Тарихий манбашунослик


САЙЙИД АМИР ҲАЙДАР БАҲОДИРХОН МАКТУБЛАРИ


Download 1.58 Mb.
bet126/175
Sana10.02.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1186849
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   175
Bog'liq
manbashunoslik

12.3.22. САЙЙИД АМИР ҲАЙДАР БАҲОДИРХОН МАКТУБЛАРИ
Саййид Амир Ҳайдар Баҳодирхон мактублари ёки “Мажмуъайи мактуботи Саййид Амир Ҳайдар Баҳодирхон” номли тўпламда Манғитлар сулоласи (1753-1920 йй.)нинг йирик намоёндаоаридан бири Амир Ҳайдар(1800-1826 йй.)нинг ўзига яқин амирларидан Муҳаммад Иноққа75( кейинча олий қушбеги76) йўллаган турли масалаларга доир муборакномалари77, иноятномалари78 ва бошқа 900га яқин 10 йил давомида, 1814-1824 йиллар ёзилган мактублари, жамланган. У 464 варақли, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фондида 2120/II тартиб рақами билан сақланмоқда. Х1Х асрнинг биринчи ярмида кўчирилиб, китоб ҳолига келтирилган.
Ҳакимбий иноқ кўп йиллар давлат хизматида бўлиб, амир Ҳайдарнинг ишончини қозонган. Унинг ўлимидан (1826 й.) кейин тахт вориси шахзода Умарга хиёнат қилиб, Арк дарвозасини 1723 йилдан бери Қаршида ҳоким биб ўтирган шаҳзода Насрулла тўрага очиб берган. Ҳакимбий қушбеги 1739 йили Эрон подшоҳи Нодиршоҳ (1736-1747 йй.) аскарига Қаршини, кейин Бухорони топширган.
Мактубларда Бухоро амирининг маъмурий-хўжалик фаолияти, шунингдек унинг даврида амалда бўлган қонун-қоидалар, ер эгалигининг турлари, суюрғол, танҳо, мулки хуррий ходис ҳамда солиқлар-хирож, закот, ушрлар ҳақида муҳим маълумотларни учратамиз. Қуйида мисол тариқасида, ўша мактублардан баъзиларини келтирамиз.
“Хоқоннинг ҳурматига сазовор бўлган, давлатнинг ишончли одами Муҳаммад Ҳакимбий меҳтар79 билсинларки, якшанба куни сиҳат-саломат Қаршига келиб қўндик. Иншоаллоҳ, (келаси) якшанба куни Самарқандга жўнаймиз. Бизга лозим бўлган ва (жанобларига) тайин қилинган нарсаларни олиб, агар Қаршига келолмайдиган бўлсалар, Ўрта чўл ва Хузор Буға орқали ҳузуримизга етиб келсинлар. Мадрасайи олийга вақф этилган ”Хазонайи муфтадийн” отлиғ китобни меҳтардан талаб қилиб олсинлар ва толиби илмларнинг қўлига топширсинлар.”
“Амирлик паноҳи, вазирликдан огоҳ бўлган, хоқоннинг яқин одами, марҳаматга лойиқ... хоқон ҳазратларининг марҳамати туфайли зўр ҳурмат топган Муҳаммад Ҳакимбий иноқ билсинларки, Абдурасул тўқсабо80, Сафар баҳодир, Ҳусайн, Алибек ясовул81, Фармонбой, Холбой, Норбўта, Мурод, Шомурод ва Тошниёз, ҳаммалари ўн киши бўлиб, закот82 йиғиш учун жўнаб кетишган. Улардан қайси бири олти тилло йиққан бўлса, ёзиб юборсинлар.”
Ҳижрий 1224 йил.

“Амирлик таянчи, вазирлик аҳволидан огоҳ бўлган, хоқоннинг яқин одами, баланд мартабалик Муҳаммад Ҳакимбий иноқ, хоқоннинг марҳаматидан сарфароз бўлганлар, билсинларки, алҳамдулиллоҳ ҳол-аҳволимиз соғ-саломатлик ва шод-хуррамлик даражасидадир, муборак хотиримиз жамулжамдир.


Сониян, махфий қолмасинки, қутлуғ узангига юборган арзнома етиб келди. Унинг мазмунидан огоҳ бўлиб, хурсандлик ҳосил бўлди. Ва яна (билсинларки), Пашоғир тепасига Хўқанд лашкари келиб тушган эди. Биз тарафдан унга қарши лашкар юборганимиздан кейин (душман) зафар асар лашкарнинг қорасини кўриши ҳамоно, юзини чекиниш сари ўгирди ва бизга дохил бўлишга тоб беролмай орқага чекинди.
(Ва яна) Ялангтўшхон ҳузуридан икки нафар чўри келган экан, уларга қараб турсинлар.
Ва яна, қачонки, биз тарафдан ул вазирлар таянчи тарафга (Ялангтўшхон тарафга) одам юбориладиган бўлса, ёки у тарафдан иноятнома келса, унга рухсат бериб ўтказиб юборсинлар. Иноятномада ёзилганларга амал қилсинлар. У тарафдан юборилган сарупо ва совғаларни эҳтиёт қилиб бир минг танга закот ва 1080 танга хирож83 ҳисобидан бизга тегишлисини бериб юборсинлар.
Ва яна, Эшмурод ўнбошига жавоб бердик. Кўрган-билган ва эшитганлари хусусида ўзи сўзлаб беради.”
Ҳижрий 1229 йил.

“Вазирлик суянчғи, амирлик ўрни, хоқон ҳазратларининг яқин одами... Муҳаммад Ҳакимбий иноқ билсинларки, олий остонага юборган арзномалари етиб келди. Унинг мазмунидан огоҳ бўлганимиздан кейин, алҳамдулиллоҳ муборак хотиримиз ҳар важдан хотиржам бўлди.


Ва яна (шуни маълум қиламизки) чоршанба куни, мазкур ойнинг 25- куни ҳолимизга қараб халифалик эшиги (бўлмиш) Каттақўрғонга жўнаймиз. Саркарда, маҳрам, хоссабардор, қалмоқлар ва бошқа амалдорларга меҳрибонлик кўрсатиб, Бухоройи шарифга боришлари учун ижозат бердикки, бирон киши уларга дахл қилмасин”.
Ҳижрий 1248 йил.
“Вазирлик таянчи, амирлик ўрни, (ҳазрат) хоқоннинг яқин кишиси... Муҳаммад Ҳакимбий иноқ, хоқон ҳазратларининг марҳаматлари сарфароз бўлганлар, билсинларки, мулла Солиҳбойни, Шариф тўқсабони, Худойюерди мирзабошини84, Шарифхожа ва Мусобекни, Лочин маҳрам85, мулла Муҳаммад мулла Восеъ ўғлига рухсат бериб жўнатдик, Қаршига етиб боргандирлар. Ёзиб юборилган кўрсатмага амал қилсинлар.”
Ҳижрий 1231 йил, муҳаррам ойининг 17-си.

“Вазирлик таянчи, амирлик ўрни, (ҳазарт) хоқоннинг яқин жўсти... Муҳаммад Ҳакимбий иноқ, ҳазарат хоқоннинг марҳаматлари билан сарфароз этилган эдилар, билсинларки, Урганчдан келган элчилар то эсон-омон Бухоройи шарифга етиб олгунларича (уларга) озиқ-овқат ва ем-хашак берсинлар... Бошқа гапларни ҳумоюн эгар қошидан тутганларида айтилади. Вассалом”.


“Вазирлик таянчи, амирлик кўмакчиси... Муҳаммад Ҳакимбий иноқ, хоқон (ҳазратлари)нинг марҳаматларидан сарфароз этилганлар, билсинларки, саёдат паноҳ Муҳаммад Сиддиқхожа судурни86 хоннинг фарзанди ҳисоблаб, амлок билан сийладик.”...
Ҳижрий 1229 йил.



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling