Тарих факультети жаҳон тарихи кафедраси


Индустриал цивилизацияга ялпи


Download 243.24 Kb.
bet7/36
Sana12.02.2023
Hajmi243.24 Kb.
#1191350
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   36
Bog'liq
ТЕКСТ ЛЕКЦИЙ

Индустриал цивилизацияга ялпи ишлаб чиқаришнинг юксак даражаси ривожланган мураккаб меҳнат тақсимоти, кенг истеъмол молларини оммавий ишлаб чиқариш, автоматизация, машиналашганлик, фан-техника инқилоби хосдир. Фан, техника ва технология ривожланиши кишилар ҳаётининг барча соҳаларида чуқур ўзгаришларни келтириб чиқарди. Яъни янги хилдаги цивилизацияни берди.
Постиндустриал цивилизациянинг асосий хусусиятлари: ҳаётнинг барча жабҳаларидаги янгиликлар назарий билимларга асосланади; фан-техника соҳаси мутахассисларининг ўрни ва аҳамияти жиддий ошади; хизмат кўрсатиш бўйича махсус соҳа яратилади. Бу цивилизацияда анъанавий оғир саноат ишлаб чиқариши ўрнига “билимлар санъати”, компьютерлаштириш ва ахборотлаштириш белгиловчи ўрин тутади.
Цивилизациянинг бу босқичида кишилар турмушида ҳаётни қадрият сифатида тушуниш биринчи ўринга чиқади.


II-б. ЦИВИЛИЗАЦИЯ ВА МАДАНИЯТ
Цивилизацияларда маданият ҳодисаси алоҳида ўрин тутади. “Маданият” ва “цивилизация” тушунчаларини фарқлашда Ж.Ж.Руссо биринчилардан бўлиб, инсон танаси қонунчилик, давлат тузилиши, ҳавфсизлик тизимига эҳтиёж сезганидек, унинг руҳи ўзини такомиллаштириш учун фан ва санъатга бўлган эҳтиёжни қондириш керак, деб кўрсатган эди. И.Кант маданиятни инсон олдига табиат қўйган мақсад, уни рўёбга чиқариш эса цивилизация ёрдамида бўлади, деб ҳисоблаган.


О.Шпенглер назарияси:

ШПЕНГЛЕР Освальд (1880-1936) – немис файласуфи ва тарихчиси, замонавий маданият фалсафаси асосчиларидан бири, “ҳаёт фалсафаси” вакили. Шпенглернинг тарих фалсафаси баён қилинган асосий асари – “Европа қуёшининг ботиши” (1918-1922) ҳисобланади. Бу асарда муаллиф ғарбий-Европа цивилизациясининг “муқаррар” ҳалокатини “башорат қилган”. Умуман, Шпенглернинг тарих фалсафаси маданиятни ўзига хос таърифлаш асосида қурилган. Умуман, Шпенгларнинг тарих фалсафаси маданиятни ўзига хос таърифлаш асосида қурилган. Бунда маданият биринчидан, ягона умуминсоният маданияти сифатида эмас, балки ҳар бири ўзининг хусусий “ҳаётни ҳис қилиш” услубига асосланган саккизта маданиятдир: Миср, Византия, Араб, Юнон-Рим, Бобил, Хитой, Ҳинд, Майя, “уйғонаётган” Рус-Сибир маданиятлари. Иккинчидан, унинг ички ривожланиши қатъий биологик ритмга (туғилиш ва болалик, ёшлик ва кучга тўлиш, кексалик ва сўлиш) бўйсунади. Ҳар бир маданиятнинг эволюциясида иккита босқич мавжуд бўлади: маданиятнинг асосий юксалиш босқичи (“цивилизация”). Сўнгги маданият цивилизацияга асосланади. Инсон ҳаётининг барча соҳаларида – ижтимоий ва сиёсий, диний ва аҳлоқий, бадиий ва илмий соҳаларда юз берадиган “органистик” хилдаги эволюция “маданият”нинг хусусиятини белгилайди. “Цивилизация” эса маданият органистик ҳаётининг “қотиб қолиши” ва барбод бўлишидан иборат бўлган “механистик” хилдаги эволюция хусусиятига эгадир. Маданиятнинг ижодий асосларининг “қотиб қолиш” даври оммавийлашув” жараёнлари билан бирга кечади. Бундай “оммавийлашув”, Шпенглер фикрича, инсон ҳаётининг барча соҳаларига кириб боради. Бу эса ўз навбатида “цивилизация” одами ҳаётида макон қоидасининг вақт қоидасига ҳукмронлигини билдиради. Бу “цивилизация” мавжудлигининг олий мазмуни бўлган жаҳон урушларида ўз ифодасини топади. Бундай урушларнинг мақсади ғолиб давлатнинг дунё устидан ҳукмронлик қилишидир. Шунинг учун цивилизацияни “Цезар” ифода этади. “Цивилизация” босқичида барча маданиятларнинг ўз Цезари бўлади. Шпенглерлар фикрича, жаҳонга ҳукмронлик қилиш учун олиб борилган саноқсиз урушлар маданиятнинг ўз-ўзини инкор этиши ва ўлими шаклидир. Умуман, Шпенгларнинг концепцияси тақдир ғояси билан йўғрилган ва ўз вақтида Германияда “миллий-социалистик” деб аталувчи дунёқараш учун ақлий “иқлимни” тайёрлашда ўз ҳиссасига эга бўлган эди. Консерватив-миллатчилик йўналишидаги ижтимоий файласуф бўлишига қарамай, Шпенглернинг таълимоти ХХ асрнинг кўпгина файласуф ва социологларига (жумладан, Хайдеггер, Ортега-И-Гассет) таъсир кўрсатган эди.

Тарихда мантиқ борми? дейилган саволга жавоб истаб, немис мутафаккири Освольд Шпенглер “Европа қуёшининг ботиши” (“Закат Европў”) асарида тарихий билишнинг янги методлари, цивилизация ва маданиятнинг ўзига хос жиҳатларини фарқлаш масалалари устида фикр юритади. Унингча цивилизация у ёки бу халқ ёҳуд минтақа маданияти ривожланишининг сўнгги босқичидир. Бунда цивилизация техник-технологик омилларнинг юксак даражасини ифодаласа, маданият ижодий ҳаётийликни билдиради. Яъни маданият ҳаёт, ҳаётий маъноларни гавдалантирса, унинг амалга ошириш технологияси цивилизация ҳиссасига тушади.


Ҳар бир маданият ўз-ўзига, ажралган ҳолда мавжуд бўлиб, тарихий жараённинг маълум босқичида юзага келади. Тарихда учраган ҳинд, хитой, шумер, вавилон, миср, антик, араб, ғарбий Европа ва славян маданиятлари шулардандир. Уларнинг ҳар бири инсон сингари гўзаллик, ёшлик, етуклик ва қаршилик босқичларини босиб ўтади.
Шпенглер цивилизация ва маданиятни ўзаро муқобил қўйиб, маданият ҳалокатини цивилизациянинг кучайиши билан боғлайди. Йирик шаҳарларда маданиятнинг тўпланиши натижасида цивилизация бошланиб ва бу ердаги аҳоли илгариги анъаналардан маҳрум бўла бориб, шаклсиз оммага айланади. Кишилар ҳаётида техника, сиёсат, спорт ҳукмрон бўлиб қолади. Демак, катта шаҳарлар цивилизацияли, аммо маданиятли эмас, деган ғоя илгари сурилади. Бунга немис мутафаккири йирик шаҳарлар аҳолиси ўртасидаги бегоналашувни тўғри пайқайди. Унинг назариясига маданият ва цивилизациянинг қарама-қаршилигида ифодаланишига йўл қўйилган. Ҳаёт кўрсатмоқдаки, маданият ҳалок бўлмайди, аксинча, янги сифатга ўтади. Ҳақиқатда цивилизация ва маданият кишилик тарихининг турли томонларини ифодалаганлиги туфайли бир-бирини тўлдиради. Маданият – миллий, цивилизация эса – байналминалдир.
Агар цивилизация жамият ривожланишининг муайян босқичини англатса, маданият тушунчаси эса цивилизациянинг сифат даражасини ифодалайди (Макс Вебер).

II–в.Л.Н.Гумилев “пассионар портлаш” назариясига кўра, этнос – яъни халқ тарихи ўзига хослиги билан муайян маданиятда акс этганидек, цивилизациялиликда ҳам айни шу маданият ва этник руҳият ифодаланади. Бу ерда шу нарса эътибор марказида турадики, барча этнослар ҳаётлари бошланиши ва ниҳоясига эгадир.


У ёки бу маданият ёҳуд миллат муайян бир даврда ё ўзининг цивилизациясига (маданиятига), ё унинг мавжуд хилларидан бирига мансублиги, ё бўлмаса яқинлиги билан характерланади.
Цивилизация – кишилар умумийлигининг энг кенг даражаси, маданий бирликнинг энг юқори мақоми тарзидир. Цивилизация объектив тартибда тил, тарих, дин, урф-одатлар, институтлар, ҳамда кишилар ўз-ўзини англашининг умумий белгилари мавжудлиги билан характерланади. Рим аҳолиси ўзини италиялик, католик, христиан, европалик, ғарб дунёси кишиси сифатида кўрсатиши мумкин.



Download 243.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling