Тарих факультети Тарих кафедраси битирув малакавий иш
Мавзунинг илмий ўрганилиш даражаси
Download 312 Kb.
|
бухороликлар ташкило
Мавзунинг илмий ўрганилиш даражаси. Туркистон жадидчилик ҳаракати тарихида ўз ўрнига эга бўлган Бухоро жадидчилиги ва уларнинг ижтимоий-сиёсий ташкилотлари бўлган Ёш бухороликлар ташкилоти тарихи, унинг машҳур номояндаларининг фаолиятини ўрганиш ва уларнинг фаолиятига қизиқиш бевосита ўша даврда шаклланган жадидчилик ғоялари давридан бошланган. Ёш бухороликлар ташкилотининг вужудга келиш тарихи, уларнинг мақсад ва вазифалари ҳақида шу ташкилотнинг таниқли вакилларининг асарлари орқали ўрганиш бошланди десак, муболаға бўлмайди. Маъратпарвар адиб, С.Айний5, давлат арбоби Ф.Хўжаев6, А.Фитрат7 ўз тадқиқотларида Ёш бухороликлар ташкилотининг фаол аъзоларидан бири сифатида ўзларининг дастурлари, мақсад ва вазифалари ҳақида муҳим маълумотларни келтириб ўтган.
Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритганидан кейин, тарих фанида катта ўзгаришлар бўлиб, ҳаққоний тарихмизни қайта тикладик. Фан фидойилари миллат қаҳрамонлари ва маърифатпарвар олимларнинг ҳаёт йўлларини янги илмий методология асосида холиса ўрганиш имконияти туғилди. Жумладан, Бухоро жадидчилик тарихи ва унинг ажралмас қисми бўлган Ёш бухороликлар ташкилоти тарихи ва намояндалари ҳақида, бир қатор асарлар ва тадқиқотлар яратилди. Тарих фанлари доктори, профессор Қ.Ражабов8, профессор, жадидшунос олима Д.Алимова9, жадидшунос олимлардан Б.Қосимов10, Ф.Қосимов11, Н.Каримов12 кабилар бу ҳақда етарлича маълумотларни келтириб ўтишган. Шу билан бирга адабиётшунос олимлардан, Ҳ.Болтабоев13, У.Долимов14, Г.Маҳмудова15, Р Бойтўлаев, Г.Остонова16, кбилар ўз тадқиқотларида Бухорода жадидчилик ҳаракатининг шаклланиши тарихи ва унинг босқичлари, ислоҳотчилик ва маърифатпарварлик ҳаракати натижасида амирликда Ёш бухороликлар ташкилотининг вужудга келиш ҳақидаги айрим фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтгалнлар. Шунингдек, мустақиллик йилларида яратилган катта тадқиқотларда17 ҳам мусалага атрофлича ёндашилган. Бироқ ҳалигача бу мавзу етарли даражада чуқур ўрганилмаганли учун битирув-малакавий ишининг мавзуси қилиб белгиланди. Download 312 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling