал жиҳатдан тавсиф этиш мумкин. Жаҳон халқлари тилларида “Қадимги Миср”, “Икки дарё оралиғи”, “Антик Юнонистон – Рим”, “Европа”, “Шарқ цивилизациялари” атамалари жуда кўп ишлатилади. Цивилизацияни минтақавий тушунишда унинг мақомида кенг ва тор маънолар бор. Тор маънода олинганда араб, ҳинд, хитой, туркий, инглиз, герман ҳоказо халқлар цивилизациялари тушунилади. Бундай тушунишда зиддият йўқ. Масалан, исломий цивилизация умумий бўлгани ҳолда мусулмон миллати ҳамда давлатларининг ҳам хар бирида бу цивилизация ўзига хос жиҳатларга эга. Инглиз файласуфи ва тарихчи олими Арнольд Тойнби ўзининг 30 йил давомида яратган 20 жилдлик “Тарих тадқиқотлари” асарида (цивилизацияларнинг тарихан асосланган) тўлиқ назариясини яратди. У илмий муомалага бутун ёзма тарихни қамраган материалларни киритди. Унинг таълимотига кўра, инсоният тарихи тўғри чизиқ кўринишида кечмайди. Балки пайдо бўладиган, цивилизациялар кўринишида юз беради. Тойнби келиб чиқиши жиҳати, тарихий кўлами ва ҳозир фанга маълум бўлган 21 та цивилизацияни (умрдан 16 таси ҳалок бўлган) таҳлил қилиш орқали улар сонини бештага келтиради. Булар жаҳон тақдирида муҳим ўрин тутган Ғарб, ислом, православ, Ҳинд ва Хитой цивилизацияларидир. Аҳолининг озчилиги бу цивилизацияларнинг ҳаракатлантирувчи кучлари ҳисобланади: ТОЙНБИ Арнольд (1889-1975) – инглиз тарихчиси, файласуфи, жамоат арбоби ва социологи. Унинг 12 жилдлик “Тарих тадқиқи” (1934-1961) асари жуда катта ҳажмдаги маълумотларни гуруҳларга ажратиш ёрдамида тарихий жараённинг мазмунини аниқлашга қаратилган. Бунда дунё тарихи ўз қобиғига ўралган дискрет бирликлар (“цивилизациялар”) йиғиндисидан иборат деб тушунилган. Бу тасаввурлар Шпенглер таъсирида ҳосил бўлган. Аммо Тойнбининг фикрлари Шпенглер ғояларидан фарқ қилади. Биринчидан, Тойнби табиий зарурият билан бир қаторда инсоннинг ўз тақдирини ўзи эркин белгилаши қобилиятини тан олган. Иккинчидан, Шпенглер тарихий жараённинг циклик (даврий) моделини таъкидлаган бўлса, Тойнби дунёвий динларнинг (буддизм, насронийлик, ислом) бирлаштирувчанлик аҳамиятини тан олган. Бу динлар тарихий жараённинг олий қадриятлари ва кўрсаткичлари ҳисобланадилар. Цивилизациянинг ўзгарувчанлиги (унинг вужудга келиши, ўсиши, "синиши”, инқирози ва чириши) “даъват ва жавоб” қонуни билан белгиланади. Олдинга қўйилган ҳар бир қадам тарихий вазият "“аъватига" мос равишдаги “жавоб” билан боғлиқдир. “Жавоб” – “ижтимоий озчиликнинг” хизматидир. Бундай озчилик дастлаб ўз обрўсининг кучи билан ҳукмронлик қилади, сўнг эса “ҳукмрон озчиликка”, яъни элитага айланади. Энди у ижодий қобилиятларни йўқотиб, ҳокимият воситаларига, аввало қурол кучига таяна бошлайди. Шунинг учун ижтимоий тизим адолатсиз эканлигини англаш кучаяди ва "“руҳ парчаланиши” вужудга келади. “Ҳукмрон озчиликнинг” дарз кетиши, унинг вазиятни қўлга ололмаслиги “синишга”, ундан кейин эса цивилизациянинг узил-кесил ҳалокатига олиб келади. Умуман, Тойнби ўз концепциясида позитивистик историография усулларини А.Бергоннинг “ижодий эволюция” ғоялари ва теологик рамзслар билан боғлай олган. Шу билан бирга у дунё тарихининг яхлитлиги ғоясини, жаҳон цивилизацияси тарихий жараёнининг натижаси эканлигини тан олган. Қадимги Яқин ва Ўрта Шарқ, Олд Осиё, Юнонистон – Рим цивилизациялари Ғарбий ва Марказий Европа, Славян дунёсига. Ислом мамлакатларининг ҳозирги цивилизацияларига манба бўлганлиги ҳолда, бу цивилизацияларнинг ҳар бири бетакрордир. Ҳинд ва Хитой цивилизациялари ўз тадрижлари давомида моҳиятига мўътадил қолганлари ҳолда мазмун ва шакл жиҳатдан барча локал цивилизацияларга хос жиҳатлари ҳам бор. Тойнбига кўра, локал цивилизация таркиби вазият ва шарт-шароит “даъвати” билан инсоннинг бунга берадиган “жавоби” тизимидан иборат. Бунда “даъват” вақтга қараб ўзгариб туради ҳамда табиий ва ижтимоий ҳалокатга боғлиқ бўлади. Цивилизацияларга жаҳоний динлар бўйича исломий, насроний, буддавий тарзда қараш ҳам қабул қилинган. Европа тафаккурида цивилизацияни руҳшунослик позициясида талқин қилиш мавжуд. Ҳар бир халқнинг баҳтга эришиши Апполон тартибот ва шакл идеали, Дионис идеали эҳтиросли жараёнлар – жанглар, босиб олишлар, инқилоблар, янги давлатларнинг қарор топиши билан боғлиқ ҳолда тушунтирилган. Дионисий идеалдан аста-секин Апполоний баҳт идеали шаклланган. Европага тадбиқан “Уйғониш даври” Дионисий идеалидан Апполоний идеалига ўтиш даврини бошлаб берган. Download 243.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling